Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар



Download 0,78 Mb.
bet33/51
Sana08.02.2023
Hajmi0,78 Mb.
#909248
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51
Bog'liq
portal.guldu.uz-Мантиқ

Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:

Хулоса чиқариш, мантиқан келиб чиқиш, асослар, хулоса, дедуктив хулоса чиқариш, индуктив хулоса чиқариш, аналогия.




Мавзуда кўриб чиқиладиган муаммолар:

1.1. Хулоса чиқариш нима? Унинг асосий жиҳатлари нималарда акс этади?


1.2. Хулоса чиқаришнинг қандай турлари бор ва уларнинг ўрганшнинг аҳамияти.
1.3. Дедуктив, индуктив ва аналогик хулоса чиқариш ва уларнинг ўзаро фарқи?
1.4. Ҳукм ва хулоса чиқаришнинг боғлиқ томонлари нималардан иборат
ҳисобланади?


1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларга хулоса чиқариш тафаккурнинг асосий шаклларидан бири эканлигини, ҳамда унинг мазмун моҳиятини тушунтириш.


Идентив ўқув мақсадлари:

1.1. Хулоса чиқариш ва унинг моҳиятини очиб беради.


1.2. Хулоса чиқариш инсон ҳаётида қандай ўрин тутишини изоҳлайди.


1-асосий саволнинг баёни:

Воқеликни билиш жараёнида инсон янги билимларга эга бўлади. Бу билимлар абстракт тафаккур ёрдамида, мавжуд билимларга асосланган ҳолда вужудга келади. Бундай билимларни ҳосил қилишни мантиқ илмида хулоса чиқариш деб аталади. Ушбу фикрдан келиб чиқиб хулоса чиқаришга қуйдагича таъриф бериш мумкин.


Хулоса чиқариш деб бир ва ундан ортиқ чин (ҳукмлардан) мулоҳазалардан маълум қоидалар ёрдамида янги билимларни келтириб чиқаришдан иборат бўлган тафаккур шаклига айтилади.
Хулоса чиқариш жараёни асослар, хулоса ва асослардан хулосага ўтишдан ташкил топади. Тўғри хулоса чиқариш учун, аввалам бор, асослар чин (ҳукмлардан) мулоҳазалардан иборат бўлиши, ҳамда мантиқий боғланиши керак.
Масалан, «Ал-Хоразмий-Алгебра фанининг асосчиси» ва «Ал-Киндий Шарқ файласуфидир» деган икки чин мулоҳазадан хулоса чиқариб бўлмайди. Чунки бу хулосалар ўртасида мантиқий алоқадорлик йўқ. Хулоса асослари ва хулоса ҳам ўзаро мантиқан боғланган бўлиши шарт. Бундай алоқадорликнинг зарурлиги хулоса чиқариш қоидаларида қайд қилинган бўлади. Бу қоидалар бузилса, тўғри хулоса чиқмайди.
Масалан: «Талаба Султонов-аълочи деган мулоҳазадан», «Талаба Султонов-одобли», деб хулоса чиқариб бўлмайди».
Хулоса чиқариш хулосанинг чинлик даражасига кўра, аниқроғи хулоса чиқариш қоидаларининг қаътийлигига кўра ҳамда хулоса асосларининг сонига ва фикрнинг ҳаракат йўналишига кўра бир қанча турларга бўлинади.



Хулоса




Чинлик даражасига кўра.




Зарурий хулоса чиқариш




Эҳтимолий хулоса чиқариш




Асосларнинг сонига кўра




Бевосита хулоса чиқариш




Билвосита хулоса чиқариш




Фикрнинг харакат йўналишига кўра






Дедуктив хулоса
чиқариш




Индуктив хулоса чиқариш




Анилогия бўйича хулоса чиқариш

Юқоридаги классификацияда хулоса чиқаришни фикрнинг харакат йўналиши бўйича турларга ажратиш мукаммалроқ бўлиб, у хулоса чиқаришнинг бошқа турлари ҳақида ҳам маълумот бериш имконини беради.


Хусусан Дедуктив хулоса чиқариш-зарурий хулоса чиқариш, индуктив хулоса чиқариш (тўлиқ индукцияни хисобга олмаганда) ва аналогия эҳтимолий хулоса чиқариш, деб олиб қаралишти,бевосита хулоса чиқариш эса дедуктив хулоса чиқаришнинг бир тури сифатида ўрганилиши мумкин.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish