432
кўлларда ҳаёт кечирсалар, улар географик алоҳидаланган бўладилар. Ден-
гиз организмларининг яшаш ҳудудлари қуруқликлар, чуқурлик
даража-
лари турлича бўлган бепоён сув кенгликлари, шўрлиги турлича бўлган
сувлар ёрдами билан бир-биридан ажралган бўлади.
Табиий танланиш таъсири остида бўлган географик алоҳидаланган
популяциялар маҳаллий шароитларга мослашадилар ва уларда генетик
табақаланиш рўй беради.
Генетик табақаланишнинг шаклланишида генлар дрейфи ҳам маълум
бир роль ўйнашлари мумкин. Айниқса популяция
кичик ва кам сонли
бўлса, бу роль яққол сезилади. Агарда популяциялар узоқ вақт давомида
географик бўлинган ҳолда қоладиган бўлсалар, у ҳолда постзиготали РАМ
шаклидаги репродуктив алоҳидаланишнинг куртаклари пайдо бўлиши
мумкин. Бундай популяциялар тур ҳосил бўлишнинг биринчи босқичида
бўладилар.
Тур ҳосил бўлишнинг иккинчи босқичи илгари алоҳидаланган
популяциялар ўзлари яшаб турган ареалнинг айрим жойларида ўзаро
контактга киришадилар. Бу нарса Ер юзасида рўй берадиган топографик
ўзгаришлар, экологик ўзгаришлар туфайли тур ареалининг илгари яроқсиз
бўлган жойлари эндиликда яшаш учун қулай бўлиб қолганда рўй беради.
Бунда ҳар хил популяцияларнинг индивидлари ўзаро чатишишлари
мумкин. Илгари ташкил топган репродуктив алоҳидаланиш механизмлари-
нинг қанчалик такомиллашганлигига, дурагайланиш даражаларига қараб
икки популяция ўзаро қўшилиб ё ягона генофонд ҳосил қиладилар, ёки
ўрталарида янги олдзиготик РАМ лар пайдо бўладиган иккита алоҳида тур
ҳосил бўлади.
Географик тур ҳосил бўлиш жараёнига Болтиқ ва
Шимолий
денгизларнинг соҳилларида яшовчи балиқчи қушларнинг иккита йирик –
кумушсимон балиқчи (
Larus argentatus
) ва клуша (
L.fuscus
) турларини
мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бу турлар бир жойда яшасаларда ўзаро
чатишмайдилар. Бу икки тур бир томондан Шимолий Евросиёни, иккинчи
томондан Гренландия ва Шимолий Американи ўз
ичига олувчи кенжа
турларнинг занжирлари орқали бир-бири билан бирлашган (илова- 121
расм). Бир неча юз минг йиллар ҳозирги Беринг бўғози ҳудудида бу
балиқчиларнинг аждод формаси яшаган. Кейинчалик улар (ё денгиз
қирғоқлари билан биологик боғлиқ ҳолда, ёки йирик ички материклар сув
ҳавзалари орқали) шарқ ва ғарбга қараб тарқалиб ҳозирги замонга келиб
кенжа турларнинг узлуксиз икки занжирини ҳосил қилганлар. Барча қўшни
кенжа турларнинг индивидлари ўзаро чатишиб наслли авлод берадилар.
Шимолий ва Болтиқ денгизлари ҳудудларида кенжа турларнинг шарқий ва
ғарбий занжирларининг туташган жойи ҳисобланади. Микроэволюция
жараёнида айрим кенжа турларда репродуктив алоҳидаловчи механизмлар
(ҳаёт тарзи, айрим морфологик хусусиятларнинг ўзига хослиги) икки янги
турнинг пайдо бўлишига етарли бўлганлар. Агарда ҳозирча тўлиқ ажрал-
маган бу икки турни бирлаштирувчи кенжа турларнинг занжири қандай-
433
дир сабаблар билан қайсидир
жойдан узилса, у ҳолда кумушсимон
балиқчи қуш ва клуша балиқчи қуши иккита мустақил турларга айланади.
Ҳозирча балиқчиларнинг бу гуруҳида тур ҳосил бўлиш ўзининг II
босқичини бошидан кечираётганлиги ва ҳосил бўлган турлар тикланиш
арафасида турган турлар ҳисобланади. Сўнгги маълумотларга кўра кенжа
турлар занжиридаги айрим кенжа турларга тур мақоми берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: