Махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик-технология



Download 0,62 Mb.
bet8/14
Sana24.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#196981
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Мирзаев Илмий тадқ. асослари.

Таянч иборалар
Эксперимент, изланиш, лаборатория тажрибалари, излаб чикаришда изланишлар, анкеталаш, режа-дастур, максад ва вазифалар, таъсир этувчи факторлар, улчов воситалари, давлат стандарти, тахлил килиш, улчаш синфлари, абсолют ва нисбий улчашлар, хатогарчилик, улчов диапазони, курикдан утказиш, жадвал, координата уклари.


Назорат саволлари

1.Экспериментнинг асосий максади нимадан иборат?


2.Эксперимент методологияси канака боскичларни уз ичига олади?
3.Кайси холларда Экспериментал изланишлар утказилади?
4.Улчаш деб нимага айтилади?
5.Улчов синфларини изахланг?
6.Улчашнинг абсолют ва нисбий хатогарчилиги кандай аникланади?
7.Систематик ва тасодифий хатогарчиликларни изахланг?
8.Улчов воситаси деб нимага айтилади?
9.Асбобнинг асосий хатогарчилиги деганда нимани тушунасиз?
10.Улчов воситалариникурикдан утказишни ким бажаради?
11.Улчов натижаларни графикда кандай курсатилади?

5. ИЛМИЙ ТАДКИКОТЛАРНИ ТАХЛИЛ КИЛИШ ВА ТАРТИБГА КЕЛТИРИШ




Режа
1)Назарий-Экспериментал тадкикотларни тахлил килиш, хулоса ва тавсиялар тайёрлаш.
2)Илмий тадкикот ишлари буйича хисобрт тузинг.
3)Илмий тадкикот материалларини нашрга тайёрлаш.


Адабиётлар



  1. Сиденко В.Н., Грушко И.М. Основы научных исследований. Харьков.Высшая школа., 1983.

  2. Закин Я.Х., Рашидов Н.Р. Основы научных исследований. Тошкент, Ўќитувчи, 1981.

  3. Крутов В.И. и др. Основы научных исследований. М.: Высшая школа., 1989.

Экспериментал ва назарий тадкикотларнинг биргаликдаги тахлилининг асоси булиб илгари сурилган ишчи гипотезанинг кузатиш натижалари билан таккослаш хисобланади.


Назарий ва экспериментал натижалар мос графикларни таккослаш усули билан солиштирилади. Солиштириш критериялари булиб экспериментал тадкикот натижаларининг хисоблаш йули билан назарий аникланган натижалардан минимал, уртача ва максимал огиши хизмат килиши мумкин.
Назарий-экспериментал тахлил натижасида куйидаги уч хол юзага келиши мумкин.

  1. Тажриба натижаларининг назарий ишланмалар, илгари сурилган ишчи гипотеза билан тулик ёки яхши мос келиши урнатилган. Бунда олинган тадкикот материалини шундай группаланадиким, ундан илгари сурилган ишчи гипотезаниниг асосий коидалари келиб чиксин. Натижада олинган натижалар назарий коидаларга, назарияга айланади.

  2. Экспериментал тадкикотлар ишчи гипотезани кисман тасдиклайди, унинг у ёки бу кисмида уни инкор килади. У холда ишчи гипотеза кайта ишланади, токи у олинган натижаларга мос келсин.

  3. Илгари сурилган ишчи гипотеза экспериментлар натижаси билан тасдикланмади. Бу холда гипотеза критик нуктаи-назардан тахлил килинади ёки кайта куриб чикилади. Сунгра янги ишчи гипотеза буйича янги экспериментал тадкикотлар олиб борилади.

Илмий тадкикотларнинг рад этувчи натижалари одатда, ташландик хисобланмайди, балки улар объектлар, ходисалар ва жараёнлар тугрисида тугри тасаввурлар хосил килишда ёрдамлашади.


Бажарилган ишлар тахлили буйича хулосалар тайёрланади. Ишнинг бу кисми илмий ходимлан юкори квалификацияга эга булишни талаб этади, чунки бунда илмий тадкикотнинг янги ва мухимлигини киска, анк изохлаб бериши, шу билан бирга кейинги тадкикотлар утказиш йулини аниклаб бериши керак.
Одатда бир илмий тадкикот мавзуси буйича хулосалар (5-10 тадан куп булмаган) тузилади. Келтирилган хулосаларни икки гурухга ажратиш максадга мувофик: илмий хулосалар ва ишлаб чикариш хулосалари. Илмий хулосаларда бажарилган илмий тадкикот ишининг фанга кушган хиссасини курсатиш зарур. Хотима кисмида илмий тадкикот ишларининг ишлаб чикаришга тадбиги режасини ишлаб чикиш ва кутиладиган иктисодий фойдани хисоблаш бериш керак.

Илмий тадкикот ишлари буйича хисоботлар тузиш


Тадкикот ишлари жараёнида олинган хамма материаллар кайта ишланади, системалаштирилади ва илмий хисобот куринишига келтирилади. Бундай хисоботларга куйидаги талаблар куйилади : материални мантикий кетма-кетликда изохлаш, формулировкаларнинг киска ва аник булиши, келтирилган хулоса ва тавсияларнинг аргументал ишончли булиши.


Илмий тадкикот ишлари буйича хисобот тузишда харакатда булган ГОСТ талабларига таяниш тавсия этилади ва у уз таркибига куйидагиларни олиши керак: титул вараги, иш бажарувчилар руйхати, реферат, мундарижа, хисоботнинг асосий кисми, фойдаланилган адабиётлар руйхати .
Керак булган пайтда хисоботда кискартирилган махсус терминлар ва уларни аниклаш руйхати хам келтирилиши мумкин.
Хисоботнинг асосий кисми уз таркибига куйидагиларни олади: кириш, бажарилган ишлар мазмуни, унинг бажариш усубини акс эттирувчи булимлар, хотима кисми (хулосалар ва тавсиялар)
Кириш кисмида бажариладиган мавзунинг хозирги замон холати, максади, янгилиги ва актуаллиги кискача характерланади. Булимларда бажариладиган илмий тадкикот мавзусининг бажариш кетма-кетлиги, олинган тадкикот натижалари батафсил ёритилади. Хисоботнинг бу булими куйидагиларни уз ичига олади: шу йуналиш буйича илгари бажарилган ишларнинг кискача тавсифи, уларнинг тахлили ва танкиди кискача изохланади; назарий тадкикотлар, ишчи гипотезани, экспериментал тадкикотлар методологияси ва методикасини ишлаб чикиш, экспериментал натижаларни, уларнинг аниклиги ва тахлилини баён килиш, экспериментал ва назарий натижаларни таккослаш.
Хотима кисмида (хулоса ва тавсиялар) бажарилган иш натижаларига бахо берилади. Бу булимда курсатилган мавзу буйича тадкикотларни давом эттириш ёки эттирмаслик сабаблари курсатилади. Охирида бажарилган ишнинг техник-иктисодий самарадорлиги келтирилади. Агар бнинг иложи булмаса, у холда бажарилган ишнинг халк хужалиги учун ахамияти, илмий бахоси курсатилади.
Илова кисмида хамма ёрдамчи жадваллар математик хисоблар, синаш протоколлари ва актлари, кулланилган асбоб-ускуналарнинг тавсифи, тадкикот натижасида ишлаб чикилган инструкция ва услублар, ёрдамчи иллюстрацион материаллар келтирилади.
Хисобот бир ёки бир неча том шаклида такдим этилади. Хисобот 1,5 ёки 2 интервалда машинада териладию хисобот тексти бобларга, параграфларга, пунктларга булинади. Уларнинг номлари, тартиб номерлари мундарижада акс эттирилади. Иллюстрацион материаллар чизмалар шаклида берилади, масалан, чизма 1.2. – биринчи боб 2-чизма. Хар бир чизма остида изох берилиши керак. Сонли материаллар жадвал шаклида берилиши максадга мувофик.
Фойдаланилган адабиётлар руйхати текстда учраган тартибда ёки алфавит тартибида келтирилиши мумкин. (китоб, макола, илмий техник хисобот, стандарт, кашфиёт ва хоказо).
Илмий кенгашларда химоя килиниши керак.. диссертация уз таркибига янги илмий маълумотларни олиши ва амалий ахамиятга эга блиши керак. Илмий тадкикот хисоботлар мазмуни рецензияланади ва илмий коллективларда доклад килинади. Илмий тадкикот хисоботларни рецензиялашда бажарилган тадкикотларнинг актуаллиги, оригиналлиги, янгилиги ва хакконийлигига хамда амалий фойдалигига эътибор берилади.

Илмий материалларни чоп этишга тайёрлаш


Одатда, янги илмий натижаларни ва конкрет тавсияларни уз ичига олган, назарий ва амалий ахамиятга эга булган ишлар чоп этишга кабул килинади. Илмий босма ишларга монографиялар, брошюралар, маколалар, укув босма ишларига укув китоблари ва укув кулланмалари киритилади.


Бир ёки бир неча муаллиф томонидан маълум мавзу ёки муаммо устида бажарилган тадкикотларнинг илмий асари - монография хисобланади.
Илмий маколада конкрет масала буйича олинган хамда илмий ва амалий ахамиятга эга булган натижалар акс эттирилади. Маколалар журналларда ёки тупламларда чоп этилади ва унинг хажми 10-12 бетдан ошмаслиги керак. Тайёрланган материал А4 форматдаги (210х297) ок когознинг бир томонида чап ва паст томондан – 25 мм, юкоридан – 20 мм., унгдан 10 мм поля колдирилган холда кора лента оркали 2 интервалда машинада терилади. Бу эса уз навбатида кейинги тахрирлаш ва тулдириш имконини беради. Материал терилгач уни тахрирлаш керак булади. Иккинчи даражали материал олиб ташланиб, кераклиси тулдирилади, жадвал ва чизмаларнинг урни белгиланади.
Техник тахрирлаш давомида абзацлар белгиланади, кайси суз ёки гаплар махсус шрифт билан белгиланиши аникланади. Терминлар, символлар, белгилар ва хоказоларнинг тугри ёзилганлиги текширилади.
Материал терилгандан сунг, агар кандайдир орфографик хатоликлар аникланса, кора рангда кулда тузатиш керак булади.
Ифодаларни ёзишда харф ва белгилар аник курсатилиши керак. Бош харфлар пастдан икки чизикча, майда харфлар устдан икки чизикча билан курсатилади, масалан Р ёки р. грек алфавити харфлари кизил рангда ураб курсатилади. Ифодадаги хамма символлар текстда ёритилади.
Чизма ва фотографиялар давлат стандарти талаблари асосида бажарилиши керак (ГОСТ 2.401-68 ГОСТ 2.418-68). Чизмалар ок когозда ёки калькада кора тушда чизилиши керак.
Макола илмий журналлар ёки илмий тематик туплам мухарриятига, монография эса махсус илмий нашриётга юборилади. Босмага юбориладиган материллар 2 экземплярда такдим этилади.
Улчов воситалари

Экспериментал тадкикотларнинг ажралмас кисми булиб эксперимент учун керакли маълумотларни берувчи улчов аоситалари хизмат килади. Хозирги пайтда улчаш ва кузатиш учун хилма-хил улчов воситалари ишлаб чикарилаёпти. Улар орасида физик, механик, химик курсаткичларни улчаш учун асбоблар гурухларини ажратиш мумкин.


Шу билан бир каторда тугридан-тугри синаш курсатгичини аниклаш имконини берувчи (масалан, материал мустахкамлигини аниклаш жараёни) ёки курсатгичларни билвосита аниклаш имконини берувчи (ультратовушли дефектоскопия) улчов воситалари ажратиш мумкин.
Улчов воситаларига улчов асбоблари ва мосламалари киради. Улчов воситалари уз навбатидан намунавий (образцовые) ва техник воситаларга булинади. Намунавий воситалар эталон сифатида ишлатилади ва улар техник воситаларнинг ишлашини текшириш чун мулжалланган. Намунавий воситалар хар доим бир хил (стабильность) ва ишончли (надёжность) кийматни курсатиши керак.
Улчов воситаларининг абсолют хатогарчилиги деганда куйидагини тушуниш керак

Бунда Хи – улчов асбобининг курсатиши (улчовнинг номинал киймати) : Хд-улчанадиган катталикнинг хакикий микдори
Асбобларнинг хатогарчилигини бахолаш максадида куп холларда нисбий хатогарчилик тушунчаси ишлатилади (%да)

Маълум шароитларда (t=20˚C, хаво намлиги 80%, р=760 мм. Симоб устунига тенг) аникланган хатогарчилик асбобнинг асосий хатогарчилиги деб айтилади.
Асбобнинг улчов диапазони деганда улчанадиган катталик чегаралари тушунилади. Улчов воситалари улчаш аниклиги буйича 4 синфга булинади (1-энг юкори, 4-энг пастки). Агар асбоб 1-синфга киритилса, у холда унинг нисбий хатогарчилиги +_ 1% га тенг булади. Агар улчов асбобининг юкори чегараси 300 ёки 3000 г/см³ га тенг булса, у холда йул куйиладиган нисбий хатогарчилик +_ 3 ва +_30 г/см³ дан ошмаслиги керак. Хамма улчов асбобларига у ёки бу микдорда ернинг магнит майдони таъсир килади. Шунинг учун катор электр улчовли асбоблар магнит майдони ва электростатик ходисалардан химоя килиниши керак. Махсус метрологик адабиётларда химоя килиш схемасининг 1 ва 2-категориялари ишлаб чикилган.
Кейинги йилларда курилиш ишлаб чикариш жараёнлари тадкикотида электрик, электрон частотали, радиоизотопли ва бошка асбоблар кулланила бошлайди. Бу асбоблар чангдан, вибрациядан, газдан, ёругликдан махсус химоя килишни талаб килади. Хар бир ишлатиладиган улчов асбоби маълум вактдан сунг курикдан (проверка) утказилиши керак. Курикдан утказиш давлат метрологик хизмати ёки соха метрологик лабораторияларида утказилади. Одатда курикдан утказиш хар 1-2 йилда утказилади.

Тажрибаларни утказиш


Тажрибаларни утказиш мухим ва куп мехнат талаб килувчи боскич хисобланади. Экспериментал тажрибаларни утказиш тасдикланган план-дастур ва эксперимент методикаси асосида утказилиши керак.


Мураккаб жараёнларни тадкикот килишда кутиладиган натижаларни планда кутилгандан вактда олиш имкони булмай колади. Шунинг учун илмий ходим токатли булиши ва натижаларни олиш учун экспериментни охиригача олиш бориш керак. Эксперимент утказишнинг мажбурий талаби махсус журнални олиб бориш хисобланади. У ихтиёрий формада булиши мумкин, эксперимент давомидаги хамма фактлар белгиланиб борилиши керак. Журналда илмий тадкикот ва эксперимент мавзуси, иш бажарувчининг фамилияси, эксперимент утказиладиган жой ва вакт, атроф мухит характеристикаси, эксперимент объекти характеристикаси ва улчов воситалари, кузатув натижалари акс эттирилади.
Эксперимент бажариш давомида иш бажарувчи кузатишлар олиб бориш билан бирга олинган натижаларни тахминий кайта ишлаб бориши керак. Шу пайтда хамкасабалар билан айникса илмий рахбар билан консультациялар утказиш максадга мувофик. Эксперимент утказиш вактида санитария, техника ва ёнгин хавфсизлиги коидаларига риоя килиш талаб этилади.
Иш бажарувчи мехнатни илмий ташкил принципларига таяниб иш жойини ташкил этиши керак.

Улчов натижаларини графикда изохлаш


Улчов ва кузатишларни кайта ишлашда натижаларни графикда изохлаш кенг кулланилади. Таблица шаклида борилган улчов натижалари урганиладиган жараёнларнинг конуниятларини тулик тасаввур килишга имкон бермайди. Уларни график оркали бериш эксперимент натижалари тугрисида тулик тасаввурга эга булишга, изланаётган жараён мохиятини тушунишга, урганиладиган узгарувчи микдорлар функционал богланишининг умумий характерини аниклашга, функция минимуми ва максимумини урнатишга имкон беради.


Улчов натижаларини графикда изохлашда одатда, тугри бурчакли координаталар системасидан фойдаланилади. (6-чизма)

6-чизма. Функциянинг графикда тасвирлаш
1- улчов натижасидаги эгри чизик ;

  1. силлик эгри чизик

6-чизма б) да сакрашлар мавжуд булган хол курсатилган. Бу холат физик-химик жараёнлар мохияти билан тушунтирилади. Эксперимент натижаларини график тасвирлашда координаталар системаси ва координат сеткасини танлаш катта роль уйнайди. Координат сеткалари текис ва нотекис булиши мумкин. Текис координат сеткаларида абцисса ва ордината тенг шкалага эга булади. Нотекис координат сеткаларига ярим логарифмик, эхтимоллик сеткаларни киритиш мумкин.


Ярим логарифмик сеткада ордината уки чизикли абцисса уки эса логарифмик булади (7-чизма,а). Логарифмик сеткада хар иккала ук логарифмик булади (7-чизма, б)



7-чизма. Ярим логарифмик (а) ва логарифмик координат сеткалари.


Графикларни чизишда куйидаги амалий тавсияларга тьаяниш максадга мувофик. Узгарувчилар сонига караб координаталар сеткасини хамда график куринишини танлаш – бир эгри чизик, эгри чизиклар туплами, эгри чизиклар туплами серияси. Графикларни чизишда масштабларни танлаш хам мухим ахамиятга эга.





Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish