3. Ихтисослаштирилган нутқий таълим-тарбия муассасаларида таълим-тарбия жараёни
Махсус мактабгача тарбия муассасида таълим-тарбияни ташкил этиш шакллари эшитишда нуқсони бўлган болаларни вақтли аниқланиши уларга эртароқ коррекцион ёрдам кўрсатиш, иккиламчи дефектларини коррекциялашда муҳим аҳамият касб этади.
Мактабгача тарбия муассасаларига ва мактаб-интернатларга болаларни саралаш ишлари халқ таълими органлари қошида ташкил этилган Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан амалга оширилади. Психологик-тиббий-педагогик комиссия фаолияти Низом асосида ташкил этилади. Комиссия ривожланишида камчилига бўлган болаларни аниқлайди ва тегишли таълим олиши учун тавсияларни беради, шунингдек, болаларни тарбиялаш, даволаш, ижтимоий ҳаетга тайерлаш борасида ота-оналарга, тарбиячи ва дефектологлар ва бошқа шаҳсларга методик ердам кўрсатади.
Комиссия таркибига халқ таълими органининг вакиллари, шифокорлар психоневролог, отоларинголог, офтальмолог,психолог, ўитувчи-дефектологлар киритилади.
Болаларни текшириш ва саралаш, махсус мактабгача тарбия муассасаларни комплектлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг йўриқномаси ҳамда махсус низом асосида амалга оширилади.
Болаларнинг ўсиши ва ривожланиши доимий назоратда бўлади, улар орасида ривожланишида нуқсони бўлган болаларни аниқлаш дастлаб тиббиет ҳодимлар зиммасига юкланади. Участка педиатри ва ҳамшира бола туғилиб 14 ешга тўлгунга қадар унинг ўсиши ва саломатлигини кузатиб борадилар ва болалар шахсий анкеталарига барча кузатув маълумотларини езиб борадилар. Мактабгача тарбия муассасаларнинг тиббиет ходимлари ҳам болаларнинг ривожланиши ва ўсишини назорат қилиб борадилар.
Ривожланишидаги издан чиқишларни, ҳусусан эшитиш қобилилиятини пасайганлигини вақтли аниқланиши учун ота-оналар болаларнинг эшитув ҳолати ва нутқига катта эътибор бермоғи лозим.
Эшитув ҳолатининг дастлабки текшируви болалар поликлиникасининг отоларингологи томонидан ўтказилади. Эшитув ҳолатининг пасайиши аниқланган ҳолатда, бола диспансер ҳисобга олинади ва махсус сурдологопедик кабинетларга батафсил текширилиш учун юборилади. Сурдологопед ҳоналарда сурдолог еки аудиолог, психоневролог ва сурдопедагоглар тиббий-педагогик текширувни ўтказадилар.
Психологик- тиббий-педагогик комиссия халқ таълими органининг рахбари раислигида болалар боғчалари ва мактабларни комплектлаш ишларини амалга оширади. Комиссия болаларни ҳар томонлама текширилиши учун зарур шарт-шароитлари мавжуд махсус мактаб, болалар боғчаси еки шифохона қошида ўтказилиши мумкин. Психологик-тиббий-педагогик комиссияда бола текширилаетган пайтда албаттта унинг ота-оналари иштирок этишлари шарт. Комиссия болани ҳар томонлама текшириб ўз хулосаларини чиқаради ва эшитишда нуқсони бўлган болага мактабгача тарбия муассасаси еки мактаб-интернатда таълим олиши учун йўлланма берилади.
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” ги қонунининг 23-моддасида жисмоний еки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ўқитиш, тарбияла ҳамда даволаш учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ташкил этилиши, болаларнинг ушбу таълим муассасаларга юбориш ота-оналарнинг розилиги билан психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг ҳулосасига биноан оширилиши қайд этилган.
Психолог тиббий-педагогик комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир:
-Боланинг эшитиш қобилияти пасайишининг сабаблари ва табиатини аниқлаш;
-Боланинг психик ривожланиш хусусиятларини ўрганиш;
-Боланинг кейинчалик ривожланишини башорат қилиш;
-Эшитишда нуқсони бўлган болалар таълим-тарбиясини назорат қилиш;
-ота-оналар, педагоглар учун маслаҳатлар уюштириш;
Психолог-тиббий-педагогик комиссия махсус мактабгача тарбия муассасаларига болаларни танлаш, болалар ривожланишини назорат қилиш, мураккаб нуқсонли болаларни ўқитиш ва тарбиялаш муаммоларини ҳал қилиш, болаларни мактабга тайерлигини аниқлаш, қайси турдаги мактабга юбориш масалаларини ҳал қилади.
Илк ва мактабгача ешидаги эшитишда нуқсони бўлган болаларни психолог-педагогик текшириш қуйидаги тамойилларга асосланади:
Ривожланишидаги камчиликларни тиббий-физиологик, психолог-педагогик, ижтимоий жиҳатдан текширишлар комплекс текширувниг йўналишларидир. Текширувга турли соҳа мутахассислари: шифокор-сурдолог, психиатрлар; психолог, сурдопедагог, логопед,,невропатолог, офтальмологлар, зарур бўлганда бошқа мутахассислар ҳам жалб этилади. Болани тиббий, психологик, педагогик жиҳатдан ҳар томонлама текширибгина унинг соғлиги тўғрисида малакали ҳулосага эришиш, тегишли таълим муассасасида таълим олишини белгилаш мумкин;
Болани педагогик жиҳатдан текшириш, унинг ўқишга мойиллигини, мактабгача тарбия муассасасида тарбиялаш шарт-шароитларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Эшитишда нуқсони бўлган болаларни яшаш шарт-шароитларини ўрганилиши, ота-оналарнинг таълим-тарбия жараенида иштирок этиш имкониятларини аниқланишига катта эътибор берилади.
Психолог-педагогик текширувни ҳар томонлама амалга ошириш.
Психолог-педагогик текширишда бола психикасининг барча жиҳатларини, яъни билиш жараенлари, нутқи, хиссий-иродавий жабҳалари, шахсий хусусиятлари ўрганилади. Текширув маълумотлари асосида эшитиш пасайишининг вақти ва сабабларини , эшитув ҳолатини аниқлаш, нутқини текшириш ва нутқни эшитув ҳолати ҳамда интеллектуал ривожланиши билан солиштириш; билиш фаолиятини ешига мос эканлигини, ҳамда шахс хусусиятларини аниқлаш, турли фаолиятларини текшириш имконини беради. Шунингдек ҳар томонлама текшириш жараенида бола ривожланишида мавжуд қўшимча камчиликларни, яъни кўриш, ҳаракат, интеллектуал етишмовчиликларни аниқлаш мумкин бўлади. Ҳар томонлама текширув жараенида олинган маълумотлар тахлил қилиниб толага тавсифнома берилади ва тегишли ҳулоса чиқарилади.
Психолог-педагогик текширувни ташкил этиш жараеннида бола ешини ҳисобга олиш.
Психолог-педагогик текширувнинг мазмуни ва шакли боланиг ешига мос равишда бўлади. Текширувни ташкил этишдан аввал зарур шарт-шароитлар яратилади: бола стол енига қулай жойлаштирилади, боланинг ешига мос дидактик материал ва текшириш усуллари танланади. Масалан илк ешдаги болалар текшируви фақат ўйин методлари орқали амалга оширилади. Мактабгача ешидаги болалар билан ўйин, расм чизиш, расмлар танлаш ва номини айтиш каби усуллар қўлланилади. Текширув натижаларини баҳолашда боланинг еши етакчи ўрин эгаллайди. Ҳар бир еш босқичдаги болаларга топшириқларни танлашда еш тамойили билан бирга илмийлик тамойилига риоя этилади, яъни вазифалар болада мавжуд нуқсонларнинг мураккаблигига қараб эмас, ешига мос равишда берилади. Турли ешдаги болаларга уларга мос келмайдиган топшириқлар берилган ҳолда, улардаги дефект тузилишини аниқлаш, таълим-тарбия бериш дастурини белгилашда қўйинчиликлар вужудга келади.
Болани динамикада ўрганиш тамойили
Мазкур тамойилга асосан боладаги ривожланиш хусусиятларини ва характерини узоқ вақт ўрганиб бориш, ундаги ўзига ҳосликларни таҳлил қилиб бориш талаб этилади. Эшитишда нуқсони бўлган илк ва мактабгача ешидаги болаларнинг еш хусусиялари ривожланишидаги барча жиҳатларини қисқа вақт ичида ўрганиб тўғри ҳулосалар чиқаришга ҳар доим ҳам йўл қўймайди. Кўп ҳолларда боланинг эшитув ҳолати карли ва заиф эшитувчилик чегарасида бўлса, улар карлардек кўринишни берадилар, бироқ бола динамикада ўрганилиб, ҳамда эшитув ҳолати ўстириб борилса , товушларга бўлган реакцияси унинг заиф эшитувчилигидан далолат беради. Шунингдек бола дефекти мураккаб тузулишда бўлса, яъни заиф эшитувчилик ақли заифлик билан, еки карлик ҳиссий-иродавий бузилишилар билан бирга келса, унинг ривожланишини динамикада кузатиш муҳимдир. Боланинг динамик ўрганилиши йил давомида болалар боғчасида олиб борилади, ривожланишидаги ўзига ҳос томонлари педагоглар, ота-оналар билан муҳокама этилади, тегишли маслааҳатлар псиҳолог-тиббий-педагогик комиссиядан олинади.
Болага индивидуал ендашув тамойили.
Мазкур тамойил боланинг ешини, алоҳида хусусиятларини ҳисобга олинишини, текширув чоғида ҳайриҳохлик шароитини яратилишини назарда тутади. Айниқса мураккаб тузилишидаги дефектли болалар, илк ешдаги болалар билан ишлашда алоҳида ендашув муҳим рол ўйнайди. Индивидуал ендашув боланинг хужжатларини олдиндан ўрганиб чиқиш, илк ешдаги ҳаракатлар ва нутқий ривожланиш характерини, бошдан кечирган касалликларини, оилада тарбиялаш шароитларини, бола билан мулоқотда бўлиш характерини билиб олишни назарда тутади.
Аксарият ҳолларда текширув жараенида, айниқса бошланишида бола безовдаланиши, қўрқиб қолиши, шунинг учун у мулоқотдан, топшириқларни бажаришдан бош тортиши мумкин. Бундай ҳолларда топшириқлар кетма-кетлигини ўзгартириб, аввал боллар қизиқишини уйғотадиган ўин вазифаларини бериб, кейин эса эшитув ҳолатини текшириш мумкин бўлади. Айрим ҳолларда, бола топшириқларни бажаришдан бош тортса, ота-оналарни жалб қилиш, унга ердам кўрсатиш, мустақил ҳаракатларини рағбатлантириб туриш назарда тутилади.
Текширув натижаларини сифатли таҳлил қилиш ҳамда болаларнинг салоҳиятини аниқлаш.
Текширув давомида топшириқларни бажариш натижалари билан бирга, топшириққа боланинг қизиқиши, мустақиллиги, кўрсатилган ердамдан фойдаланиши, текширув давомидаги таълим олишга мойиллиги каби кўрсаткичлар ҳисобга олинади. Шнингдек, натижаларни баҳолашда топшириқларни бажариш усуллари, бу усулларнинг бола ешига мослигини ҳисобга олиш зарур. Айниқса топшириқларни бажариш усуллари боланинг психик ривожланишини баҳолашда муҳим мезон бўлади. Психолог-педагогик текширув жараенида бола имкониятлариниг юқори даражаси, яъни катталар ердамида бажара оладиган ишлари аниқланади. Бу боланинг «яқин ривожланиш зонаси» ни, боланинг салоҳиятини белгилаб, таълим-тарбия жараенида уларни ҳисобга олишга ердам беради.
Психологик-тиббий-педагогик комиссияда қуйидаги хужжатлар юритилади:
1.Болаларни қабул қилиш журнали. Журналга боланинг исми, шарифи, туғилган йили, яшаш жойи, касаллиги тўғрисидаги ҳулосаси, юборилаетган таълим муассаси қайд этилади.
2.Болани психологик-тиббий-педагогик текширув баенномаси. Баенномага комиссиянинг ҳулосаси ҳамда таълим олиши ва даволаниши юзасидан тавсиялар баен этилади.
Боланинг шаҳсий хужжатлари баеннома билан бирга у юборилаетган махсус таълим муассасасига юборилади. Комиссия тўғрисидаги низомга мувофиқ, болаларни махсус коррекция таълим муассасаларига қабул қилиш ва улардан чиқариш, бир муассасадан бошқасига ўтказиш психологик-тиббий-педагогик комиссия рухсатисиз ман этилади.
Махсус кар ва заиф эшитувчи болалар мактабларининг тайерлов синфига болалар 6-7 ешдан қабул қилинади. Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланган 7-8 ешли болалар 1- синфга қабул қилинади. Болаларни мактаб таълимига тайер еки тайер эмаслигини мактаб қошида тузилган комиссия аниқлайди ҳамда болаларни синфларга тақсимлайди.
Р.М.Боскиснинг психолого-педагогик таснифи мактабгача тарбия муассаса гуруҳларига кар ва заиф эшитувчи болаларни комплектлаш, уларни мактаб таълимига тайерлашда муҳим аҳамият касб этади.
Машғулот – мактабгача таълим муассасадаги фаолиятнинг асосий шакли бўлиб, у таълим-тарбиянинг вазифалари, мазмуни, низом ва методларини ўзида жамлайди. Махсус мактаб-интернатлар қошидаги мактабгача таълим гуруҳларида болаларнинг умумий ривожланишини таъминловчи ва коррекцион аҳамиятга эга бўлган ялпи ва якка машғулотлар олиб борилади. Сурдопедагог томонидан таълимий дастурнинг нутқ ўстириш, эшитиш идрокини ривожлантириш ва талаффуз малакаларини шакллантириш, оддий математик тасаввурларни ривожлантириш, тарбиячи томонидан меҳнат, ўйин, ясаш-қуриш, теварак атроф билан таништириш бўлимларига оид, мусиқа раҳбари томонидан эса мусиқавий ритмик машғулотлар олиб борилади. Эшитиш нуқсони бўлган болалар оғзаки нутғини мулоқат қуроли сифатида шакллантиришдан илғор педагогик технологияларидан фойдаланиш зарурати интерактив усулларнинг самарадорлигини, керакли билим ва кўникмалар эгаллашда аҳамиятли эканини далилламокда.
Таълимни мотивлаш ўқув фаолиятини ташкил қилишда муҳим аҳамият касб этади. У тафаккур фаоллашишига, танқидий мушохада қилишга, нутқнинг ривожланишига, у ёки бу вазифани бажаришга қизиқиш уйғотади. Заиф эшитувчи болаларнинг қизиқиш ва қобилиятларини фаоллаштириш, уларнинг янги материални ўрганишга бўлган эҳтиёжларини қондиришда мақсадга эришишни таъминловчи таълим усуллари кучли мотивлаштирувчи омилдир.
Ҳозирги вақтда махсус мактабгача таълим тизимида заиф эшитувчи болаларнинг нутқини ўзаро мулоқотлар орқали ривожлантиришда шахсий муносабатларни ҳисобга олган ҳолда ўқитувчи ва ўқувчилар гуруҳи (ўқитувчи-ўқувчи, ўқувчи-ўқувчи) фаолият кўрсатишлари зарурлиги маълум. Чунки гуруҳдаги фаолиятлар ўқувчи шахсига ижобий таъсир кўрсатади. Ўзаро мулоқот заиф эшитувчи болаларда фикр алмашиш ва сўзлашув малакасини шакллантиришга имкон яратади. Педагогик технология ўқитишга ўзига хос бўлган янгича ёндашув (инновация)дан иборат бўлиб, ўйин усулларини таълим тизими, дарс жараёнида татбиқ этилиши муҳим ва самарали натижа беради. Янги педагогик технологияларни махсус мактабгача таълим тизимига киритиш, татбиқ этиш, қизиқарли усуллардан фойдаланиш, ўзининг самарасини бермокда. Замонавий педагогик технологиялар ҳозирги кунда махсус мактабгача таълим муасасасаси учун ўқув жараёнининг зарурий ва асосий компонентига айланиб бормоқда. Чунки педагогик технология ўқитишга ўзига хос янгича ёндашувдан иборат бўлиб, ўйин янгича, илғор, шу билан бирга самарадор усулларини таълим тизимига дарс жараёнида татбиқ этилиши муҳим аҳамият касб этади
Do'stlaringiz bilan baham: |