ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БердоҚ Номидаги ҚораҚолпоҚ давлат университети
Ўқув-услубий бошқарма томонидан рўйхатга олинди
№_ БД-5310700-2.15.3 _
“_____” ______________ 2021
|
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўқув ишлари бўйича проректор
__________ __О.Дуйсенбаев ___
“_____” ____________2021 йил
|
Гидроэнергетик Қурилмалар
ФАН ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
300 000 –
|
Ишлаб чиқариш-техник соҳа;
|
Таълим соҳаси:
|
310 000 –
|
Мухандислик иши;
|
Таълим йўналиши:
|
5310700 –
|
Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари.
|
Фан/модуль коди
|
Ўқув йили
2021-2022
|
Семестр
3
|
ECTS - Кредитлар
|
Фан/модуль тури
Танлов
|
Таълим тили
Қорақалпоқ/рус
|
Ҳафтадаги дарс соатлари
2
|
1.
|
Фаннинг номи
|
Аудитория машғулотлари (соат)
|
Мустақил таълим (соат)
|
Жами юклама
(соат)
|
Гидроэнергетик қурилмалар
|
30
|
45
|
75
|
2.
|
I. Фаннинг мазмуни
Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларда мантиқий, алгоритмик, абстракт фикрлаш, гидроэнергетик таффаккурини шакллантириш ва ривожлантириш, ўзининг фикр-мулоҳаза, хулосаларини асосли тарзда аниқ баён этишга ўргатиш ҳамда сув манбаларидан комплекс фойдаланишни, сув энергиясидан фойдаланишни, суғориш тизимини иш режимларини, сув омборлари иш режимларини, гидроэнергетик қурилмаларни электр энергетика тармоғидаги ўрнини, гидроэнергетик қурилмаларларда энергияни ўзгартириш, йиғиш ва узатиш усулларини ҳамда ҳозирги замон электрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида вертуал лабараториядан фойдаланиш бўйича эгалланган билимлар бўйича, кўникма ва малакаларни шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси - талабаларга энергетиканинг назарий ва амалий масалаларини еча олишга етарли бўлган билимни эгаллашга ва уни қўллашга, шунингдек, сув оқимини асосий параметрларини аниқлашни, гидроэнергетик қурилмаларнинг турларини ва асосий параметрларини, гидроэнергетик қурилмаларнинг электр энергетика ва сув хўжалиги тармоғидаги ишини, сув омборларнинг турларини ва параметрларини, гидроэнергетик қурилмаларда энергияни ўзгартириш, йиғиш ва узатиш усулларини ҳамда самарадорлигини аниқлашни, асослашни ва таҳлил қилишга ўргатишдан иборат.
|
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1–мавзу. Сув манбалари ва улардан комплекс фойдаланиш.
Сув ресурслари ҳақида тушунча. Сув манбалари турлари. Сув манбаларини тақсимланиши. Сув оқим энергияси ҳақида тушунча. Сув оқими энергиясини аниқлаш. Сув манбаларидан энергетика ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиш. Сув манбаларидан комплекс фойдаланиш усуллари ва самарадорлиги.
2–мавзу. Гидравлика ва суюқликлар ҳақида тушунча.
Гидравлика ривожи тарихи. Гидравликанинг инсон хаётидаги ўрни. Суюқлик турлари. Суюқликларнинг асосий физик хоссалари.
3–мавзу. Гидростатика.
Гидростатик босим ва унинг хусусиятлари. Гидростатиканинг асосий тенгламаси. Гидростатик напор. Босим ўлчаш усуллари ва асбоблари.
4–мавзу. Гидродинамика ва суюқлик ҳаракати.
Суюқлик харакати турлари ва асосий параметрлари. Суюқлик оқимининг узлуксизлик тенгламаси. Суюқлик оқими режимлари. Рейнольдс сони.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |