qon funktsiyalari tanadagi asosiy uchta: transport, himoya qilish va tartibga solish. Qon organizm atrofida kislorod kabi moddalar va ozuqa moddalarini olib yuradi va uni kasalliklardan himoya qiladi. Bu asosan suyuq holatda bo'lgan biriktiruvchi to'qima turidir. Ushbu modda inson tanasi uchun hayotiy ahamiyatga ega.
Skelet (lot. skeletos — qurib qolgan) —odam va hayvonlar organizmida tayanch va himoya funksiyasini bajaradigan qattiq toʻqimalar majmui.
3-топшириқ.Кейс топшириқлари бўйича муаммони ечиш йўлларини топинг.
Одамдаги проприоретсептив рефлексларни кузатиш. Одамда мускул, пай ва бўғимларда жойлашган ретсепторларнинг таъсирланиши натижасида ҳосил бўладиган рефлекслар проприоретсептив рефлекслар деб аталади. Бунга тизза рефлексини ҳамда Ахиллов пайининг рефлексини олиш мумкин.
1.Тизза рефлекси. Текширилаётган одам оёғини чалиштириб ўтиради. Агар унинг тўрт бошли мускули пайига махсус болғача билан секин урилса, болдир мускуллари (оёғи) ёзилади. Бунда рефлектор ёйи ИИИ-ИВ бел сегментлари атрофида туташади.
2. Ахиллов рефлексини кўриш учун текширилаётган одам стулга тиззаси билан чўккалаб ўтиради. Агар Ахиллов пайига болғача билан секин урилса, оёқ панжалари ёзилади, бунда рефлектор ёйи И-ИИ думғаза сегментлари атрофида туташади.
Жисмоний ҳаракатнинг юрак ва қон томир тизимига таъсирини ўрганиш. Ўнг қўлнинг 4 та бармоғини текширилувчининг билак артерияси соҳасига қўйиб, томирнинг энг аниқ ураётган жойи аниқланади. Шундан сўнг бир дақиқа давомида пульс – юрак урушининг сони аниқланади. Артериал пульснинг бир минутлик сонини уч маротаба аниқланади ва ўртачаси ҳисобланади (соғлом одамда пульслар сони бир минутда ўртача 72– 85 та).
Текширилувчи 10 марта ўтириб тургандан сўнг яна пульс саналади. Тинч ҳолатдаги ва жисмоний зўриқишдан кейинги натижаларни солиштирилади.
Коротков усулида қон босимини аниқлаш. Қон босимини ўлчаш учун қўлнинг элка қисмига махсус резина ҳалта ўраб, у манометр билан туташтирилади, сўнгра бу ҳалта ичига резина нок орқали билак артериясидаги пульс йўқолгунча ҳаво юборилади. Кейин винтли клапан ёрдамида ҳалта ичидаги ҳаво аста-секин чиқарилади. Шу вақтда елка артерияси товуши фонендоскоп билан эшитилади. Елка артериясини сиқиб турган резина ҳалта ичидаги босим камайиб, маълум даражага этганда артериядан қон ўта бошлайди. Шу вақтда фонендоскоп орқали товуш эшитилади. Бу момент максимал босимни кўрсатади. Ҳалтадан ҳаво чиқаверса ва босим анча пасаяди, кейин томирда товуш эшитилмай қолади, бу минимал босимни кўрсатади. Елка артериясида соғлом одамда максимал қон босими ўртача 110-115 мм, минимал босим эса 70-75 мм симоб устунида бўлади. Коротков бўйича ўлчанадиган босимга кетган вақт 1 минутдан ошмаслиги керак.
Пульс босими катталиги систолик босим катталигидан диастолик босим катталигини айириш билан ҳисобланади.