Махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик-технология



Download 0,62 Mb.
bet3/14
Sana24.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#196981
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Мирзаев Илмий тадқ. асослари.

Адабиётлар

  1. Сиденко В.Н., Грушко И.М. Основы научных исследований. Харьков.Высшая школа., 1983.

  2. Закин Я.Х., Рашидов Н.Р. Основы научных исследований. Тошкент, Ўќитувчи, 1981.

  3. Крутов В.И. и др. Основы научных исследований. М.: Высшая школа., 1989.

Илмий тадкикот ишлари илмий йуналиш, илмий муаммо ва илмий мавзуга ажратилади.


Илмий йуналиш деганда илмий коллективнинг фаннинг маълум сохасида йирик, фундаментал назарий-экспериментал масалани ечишга каратилган фаолияти тушинилади.
Йуналишнинг структуравий бирлиги

Комплекс дастурлар ва муаммолар, мавзулар ва саволлар йуналишнинг структуравий бирликлари хисобланади. Комплексли муаммо уз таркибига бир неча муаммони олади.


Муаммо деганда изланишнинг маълум сохасини камраб олувчи ва келажакда ахамиятли мураккаб илмий масала тушинилади. Муаммо бир неча мавзудан иборат. Мавзу – илмий масала булиб илмий тадкикотнинг аник сохасини камраб олади. У уз навбатида катор илмий саволларга таянади. Илмий савол деганда илмий тадкикотнинг конкрет сохасига тегишли майда илмий масала тушинилади.
Мавзу ёки саволни олишда конкрет масала куйилади – янги материал, машина, конструкция, прогрессив технология ва хоказо.
Мавзуга куйидаги талаблар куйилади. Мавзу долзарб, яъни у мухим, хозирги пайтда тез ечилишини ттопадиган булиши керак. Бу асосий талаблардан бири хисобланади.
Мавзу илмий янгиликка эга булиши, фанга маълум хисса кушиши керак. Мавзу иктисодий самарага эа булиши керак. Мавзни танлашда кутиладиган иктисодий фойда тахминий булади. Мавзуни танлашда илмий ходим ишлаб чикариш ва унинг муаммолари билан яхши таниш булиши, бунинг учун илмий тадкикотларни тадбик этувчи йирик ишлаб чикариш бирлашмаларига, трестларга, корхоналарга сафарлар уюштириши керак.
Ишлаб чикариш мутахассислари, етакчи илмий ходимлар билан сухбатлашиш, соха ва академик институтдаги кафедраларнинг иш фаолияти билан таниши изланувчи учун катта фойда беради. Мавзуни танлашга кадар изланувчи мавжуд адабиётлар билан чукур таниши шарт.
Мавзуинг иктисодий самарадорлик критерияси куйидагича аникланади :
К3 = Эп : Зи

Бунда Эп – тадбикдан сунг кутиладиган иктисодий фойда


Эи – изланишга кетган харажатлар
Айрим холларда юкоридаги ифода тадбик этилган махсулот хажмини хисобга оломайди. Шунинг учун самарадорликнинг объектив критерияси куйидагича аникланади

Бунда С – илмий тадкикот ишлаб чикаришга тадбик этилгандан сунг бир йил мобайнидаги махсулот нархи


Т- ишлаб чикариш тадбигининг давомийлиги, йил;
Зо – илмий тадкикот ишларини бажаришга кетган харажатлар

Илмий тадкикот ишларини утказишнинг техник-иктисодий асослаш.


Техник иктисодий асосламасдан туриб бажариладиган илмий тадкикот мавзусининг юкори самарадорлигига эриши кийин. Шунинг учун хар бир мавзунинг бажаришдан олдин уни техник-иктисодий асослаш керак.


Техник-иктисодий асослашнинг (Т.И.А.) максади – караладиган мавзу буйича давлатимизда ва чет элда эришилган янги ютуклар тугрисидаги маълумотларни урнатиш. Унда караладиган мавзунинг халк хужалигидаги эхтиёжи, тадбик этиш хажмлари, техник иктисодий ва социал натижалари асосланади. Т.И.А. уз таркибига кйидаги булимларни олади : умумий маълумотлар, янгилиги ва актуаллиги тугрисида ббажарилган патент кидирув ишларининг натижалари, халк хужалигидаги ахамияти, тадбик этиш хажми ва урни, техник-иктисодий ва социал натижалар.
Т.И.А. бажарилгач илмий тадкикот ишларини бошлаш тугрисида хулоса килинади. ТИА соха вазирлиги томонидан тасдикланади.

Илмий техник информация


Хозирги замон фани илмий тадкикотлар натижасида олинадиган илмий натижаларнинг кескин усиши билан характерланади. Хар йили жахон микёсида турли масала буйича 0,5 млн. ортик китоб, бир неча млн. илмий маколалар нашр этилади, 100 минглаб диссертациялар кайд килинади. Куп микдордаги илмий-техник информация дастхат (рукопись) шаклида сакланади.


Информация «эскириш» хусусиятига эга. Бу янги нашр килинган ёки нашр килинмаган информациянинг пайдо булиши ёки мавжуд информацияга булган талабнинг камайиши натижасида руй беради.
Мавзу буйича янги, илгор илмий ечимларни кидириш, илмий ходим ва коллектив учун мураккаб вазифа хисобланади. Уни енгиллаштириш учун давлатимизда умумдавлат илмий техник информация (И.Т.И.) хизмати ташкил килинган.
Курилиш сохасига хамма илмий техник маълумотлар давлат курилиш комитети томонидан ташкил килинади. Курилиш ва архитектура буйича марказий илмий информация институти шу комитетга тобе хисобланади. Хамма курилиш вазирликларида илмий-техник информация булимлари, трест ва бирлашмаларда илмий-техник информация гурухлари ташкил этилган. Куйидаги хужжатлар информацияни ташувчилар хисобланади :
Китоблар (монографиялар, укув-китоблари), журналлар, илмий тупламлар, норматив хужжатлар (КМК), патентлар, авторлик гувохномалари, илмий тадкикот ишлари тугрисидаги хисоботлар, рефератив журналлар, библиографик курсаткичлар ва хоказо.
Буларнинг хаммаси информацион окимни ташкил килади, кайсиким йилдан-йил ошиб бораяпти.
Информацион окимнинг усиб борувчи (восходящий) хамда пастлашувчи (нисходящий) турлари мавжуд. Биринчи холда информация бажарувчидан кайд этиш органларига боради. Иккинчисида эса аксинча, информация юкоридан пастга узатилади.
Информацияларни туплаш, саклаш ва узатиш ишларини маълумот информацион фондлари (СИФ) бажаради.
СИФда асосий ва маълумот фондлари мавжуд. Асосий информациялар алфавит буйича полкаларда сакланади. Хисоботлар, диссертациялар 200 мартагача кичрайтирилиб, микрофильтрларда ёки микрокарталарда сакланади. Куз олдига келтириш учун куйидаги мисолни келтирамиз: хажми 150 бет булган диссертация диаметри 35мм. Булган __________, 80 бетли текст бирта картада 150х145 мм. жойлаштирилади.
Маълумот фондлари – иккиламчи информацион хужжат булиб, улар библиографик ва рефератив карточкаларда 125х75 мм. сакланади.
Алфавитли каталогда керакли информацион материал муаллиф, редакторнинг фамилияси буйича кидириб топилади.
Систематик каталогда информацион материал хар бир соха буйича чикилади. Масалан, курилиш, транспорт, кишлок хужалиги ва хоказо.

Информацион изланиш.


Илмий мавзу танлангач ва техник-иктисодий асослангач, мавзу буйича информацион изланш бажарилади. Изланишнинг максади-мавзу буйича мавжуд булган информацияни хар томонлама тахлил килиш, аналитик обзор тузиш, эхтиёжи тугиганда мавзуни аниклаш, илмий тадкикот максади ва вазифаларини асослаш. Изланиш уз таркибида икки боскични олади : керакли информацияни кидириб топиш ва уни тахлил килиш.


Изланиш кулда, механик, механизациялашган ва автоматлашган холда бажарилиши мумкин. Биринчи холда изланиш бибилиографик карточкалар картотекалар, босма курсаткичлари буйича бажарилса, механик изланишда информация ташувчи булиб перфокарталар хизмат килади. Учинчи ва туртинчи холда кидирув хисоб перфорацион машиналари ва ЭХМни куллашга асослашган.
Хозирги пайтда кидирув ишларини УДК (универсальная десятичная классификация) оркали бажариш оммавий тус олди.
УДКда хамма билимлар туплами 10 та булимга, хар бир булим эса 10 та булим остига, у эса 10 та майда кисмга ажратилади. Хар бир кисм керакли даражагача деталлаштирилади.
Курилишнинг турли сохалари УДКнинг куйидаги индексларига эга :
69 – курилиш материаллари, курилиш монтаж ишлари, курилишни ташкил этиш ва иктисод ;
624 – курилиш назарияси, бино ва иншоотларни хисоблаш, ер ишлари, пойдеворлар тузилиши, инженер курилмалар (куприклар, тонеллар, миноралар ва хоказо);
625 – транспорт курилиши
728,9 – кишлок хужалик курилиши.
Информацион кидирув ишларини тезлаштириш учун илмий техник информация маркази (ЦНТИ) хамда махаллий илмий техник информация булимлари (ОНТИ) хизматидан фойдаланиш керак.
Мавзу буйича кидирув ишларини бажарганда мавзуга якин фанлар билан танишиш максадга мувофик. Бу эса мавзунинг айрим саволларини ечишда ёрдам беради.
Информацион материалнинг хар томонлама тахлил килиш учун олий укув юртларида, илмий тадкикот институтларида бажарилган тадкикот ишлари билан танишиш етакчи олимларнинг фикрини билиш, лойиха ва илгор курилиш корхоналарига сафар уюштириш максадга мувофик.
Шундай килиб, илмий ходим мавзу буйича кидирув ишлари натижасида катта микдордаги турли информацияни туплайди. Мавзунинг номи ва илмий ахамиятига караб информация 100: 200 ва ундан ортик бирликни ташкил килиши мумкин. Тупланган ва тахлил килинган информацион материал асосида библиография тузилади. Библиография – турли информацион хужжатлар туплами булиб, унда куйидагилар курсатилади : муаллифнинг фамилияси, исми, шарифи, номи нашр этилган жойи, нащриёт номи, нашр этилган йили, хажми (бет)
Тадкикотчи хар бир манба устида ишлаган пайтда куйидагиларга эътибор бериши керак булади : ушбу материални кайта ишлашда асосий максад ;
Илмий-техник информацияни урганишда ижодий ёндошиш, бунинг учун эса илхом (вдохновение) керак;
Информация сифатли кайта ишлашда диккатни шу ишга каратиш ;
Илмий-техник информация устида ишлаган пайтда физиологик танаффуслардан фойдаланиш максадга мувойик булади, яъни хар 1-2- соат ишдан сунг 5-7 дакика танаффус килиш, физик машклар бажариш, баданни хул сочик билан артиш, чукур нафас олиш.
Текстни кайта ишлашда эслаб колиш кобилияти яъши санъат хисобланади. Эслаб колишнинг турли усуллари мавжуд :
Механик – куп марта кайтариш ва ёдлаш. Бунда алохида хар бир элемет орасидаги мантикий богланиш булмайди. Бу усул вактни, ифодани, кучирма гапларни эслашда фойдали хисобланади.
Мантикий – алохида элементлар орасида мантикий богланишни эслаб колиш. Текст киши онгида маълум вактгача сакланиб колади, вакт утиши билан аста-секин унутилиб боради. Масалан, урганилган материалнинг 20-25% кун давомида, 35% 5 кундан сунг, 40% 10 кундан сунг унутилади.
Эслашишнинг эффектив усулларидан бири такрорлашдир. Такрорлаш хам уз навбатида актив ва пассив турларга булинади.Илмий-техник информацияни кайта ишлашнинг куйидаги турлари мавжуд : выписка, аннотация, конспект. Маълум булимб боб ёки бетнинг кискача мазмуни выписка шаклида ёзилади.
Аннотация эса адабиётнинг белгиланиши, фармон ва бошка хусусиятларни хисобга олган холдаги кискача характеристикаси хисобланади. Конспект – илмий-техник маълумотнинг тулик акс эттирилган куринишидир.
Куйидаги икки усули мавжуд:
Биринчиси – берилган мавзу буйича хар бир информаци алохида кетма-кет кайта ишланади. Сунгра улар бирлаштирилади. Бу усу кенг таркалган булишига карамай самарадорлиги паст хисобланади, чунки бу холда куп вакт талаб килинади.
Иккинчиси – туликлик, актуаллик, янгилик даражасига караб информацияар бир каторга куйилиб, аввал хозирги замон талабларига жавоб берадиган юкори илмий савиядаги информация урганилади. Сунгра иккинчи даражадаги информациялар кайта ишланади. Бу холда вакт сарфи камаяди.
Маълумотларни тахлил килиш ва илмий тадкикот масалаларини белгилаш

Илмий-техник информацияларни тахлил килиш мухим масала хисобланади. Хамма йигилган информация системалаштирилади. Хар бир илмий-техник маълумот танкидий тахлил килиниши керак, бунинг учун тадкикотчи маълум малака ва билимга эга булиши керак.


Хар бир камчиликни танкид килиш аосли булиши керак. Хар бир илгари бажарилган иш нотугри, эскирганб янги талабларга жавоб бермайди. Деган хулоса чикариш ярамайди. Чунки илгариги тадкикотларсиз келажак учун масала куйиб булмайди.
Информацияни тахлил килиш пайтида кораладиган мавзу буйича тадкикотчининг шахсий фикрлари пайдо булади, актуал масалалар аникланади. Аввал ва кейин бажариладиган ишлар кетма-кетлиги урнатилади. Буларнинг хаммаси булажак илмий-тадкикот гипотезасининг пойдеворини ташкил этади.
Илмий-техник информациянинг тахлил килишдан асосий максад булажак илмий тадкикотнинг актуаллигини ва келажагини аниклаш.
Кайта ишланган материаллар асосида методологик хулосалар килинади. Унда куйидаги масалалар ёритилади: мавзунинг актуаллиги ва янгилик даражаси ; изланиш мавзуси буйича мамлакатимизда ва чет элларда назарий ва экспериментал изланишларнинг охирги ютуклари, мухим, ута актуал назари ва экспериментал изланишларнинг вазифалари: изланишларнинг техник мухимлиги ва иктисодий самарадорлиги.
Юкоридаги хулосаларга таяниб илмий тадкикот изланишларининг максади ва аник вазифалари тузилади. Одатда хар бир мавзу буйича илмий тадкикот бажаришда куйиладиган масалалар сони 3 дан 5-8гача булиши мумкин. Бу уринда илмий рахбарнинг фикри асосий урин тутади. У изланищни чегаралаши, ёки йуналишини курсатиши, иккинчи даражалари информацияларни олиб ташлаши мумкин. Шу билан илмий-тадкикот изланишининг биринчи этапи тугайди.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish