Мустақил бажариш учун вариантлар
Кўрсаткичлар номи
|
Вариантлар
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
Стропиланинг узунлиги, м.
|
3,0
|
3,0
|
3,5
|
3,5
|
4,0
|
4,0
|
4,5
|
4,5
|
5,0
|
5,0
|
Стропилалар орасидаги масафа, мм
|
0,8
|
0,8
|
0,85
|
0,85
|
0,9
|
0,9
|
0,95
|
0,95
|
1,0
|
1,0
|
Томнинг гори- зонтал нишаб- лиги, град
|
30
|
30
|
40
|
40
|
45
|
45
|
50
|
50
|
60
|
60
|
Доимий юк,кН/м2
|
0,25
|
0,25
|
0,30
|
0,30
|
0,35
|
0,35
|
0,40
|
0,40
|
0,45
|
0,45
|
Қор юки,кН/м2
|
0,5
|
0,7
|
1,0
|
0,5
|
0,7
|
1,0
|
0,5
|
0,7
|
1,0
|
0,5
|
Стропиланинг материали
|
жука
|
терак
|
акас
|
эман
|
заранг
|
шум тол
|
қайин
|
оқ қайин
|
қара
ғай
|
тол
|
Иморат синфи
|
I
|
II
|
II
|
II
|
I
|
I
|
II
|
III
|
II
|
III
|
|
| Мустақил назорат учун саволлар
1.Оддий стропила конструкциялар асосан қандай вазифаларни бажаради? 2.Стропила конструкцияларни турини танлаш қайси кўрсаткичларга қараб амалга оширилади? 3. Стропил конструкцияларда нишаблик қандай танланади? 4. Стропилаларнинг қадами қайси кўрсаткичларга қараб аниқланади? 5. Стропилалар асосан юкларнинг қайси бирикишига (жамланишига) ҳисобланади? 6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида стропил конструкциялардан фойдаланиш истиқболлари нималарни ўз ичига олади? 7. Стропила конструкциялари учун том элементларининг турлари қандай танланади? 8. Страпил конструкциялари учун қия текислик бўйлаб текис тақсимланган юкларнинг қиймати қандай аниқланади?
6 -БОБ. ЁҒОЧ ТЎСИНЛАРНИ ҲИСОБЛАШ 6.1. Яхлит ва елимланган тўсинлар тўғрисида маълумот
Маълумки, ёғоч синчли иморат ва иншоотларнинг асосий элементларидан бири тўсинлар ҳисобланади. Шу сабабли тўсинларнинг турларини, афзаллик ва камчиликларини ўрганиш, лойиҳалаш ҳамда ҳисоблаш муҳим аҳамиятга эга.
Тўсинлар иморатнинг турига, равоқ оралиғига, томнинг нишаблигига, материалига ва бошқа техник иқтисодий кўрсаткичларни эътиборга олган ҳолда танланади [2].
Яхлитёғоч тўсинлар тайёрлашда меҳнат сарфининг камлиги, тайёрлашнинг осонлиги, нархининг арзонлиги билан бошқа тўсинлардан катта фарқ қилади. Камчилиги эса узунлигининг чегараланганлигидир. Шу сабабли, бу турдаги тўсинларнинг равоқ оралиғи кичик бўлади ва турли ораёпмалар сифатида кенг қўлланилади.
Ҳозирги вақтда ёғоч синчли иморатларда самарадор елимланган тўсинларкенг фойдаланилмоқда ва уларнинг геометрик кўринишлари қуйидагича бўлади(6.1-расм).
Бу турдаги тўсинлар ташкил этилган тўсинларга қараганда бир қатор афзалликларга эга, шу жумладан:
-улар юклар таъсирида бир бутун яхлит конструкциялардек ишлайди;
-кўндаланг кесим юзасининг катта баландликда тайёрлаш имконияти мавжуд;
6,5 метрдан катта узунликдаги конструкциялар тайёрлаш учун кичик ўлчамдаги тахталарни тишли бирикмалар ёрдамида узайтириш мумкин;
кўндаланг кесим юзасининг чўзиладиган зоналарида юқори навли, сиқилган ва ўрта қисмида нисбатан паст сифатли ёғоч материаллардан фойдаланиш мумкинлиги ва бошқалар (6.1-расм).
6.1-расм. Елимланган ёғоч тўсинларнинг турлари.
6.2.Елимланган тўсинларни ҳисоблаш
Елимланган тўсинлар исталган ўлчамда ва геометрик кўринишларда бўлиши мумкин. Шу сабабли бу турдаги тўсинлар ҳамдўстлик мамлакатларида равоқ оралиғи 24 метргача бўлган, дунё амалиётда эса 30 метргача бўлган иморатларда кенг қўлланилмоқда [5,11].
Елимланган тўсинларнинг баландлиги hт=1/15 l, эни b=1/15 hт нисбатда қабул қилинади. Тўғри чизиқли элементлар тайёрлаш учун қалинлиги =33 мм, эгри чизиқли элементлар учун эса конструкцияларнинг эгрилик радиусини эътиборга олган ҳолда =16-20 мм қалинликдаги тахта материаллардан фойдаланилади [13].
Мустаҳкам ва ишончли елимланган чок ҳосил қилиш учун қуйидаги асосий талабларга амал қилиш лозим:
-елимланадиган тахталарнинг намлиги уларни эксплуатация намлигига мос бўлиши керак;
-елимлашда турли намликдаги материаллардан фойдаланиш тавсия этилмайди;
-елимлашда тахталарнинг йиллик қаватларининг йўналишишига алоҳида эътибор бериш керак;
-елимланадиган тахталарнинг намлиги 12 % гача бўлиши лозим;
-кесим юзасининг энини b=175 мм га тенг тахталардан тайёрлаш тавсия этилади.
Елимланган тўсинларнинг мустаҳкамлиги қуйидаги формуладан аниқланади.
=M/W RЭ mбmк (6.1) бу ерда: М–эгувчи момент;
W– кесим юзасининг қаршилик моменти,W = bh2/6 (см3); Rэ– материалнинг эгилишдаги ҳисобий қаршилиги, Rэ = 13 МПа; mб–ишлаш шароитини эътиборга олувчи коэффицент бўлиб қиймати
1 дан кичик бўлади; mк–қаватлар сонини эътиборга олувчи коэффицент.
Кесим юзасининг талаб қилинган қаршилик моменти, баландлиги ёки эни қуйидаги формулалардан аниқланади:
Wтқ= М /Rэ, , hтқ= ;
b=6М /Rэ,h2;d= . (6.2)
Елимланган тўсинларнинг ёрилишдаги мустаҳкамлиги қуйидаги формуладан текширилади:
= Q·S /J.·b Rфёр. (6.3)
бу ерда: Q–максимал кесувчи куч,Q = ql/2;
S–кесимюзасинингстатикинерциямоменти, S=bh2/8 (см3); J – кесим юзасининг инерция моменти, J =bh3/12 (см4).
Бир равоқли елимланган тўсиннинг эгилишдаги мустаҳкамлиги қуйидаги формуладан аниқланади:
ƒ=5qн 4/384J E [ƒчег]. (6.4)
бу ерда: qn– юкнинг меъёрий қиймати; l –тўсиннинг равоқ узунлиги;
E– ёғоч материалнинг эластиклик модули, E=10000 МПа; J– кесим юзасининг инерция моменти, J = bh3/ 12 (см4).
Елимланган тўсинлар тайёрлаш учун КБ-3, ФР-12, ФР-50, ФР-100 каби синтетик елимлардан фойдаланилади.
6.1- мисол. Равоқ оралиғи l = 9,0 м,кесим юзасининг баландлиги бир хил бўлган елимланган тўсиннинг мустаҳкамлигини қуйидаги маълумотлар асосида текшириш талаб этилади. Елимланган тўсинга қийматлари qн =16,5 кН/мга тенг меъёрий ва q=25,0 кН/м бўлган ҳисобий юклар таъсир қилади. Тўсиннинг баландлиги қалинлиги (текислангандан кийин) 45 мм бўлган 17 қават тахталардан елимлаб тайёрланган ва умумий ўлчами bх h = 190х765 мм га тенг. Тўсин материали - қарағай. Иморат синфи –II. Бинонинг ишончлик коэффициенти γn = 0,95 га тенг.
Кесим юзасининг геометрик характеристикалари:
-қаршилик моменти
W = b2/6= 19 76,52/6=18832,12см3 ;
-инерция моменти
J = b3/12=19 76,53/12=708853, 78 см4;
-статик инерция моменти
S =0,125 b2= 0,1251976,52=13899,10см3.
Ҳисобий эгувчи момент
M = 0,125ql2 = 0,12525 92 = 253,125кНм.
Ҳисобий кесувчи куч
Q = ql / 2 = 25 9 / 2 = 112,2 кНм.
Тўсиннинг эгилишдаги мустаҳкамлиги қуйидаги формуладан аниқланади:
=M/W mбmк=25312,5/18832,130,920,95= =1,56 Rс/γn = 1,5/ 0,95 = 1,58 кН/см2.
бу ерда: γn=0,95–ишончлик коэффициенти; тб=0,92 – иш шароитини эътиборга олувчи коэффициент; тқ=0,95 – қаватлар сонини эътиборга олувчи коэффициент.
Елимланган тўсиннинг эгилиши
ƒ/l =5qн 3/384J E= 516,5 10-2 9003/384 103708853,78= =0,0022 [ƒ/l ] /0,95=[1/200]/ 0,95 =0,0058.
бу ерда: E=103кН /см2 – қарағай ёғоч материалининг эластиклик модули.
Тўсиннинг мустаҳкамлиги ва бикирлиги таъминланган.
6.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |