Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

реакция 
нормаси
деб аталади. Баъзи ҳолларда белгининг ўзгарувчанлиги жуда 


377 
катта бўлиши мумкин, лекин у ҳеч қачон реакция нормаси чегарасидан 
ташқарига чиқиб кетмайди. Масалан, одам 100 метрлик масофани 11,0; 
10,04; 9,0 секундларда югуриб ўтиши мумкин, лекин бу масофани ҳеч 
қачон 5,0 секундда босиб ўтолмайди. Айрим белгиларда кенг реакция 
нормаси (қўйларда жун қирқими, буқаларнинг оғирлиги, сигирлардан 
соғиб олинадиган сут миқдори) кузатилади. Тор реакция нормасига юрак 
ва бош миянинг катталиги; ҳашаротлар ёрдамида чангланувчи ўсимлик-
ларда гулнинг шакли ва катталиги; ҳайвонларда жун ранги кабилар 
киради. Юқорида баён қилинганлардан қуйидаги энг муҳим хулоса 
чиқади: наслдан-наслга белгининг ўзи эмас, балки конкрет муҳит 
шароитларида шу белгининг намоён бўлиш қобилияти, бошқача айтганда, 
организмнинг ташқи муҳит шароитларига бўлган реакция нормаси ўтади. 
Шундай қилиб, ирсий бўлмаган ўзгарувчанлик – модификацияни ирсий 
ўзгарувчанликдан айри қараш мумкин эмас. Модификациянинг имконияти 
генотип томонидан белгиланиб, ташқи муҳитнинг ўзгарган шароитларига 
мос равишда амалга оширилади. 
XIV.3 Модификацион ўзгаришларнинг типлари 
XIV.3.1 Модификациянинг адаптивлиги ёки мосланувчанлиги 
 
Модификацион ўзгаришлар бир қанча типларга бўлинади. Шулардан 
бири модификацияларнинг адаптивлигидир. Кўпчилик ҳолларда модиф-
икация у ёки бу ташқи муҳит шароитларига организмнинг фойдали 
мослашиш реакцияси бўлиб намоён бўлади. Буни биз юқорида кўриб 
ўтилган барча мисолларда, шунингдек, одам, ҳайвонлар, ўсимликлар, 
микробларнинг кўпгина бошқа модификацияларида кўришимиз мумкин. 
Ичак таёқчаси бактерияси озиқа муҳитида бошқа зарур углеводлар бўл-
маган тақдирда лактозани ўзлаштириш қобилиятига эга бўлиши шарт, 
чунки бундай муҳитга дуч келган бактерия мос равишдаги ферментларни 
синтез қилишга кириша бошлайди. 
Сояда ўсадиган ўсимликлар ёруғликни кўпроқ ассимиляция қилиш-
лик учун барг пластинкалари кенг бўлган баргларни ҳосил қилади, 
жазирама иссиқда ўсадиган ўсимликлар эса майда барглар билан кифоя-
ланадилар. Қурғоқчил жойларда ўсадиган юксак ўсимликларда барглар-
нинг қирқилганлик даражаси камайган, уларнинг эпидермиси қалинлаш-
ган, сувни кам транспирация қилишлик учун устьицалар сони камайган 
бўлади. Буларнинг барчаси сувни кам сарфлашга қаратилган воситалардир. 
Нам жойларда худди шу ўсимликларда бу белгилар тескари йўналишда 
ўзгариб, ортиқча сувдан қутилишга эга бўлади. Поядаги барглар 
шикастланган ёки олиб ташлаганда, пояда хлорофилл доначаларининг 
сони ортиб, оз бўлса-да фотосинтезга ёрдам берадилар. Сув айиқтовони ва 
ўқ барг ўсимликларининг сув остидаги барглари узун ва ингичка 
бўлганлиги сабабли сув оқими таъсиридан кам шикастланадилар. Тоғ 


378 
шароитидаги қалин экилган ўсимликлар адаптив модификацияга эга-
дирлар. 
Худди шундай мосланиш характери ҳайвон ва одамларда тарқалган 
аксарият модификацияларда ҳам кузатилади. Тез-тез машқ қилиб 
турадиган айнан катта жисмоний юкка учраган мускулларнинг ҳажми 
ортади. Ўзгарган муҳит фонига монанд ўзларининг рангларини ўзгар-
тирувчи кўпгина ҳашаротлар, балиқлар, сувда ва қуруқликда яшовчилар ва 
судралиб юрувчилар ўзларини душмандан ҳимоя қиладилар ёки 
ғанимларини қўлга киритишда қулайликка эга бўладилар. Мўйнали 
ҳайвонларда паст ва юқори ҳароратларда тери жунлари қалинлиги 
ўзгаришининг адаптив аҳамияти аён.
Баланд тоғ шароитида яшашга мажбур бўлган одам ва ҳайвонлар 
қонида гемоглобин миқдори ва эритроцитлар сонининг ортиши сийрак 
ҳаводаги кислородни ўпкага кўпроқ етказиб беришга мослашишни юзага 
келтириб чиқаради. Одамларда қуёшнинг ультрабинафша нурларининг 
таъсирида баданнинг қорайиши (агарда у альбинос бўлмаса) ҳаддан 
ташқари нурланишнинг зарарли таъсирига мослашишни юзага келтириб 
чиқаради. 
Модификацияларнинг, шубҳасиз, каттагина қисми мосланиш 
характерига эга бўлганлиги сабабли, организм учун фойдали ҳисобланади 
ва доимо ўзгариб турадиган муҳит шароитида уларнинг яшаб 
қолишликларини таъмин этади. Модификацияларнинг адаптив (мосланиш) 
характерини турли хил организмларда ўрганиш натижасида шу нарса 
аниқландики, 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish