1 – топшириқ. Берилган саволларга ёзма тарзда жавоб тайёрланг.
1. Заиф эшитувчи болалар мактабида таълим-тарбия жараёни
Таълим-тарбия олувчи ҳар бир боланинг замон талаби асосида ҳар томонлама шаклланган шахс бўлиб жамият ишларида фаол қатнашишига нутқнинг тўғри ривожланиши жуда катта аҳамиятга эга. Чунки, нутқ-бу кишилараро мулоқот воситаси, миллий бойлик ҳамда таълим-тарбия, маориф ва ижодиёт учун қудратли воситадир. Шу боис ҳар бир инсонни нутқни пухта эгаллаш, ўз фикрини тўлиқ ифода этишга ўргатиш муҳимдир.. Маълумки, болалар нутқи катталар ва атрофдагилар нутқининг таъсири остида ривожланиб боради. Мулоқот жараёнида нутқнинг энг оддий кўринишлари кейинчалик ривожланиб мураккаброқ кўринишларга айланади ва мукаммал нутқ шаклланишига пухта замин яратади. Гўдакнинг атрофидаги одамлар нутқини идрок қилиши том маънода унинг нутқ фаолиятини таркиб топтиради. Нутқнинг тўғри шаклланиши атрофдагилар нутқига, нутқий тажрибага, тўғри нутқий муҳит ва таълим-тарбияга боғлиқдир.
Нутқ кишиларнинг тил воситаси орқали ўзаро мулоқот ва алоқа қилиш жараёнининг тарихий таркиб топган шаклидир. Оғзаки нутқ ранг-баранг ифодали товушларнинг мажмуасидан иборат. Бу товушлар олий нерв системасининг сигналлари воситасида, нутқ органларининг турлича шаклланиши ёки ҳаракати натижасида пайдо бўлади.
Нутқ туғма қобилият эмас, бу имконият шаклида ҳар инсонда мавжуд бўлиб, у боланинг онтогенезида жисмоний ва ақлий ривожланиши билан бир даврда шаклланиб боради.
Нутқ бузилишларини ўрганиш учун болалар нутқининг маълум меъёрда ривожланиш хусусиятларини аниқлаш, нутқнинг муваффақиятли шаклланишида катта рол ўйновчи объектив ва субъектив шароитни, шунинг билан бирга болалар нутқининг ривожланиш даврларини аниқ билишимиз зарур.Ривожланаётган нутқ дастлаб муомала, белгилаш воситаси сифатида чиқади, кейинчалик фикрлаш ва фикрларни баён этиш қуролига айланади, инсоннинг хулқ-атвори ва фаолиятини ташкил этади. Бола нутқ билан бирга тақлил ва синтезнинг юқори руҳий шаклларига, борлиқни умумлаштирган тарзда акс эттириш, ўз ниятлари ва ҳаракатларини англаш ва бошқариш қобилиятларига эга бўлади.С.А.Зиков фикрича, нутқ бола руҳияти шаклланишида катта аҳамиятга эга бўлиб, ривожланишида нуқсони бор боланинг ривожланиш қонуниятларини тушуниш ва унга махсус таъсир этиш усулларини аниқлаш учун унинг аҳамияти янада ошади. Нутқ тўғрисидаги ҳозирги тасаввурлар уни мия қобиғининг ҳар бири нутқ жараёнининг у ёки бу томонини таъминлайдиган қатор зоналарининг биргаликдаги ишига таянадиган мураккаб функционал тизим сифатида қараш имконини беради.
Р.М. Боскис, Е.Г.Речиская илмий-тадқиқотларида нутқни ҳаракатлантирувчи ва акустик анализаторларнинг биргаликдаги иши нутқнинг психофизиологик асосини ташкил этади. Нутқнинг психологик структурасига келганда эса, шуни айтиш мумкинки, нутқ икки даражада – сўзнинг моддий асосини таъминлаб берувчи сенсомотор даражада ва сўз ҳамда гапларнинг маъноси ва моҳияти даражасида амалга оширилади. Ҳар иккала даража ҳам, ҳар бир даражанинг барча бўғинлари ҳам ўзаро яқин алоқада бўлади.деган фикрлар эътироф этилади.
Нутқнинг бизнинг ҳаётимиздаги аҳамиятини баҳолаш жуда қийин. Мулоқот воситаси сифатидаги нутқ бир вақтнинг ўзида биз учун фикрлашнинг муҳим қуроли бўлиб хизмат қилади. Маълумки, нутқ инсоннинг муҳим руҳий функцияси ҳисобланади. Нутқий мулоқот фақат инсонгагина хос бўлган одамлар ўртасидаги ижтимоий алоқа усулларини яратади ва шу туфайли билиш фаолиятининг олий шакллари ривожланади.
Нутқнинг меъёрида ва нуқсонли ривожланиш муаммоси умумий ва махсус педагогикада ўрганиб чиқилган. Р.М. Боскис таъкидлашича, бола ижтимоий ва биологик омиллар асосида нутқни эгаллайди, улардан бирининг бузилиши ёки етишмаслиги нутқ патологиясига олиб келади. У ёки бу нутқ бузилиши бор бола атрофдагиларнинг нутқини тушуна олмайди ва ўзи ҳам гапира олмайди. Махсус коррекцион-педагогик таъсирсиз боланинг ҳар томонлама маънавий, жисмоний, нутқий ривожланишини ва мактабга тайёрлашни таъминлаб бўлмайди.
Дефектолог-олимларнинг тадқиқотларида А.С.Виготскийнинг ўзига хос хусусиятларга эга бўлган аномал болалар руҳиятининг ривожланиши нормал бола ривожланишида кузатиладиган асосий қонуниятларга бўйсунади деган қоидаси катта роль ўйнайди. Л.С.Выготскийнинг илмий-методологик концепцияси аномал болаларни, хусусан нутқида бузилишлари бор болаларни махсус ўқитиш ва тарбиялашнинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқишга ёрдам берди.
Л.С.Выготский дефектология муаммоларига нуқтаи назарининг умумий тизимида қуйидагиларни етакчи сифатида кўрсатиш мумкин:
- аномал болаларни руҳий ривожлантиришнинг муҳим имкониятлари ғояси;
- аномал болалар ривожланишига ижтимоий таъсирларнинг, хусусан педагогик таъсирларнинг ҳал қилувчи роли тўғрисидаги қоида;
- патологик ривожланаётган бола шахсининг шаклланишида жамоа фаолиятининг (ўқув, ўйин, меҳнат) етакчи аҳамияти тўғрисидаги хулоса.
Бола руҳиятининг шаклланишига нутқдаги камчиликларнинг таъсири тўғрисидаги фикр қўллаб-қувватланди ва ривожлантирилди. Бундан ташқари, тадқиқотларда у ёки бу нутқ бузилишлари болада ижтимоий қийинчиликларни келтириб чиқариш тўғрисидаги фикр ҳам ўз аксини топди. Бу қийинчиликларни бартараф этиш ёки олдини олиш боланинг тенгдошлари билан мулоқотини йўлга қўйиш, уни жамоа фаолиятига қўшилишига ёрдам беради. Илмий ғоялар нутқ патологиясининг турли шаклларини ўрганишда муваффақиятли амалга оширилди.
Нутқни нормал эгаллашнинг индивидуал хусусиятлари ва умумий қонуниятлари нутқ бузилишларини бартараф этиш бўйича ўқитиш методикаси ва дастурларини оқилона тузишда жуда муҳимдир. Бу шу билан тушунтириладики, бузилган анализатор функциясини ушбу функциянинг нормал ривожланиши қонуниятларини ҳисобга олмай туриб тиклаб бўлмайди.
Л.М. Быкова, Е.Е. Вишневская каби тадқиқотчилар нутқни эшитиш деганда боланинг айрим товушларни ва уларнинг сўздаги кетма-кетлигини эшитиш қобилиятини, яъни сўзни товуш яхлитлигида қабул қилиш ва нутқ мазмунини тушуниш қобилиятини тушунадилар.Ф.А. Рау, Ф.Ф. Рау каби сурдоиедогог-тадқиқотчилар эса нутқни эшитишни инсоннинг махсус психолингвистик қобилияти деб қарайдилар, бунда нафақат унинг қабул қилиш (ўзлаштириш), балки қайта ифодалаш (эслаш) функциясига алоҳида аҳамият берадилар. Нутқни эшитиш нутқ қобилиятининг таркибий қисмларидан бири бўлиб, ҳар қандай қобилият каби у ҳам ривожланади, такомиллашади ва охир-оқибатда тилнинг фонологик воситаларини ва умуман нутқ маданиятини ўзлаштиришни таъминлайди.
Эшитиш бузилишлари ҳис-туйғу (эмоция) ва ирода соҳасининг бузилишига олиб келади, нутқ ривожланишига ҳалакит беради, мактабда ўқишга тайёрлашга таъсир кўрсатади, саводхонликни ўзлаштиришга тўсқинлик қилади. Шу муносабат билаи заиф эшитувчи ва заиф эшитувчи болалар нутқини ривожлантириш масаласи алоҳида аҳамият касб этади.Барча нутқ бузилишлари коррекцияга муҳтож, уни имкон қадар эрта бошлаш зарур. И.П.Павлов қайд қилиб ўтганидек, «ҳеч нарса бир жойда қотиб, таъсирларга берилмай қолмайди, ҳар доим яхши томонга ўзгариши мумкин, фақат тегишли шарт-шароитлар амалга оширилса бўлгани».
Эшитишдаги патология сабабли нутқ бузилиши бўлган болаларнинг нутқи кўпинча нормал ривожланишдан ортда қолади, бу унинг интеллектуал қобилиятлари ва ҳис-туйғулари такомиллашмаслигига олиб келади, болаларни мактабда ўқишга тайёрланишига тўсқинлик қилади. Юқорида қайд қилинганлардан кўриниб турибдики, болаларнинг нутқи ривожланиши ва уни тўғрилашга болалар боғчаларидаёқ алоҳида аҳамият бериш зарурё.
Талафуз малакаларини бузилиши – заиф эшитувчи ва заиф эшитувчи болалардаги нутқ нуқсонининг энг кўп учрайдиган шаклларидан биридир, Эшитишнинг бузулишида анализаторлар ёки интеллектнинг нуқсонлари билан боғлиқ бўлмаган бутун нутқ тизимининг шаклланиши бузилади.
Талафуз малакаларини нуқсонларини бартараф этишда мактабгача тарбия муҳим роль ўйнайди, чунки бола ҳаётининг бу даври психологик ривожланишнинг кўплаб томонлари, сенсор ва мотор соҳасининг шаклланиши учун синтезив ҳисобланади. Бу даврда барча руҳий функциялар ўзининг оптимал ривожланиш йўлини ўтади, ўзаро алоқаларда ҳам умуман онгда мураккаб табақаланиш юз беради. Энб болаларни табақалаштирилган тарзда тарбиялаш ва ўқитиш тизимининг илмий асосларини яратиш турли нутқ нуқсонларини ҳар томонлама чуқур ўрганишни талаб этади. Г.А.Гурцов,Я.Т.Спешнов,И.Я.Селезнов энб болаларни нутқининг нуқсонларни эрта коррекциялаш муаммосини ишлаб чиқиш ва шу муносабат билан мактаб ёшдаги барча тоифадаги энб болалар учун тарбиялаш ва ўқитишнинг коррекцион тизимини яратиш мақсадида комплекс экспериментал тадқиқотлар олиб боришни ташкил этиш – дефектологиянинг янги йўналишларидан бири бўлиб, у энб болалар ривожланишидаги камчиликларни бартараф этишнинг йўлларини излаш жараёнида шаклланди. Бу йўналиш эшитишида нуқсони бўлган болалар билан коррекцион иш олиб боришнинг тахминий дастурини таклиф этади, бунда ишлаб чиқиладиган дастур фақат у ёки бу малака ва билимларни шакллантиришгина эмас, балки бола учун зарур бўлган янги билиш, функция бузилишдан етадиган зарарни камайтириш, ривожланишдаги умумий аномалияни коррекциялаш воситаларини шакллантириш, иккиламчи нутқ бузилишларининг олдини олиш ва бартараф этишга кўмаклашиши зарур. Барча коррекция ишлари келажакда тўлақонли шахсни шакллантириш, уни жамиятда меҳнат фаолиятига тайёрлашга йўналтирилган бўлиши зарур.
Р.М. Боскис ва Е.Нейман ва томонидан ишлаб чиқилган энб болаларни даражасини табақалаштириш,ҳар бир даражада нутқ шаклланишининг ўзига хос типик хусусиятларини аниқлаш , эшитишида нуқсони бўлган болалар учун коррекцион ўқитиш дастурини ишлаб чиқиш имконини берди.
А.А.ПОтебня,А.И.Пешкоский ,Л.В.Шерба фикрича,энб болаларнда нутқий фикрнинг туғилиш ва идрок этиш жараёнининг психолингвистик модели тадқиқотнинг илмий-назарий асоси бўлди. Нутқий фикрнинг туғилиши кўп босқичли жараён бўлиб, мураккаб иерархик ташкилий тузилмага эгадир. Эшитишида нуқсони бўлган болаларда талаффуз этишнинг шаклланиши С.А.Зиков лексика, нутқнинг грамматик тузилиши ва фонетикаси ривожланишининг у ёки бу сабабларга кўра етишмовчилик тариқасида белгилайди. Эшитишида нуқсони бўлган болада нутқнинг жуда тушунарсиз бўлиб қолиши қайд қилинади. Бунга сабаб фақатгина товушларни тўғри талаффуз этиш бўлибгина қолмасдан, балки бўғин таркиби ҳар хил бўлган сўзларни талаффуз этишда кузатиладиган талайгина қийинчиликлар ҳам юз беришидир. Бу қийинчиликлар айрим товушларни, уларни ташлаб қолдириш, ўрнини алмаштириш ҳолларида ифодаланади. Кейинчалик энб болаларда товушларни талаффуз этишнинг шаклланмаганлиги ҳам кузатилади. С.А.Зиков фикрини давом эттириб, энб болаларни ўқитиш усулини ишлаб чиқар экан, ана шу камчилиги бўлган болаларда товуш чиқариш хусусиятларини кўрсатиб ўтади.
Ватанимизда эшитишида нуқсони бўлган мактабгача ёшдаги болаларнинг ўқишни ўрганишга тайёрлигини шакллантириш бўйича коррекцион-педагогик ишларда алмаштирилган фонемалар (концентрик)усулига устунлик берилган. Охирги йилларда энб болалар ўқиш ва ёзишни эгаллашга тайёрлигини ўрганишга йўналтирилган. Файзиева,Ф.Қодирова, Д.Назарова,Р.Рахимова томонидан бир қатор тадқиқотлар қабул қилинди. Лекин махсус адабиётларда ўрганилаётган муаммо бўйича эшитишида нуқсони бўлган болаларда тўғри талаффуз малакаларини шакллантириш компонентларининг турли-туманлигини ҳисобга оладиган комплекс тадқиқотлар етарли эмас.
Эшитишида нуысони бўлган болаларни оғзаки нутқини мулоқот қурол сифатида шаклантириш жараёнини ўрганишга катта ҳисса қўшган олимлар С.А.Зиков, В.А.Звигинцев, И.В.Колътуненко , Л.П.Носкова, В.П.Озерская, , Г.В.Мациевская, Е, В.К.Воробьева каби муаллифлар ишларида турлича мезонларни қўлланиш,асосида заиф эшитувчилик ва заиф эшитувда нутқнинг ривожланиши ва нуқсон тузилиши хусусиятлари ажратиб кўрсатилган: физиологиқ клиник, психологик, лингвистик, психолингвистик ва бошқалар. Сўнгги даврда эшитишида нуысони бщлган боларни нутқ нуқсонларини ўрганишдаги муваффақиятлар, тадқиқотчиларнинг ўз фаолиятларида нуқсон таҳлилига ҳар томонлама синдромол ёндашув методологиясига кўпроқ таянганликлари сабабли эришилган. Бунда ўрганишнинг психолингвистик аспекти биринчилардан ҳисобланади ва бу олимлар С.А.Зиков, В.А.Звигинцев,, И.В.Колътуненко, Л.П.Носкова, В.П.Озерская ва бошқа тадқиқотчилар ишида ифодаланган.
Заиф эшитувчи болаларда нутқни шакллантириш масалалариИ.М.Соловьев, Ф.Ф.Рау, Ж.И.Шиф, С.А.Зиков, Т.В.Розанова, Н.Г.Морозова, Р.М.Боскис ва бошқаларнинг ишларидаанчагина тўлиқ ва ҳар томонлама ёритилган. кейинчалик шу тадқиқотларга таянамиз ваш у ишларнинг айрим материалларидан фойдаланамиз.
Заиф эшитувчи болалар нутқий ривожланиш хусусиятлари ва ўзига хосликларини тўгри тушуниш учун нормал ривожланаётган болаларнинг ривожланиши ва уларда нутқ шаклланишининг айритм умумий психологик қонуниятларини билиш керак. Нутқ бузилганида уни шакллантириш бўйича педагогик жараённи тўғри йўлга қўйиш учун шунингдек тилнинг шаклланиш ва ривожланиш тарихий қонуниятлари, унинг функциялари, таркибий қисмларини билиш талаб этилади. Адабиётлар шарҳи, махсус педагогика соҳасидаги қатор ютуқларга қарамай, республикамизда мактаб ёшдаги заиф эшитувчи болалар нутқини кенг қамровли ўрганишнинг муайян режаси ишлаб чиқилмаганини, бу эса, эшитишда нуқсони бўлган болаларни оғзаки нутқни ривожлантиришда ўйинларни фойдаланиш жараёнини тўғри ташкил этилишига жиддий тўсиқ бўлаётганлигини кўрсатди.
2. Эшитишида нуқсони бўлган болалар
Эшитиш бузилишини ва таллаффуз малакаларини эрта коррексиялаш муаммосининг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш ва шу билан бирга мактаб ёшдаги болаларнинг барча тоифалари учун табақалаштирилган махсус мактаб муассасалари тармоғини кенгайтириш, бола ҳаётининг дастлабки йилларидан бошлаб ўқитиш ва тарбиялашнинг коррексион тизимларини яратиш мақсадларида комплекс экспериментал тадқиқотларни ташкил этиш – бу дефектологиянинг янги йўналишларидан бири бўлиб, энб болалар ривожланишидаги камчиликларни бартараф этиш йўлларини излаш жараёнида қонуний тарзда шаклланди. Энб болалар учун коррексия ишлари дастури у ёки бу малакаларни ва билимларнигина эмас, балки болага зарур ва у учун янги бўлган англаш, функсиянинг зарарлилигини камайтириш, аномалия ривожланишини тўғрилаш воситаларини шакллантиришга, иккиламчи бузилишларнинг олдини олиш ва бартараф этишга ёрдам бериши зарур. Коррексия ишлари келажакда тўлақонли шахсни шакллантириш, уни жамиятда меҳнат қилишга тайёрлашга йўналтирилган бўлиши керак 1.
Талафуз малакаларини бузилиши – кар ва заиф эшитувчи болалардаги нутқ нуқсонининг энг кўп учрайдиган шаклларидан биридир, Эшитишнинг бузулишида анализаторлар ёки интеллектнинг нуқсонлари билан боғлиқ бўлмаган бутун нутқ тизимининг шаклланиши бузилади.
Талафуз малакаларини нуқсонларини бартараф этишда мактабгача тарбия муҳим рол ўйнайди, чунки бола ҳаётининг бу даври психологик ривожланишнинг кўплаб томонлари, сенсор ва мотор соҳасининг шаклланиши учун синтезив ҳисобланади. Бу даврда барча руҳий функсиялар ўзининг оптимал ривожланиш йўлини ўтади, ўзаро алоқаларда ҳам умуман онгда мураккаб табақаланиш юз беради. Энб болаларни табақалаштирилган тарзда тарбиялаш ва ўқитиш тизимининг илмий асосларини яратиш турли нутқ нуқсонларини ҳар томонлама чуқур ўрганишни талаб этади. Г.А.Гурсов,Я.Т.Спешнов,И.Я.Селезнов энб болаларни нутқининг нуқсонларни эрта коррексиялаш муаммосини ишлаб чиқиш ва шу муносабат билан мактаб ёшдаги барча тоифадаги энб болалар учун тарбиялаш ва ўқитишнинг коррексион тизимини яратиш мақсадида комплекс экспериментал тадқиқотлар олиб боришни ташкил этиш – дефектологиянинг янги йўналишларидан бири бўлиб, у энб болалар ривожланишидаги камчиликларни бартараф этишнинг йўлларини излаш жараёнида шаклланди. Бу йўналиш энб болалар билан коррексион иш олиб боришнинг тахминий дастурини таклиф этади, бунда ишлаб чиқиладиган дастур фақат у ёки бу малака ва билимларни шакллантиришгина эмас, балки бола учун зарур бўлган янги билиш, функсия бузилишдан етадиган зарарни камайтириш, ривожланишдаги умумий аномалияни коррексиялаш воситаларини шакллантириш, иккиламчи нутқ бузилишларининг олдини олиш ва бартараф этишга кўмаклашиши зарур. Барча коррексия ишлари келажакда тўлақонли шахсни шакллантириш, уни жамиятда меҳнат фаолиятига тайёрлашга йўналтирилган бўлиши зарур.
Р.М. Боскис ва Е.Нейман ва томонидан ишлаб чиқилган энб болаларни даражасини табақалаштириш,ҳар бир даражада нутқ шаклланишининг ўзига хос типик хусусиятларини аниқлаш , энб болалар учун коррексион ўқитиш дастурини ишлаб чиқиш имконини берди.
Энб болаларнда нутқий фикрнинг туғилиш ва идрок этиш жараёнининг психолингвистик модели тадқиқотнинг илмий-назарий асоси бўлди. Нутқий фикрнинг туғилиши кўп босқичли жараён бўлиб, мураккаб иерархик ташкилий тузилмага эгадир (А.А.ПОтебня,А.И.Пешкоский ,Л.В.Шерба ва бошқалар). Нутқнинг туғилиши ва идрок этилиш механизмлари умуман олганда яхлит бир бутундир, лекин нутқни идрок этувчи одам бу нутқнинг туғилишидагига нисбатан бошқа дастлабки маълумотларга эшитиш орқали .
Энб болаларда талаффуз этишнинг шаклланиши С.А.Зиков(1999) лекцика, нутқнинг грамматик тузилиши ва фонетикаси ривожланишининг у ёки бу сабабларга кўра етишмовчилик тариқасида белгилайди. Энб болада нутқнинг жуда тушунарсиз бўлиб қолиши қайд қилинади. Бунга сабаб фақатгина товушларни тўғри талаффуз этиш бўлибгина қолмасдан, балки бўғин таркиби ҳар хил бўлган сўзларни талаффуз этишда кузатиладиган талайгина қийинчиликлар ҳам юз беришидир. Бу қийинчиликлар айрим товушларни, уларни ташлаб қолдириш, ўрнини алмаштириш ҳолларида ифодаланади. Кейинчалик энб болаларда товушларни талаффуз этишнинг шаклланмаганлиги ҳам кузатилади. С.А.Зиков(1999) фикрини давом эттириб, энб болаларни ўқитиш усулини ишлаб чиқар экан, ана шу камчилиги бўлган болаларда товуш чиқариш хусусиятларини кўрсатиб ўтади.
Ватанимизда энб мактабгача ёшдаги болаларнинг ўқишни ўрганишга тайёрлигини шакллантириш бўйича коррексион-педагогик ишларда алмаштирилган фонемалар (консентрик)усулига устунлик берилган. Охирги йилларда энб болалар ўқиш ва ёзишни эгаллашга тайёрлигини ўрганишга йўналтирилган бир қатор тадқиқотлар қабул қилинди (У.Файзийев,Ф.Қодирова,Д.Назарова,Р.Рахимова ва бошқалар). Лекин махсус адабиётларда ўрганилаётган муаммо бўйича энб болаларда тўғри талаффуз малакаларини шакллантириш компонентларининг турли-туманлигини ҳисобга оладиган комплекс тадқиқотлар етарли эмас.
Энб болаларни оғзаки утқини мулоқот қурол сифатида шаклантириш жараёнини ўрганишга катта ҳисса қўшган олимлар С.А.Зиков(1999), В.А.Звигинсев(1989),), И.В.Колътуненко (1981), Л.П.Носкова, В.П.Озерская, , Г.В.Масиевская, Е, В.К.Воробйев каби муаллифлар ишларида турлича мезонларни қўлланиш,асосида карлик ва заиф эшитувда нутқнинг ривожланиши ва нуқсон тузилиши хусусиятлари ажратиб кўрсатилган: физиологиқ клиник, психологик, лингвистик, психолингвистик ва бошқалар. Сўнгги даврда энб боларни нутқ нуқсонларини ўрганишдаги муваффақиятлар, тадқиқотчиларнинг ўз фаолиятларида нуқсон таҳлилига ҳар томонлама синдромол ёндашув методологиясига кўпроқ таянганликлари сабабли эришилган. Бунда ўрганишнинг психолингвистик аспекти биринчилардан ҳисобланади ва бу олимлар С.А.Зиков(1999), В.А.Звигинсев(1989),), И.В.Колътуненко (1981), Л.П.Носкова, В.П.Озерская ва бошқа тадқиқотчилар ишида ифодаланган..
Кар болаларда нутқни шакллантириш масалалариИ.М.Соловев, Ф.Ф.Рау, Ж.И.Шиф, С.А.Зиков, Т.В.Розанова, Н.Г.Морозова, Р.М.Боскис ва бошқаларнинг ишларидаанчагина тўлиқ ва ҳар томонлама ёритилган. кейинчалик шу тадқиқотларга таянамиз ваш у ишларнинг айрим материалларидан фойдаланамиз. 2
Кар болалар нутқий ривожланиш хусусиятлари ва ўзхига хосликларини тўгри тушуниш учун нормал ривожланаётган болаларнинг ривожланиши ва уларда нутқ шаклланишининг айритм умумий психологик қонуниятларини билиш керак.Нутқ бузилганида уни шакллантириш бўйича педагогик жараённи тўғри йўлга қўйиш учун шунингдек тилнинг шаклланиш ва ривожланиш тарихий қонуниятлари, унинг функсиялари, таркибий қисмларини билиш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |