1-БОБ.ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА
1.1. Умумий маълумотлар
Ёғоч конструкциялардан фойдаланишнинг замонавий ва самарадор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
-ёғочни кесиш, ёғочга қайта ишлов бериш, мебель цехлари ва омборлар;
-жамоат бинолари, ёзги театрлар, спорт, кўргазма заллари ва бошқалар;
кам қаватли ёғоч синчли иморатлар;
кимёвий жараёнлар бидан боғлиқ ишлаб чиқариш бинолари (минерал ўғит омборлари ва агрессив таъсирлар мавжуд бинолар);
қишлоқ хўжалиги бинолари, кўприклар, эстакадалар, электр тармоқлари учун таянчлар;
ишлаб чиқариш корхоналари учун ёрдамчи бинолар;
вахта усулида фаолият олиб борувчи ишлаб чиқариш жараёнлари учун контейнер типидаги ёғоч уйлар;
мансард типида қуриладиган ёғоч биноларда ва бошқалар.
Ёғоч конструкцияларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш асослари тегишли техник лойиҳаларни бажариш билан боғлиқ. Маълумки, лойиҳалар бир неча вариантда тайёрланиб, техник-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича самарадор вариант ишлаб чиқаришга тавсия қилинади [2, 11].
Қабул қилинган вариантнинг техник лойиҳасини тайёрлаш бинонинг конструктив ечимларини танлашдан бошланади. Бу эса белгиланган масштабларда бинонинг проекцияларини тузишни тақозо қилади. Ҳар қандай элемент ва конструкцияларнинг ҳисоблаш ишлари икки қисмдан иборат бўлиб, статик ҳисоб қурилиш механикаси усуллари ёрдамида юкларнинг таъсирини аниқлаш (нормал куч, моментлар ва кесувчи куч) бўлса, конструктив ҳисоб конструкциялар ва унинг алоҳида элементларини юкларнинг ноқулай таъсирига ҳисоблаш, аниқланган деформация қийматларини рухсат этилган меъёрий катталиклар билан солиштиришдан иборат.
Ҳисоб ишларининг энг муҳим ва жавобгарлик талаб қиладиган қисми конструкцияларнинг ҳисобий схемасини танлашдир. Бу ишлар биринчи навбатда ҳисоб ишларининг аниқлиги ва ишончлилигига боғлиқ. Нотўғри танланган схема бўйича замонавий аниқ усуллар билан бажарилган ҳисоблар бажарилган ишларни тўғрилигига кафолат бермайди.
Ёғоч конструкцияларини ҳисоблаш, бошқа қурилиш конструкцияларни ҳисоблаш каби чегаравий ҳолатлар бўйича амалга оширилади. Унинг мақсади қабул қилинган конструктив схема асосида кесим юзасининг ўлчамларини танлаш, мустаҳкамлигини ва деформациясини текширишдан иборат. Бунинг учун асосий элементлар ва конструкцияларнинг ҳисоби юқори конструкциялардан пастга қараб амалга оширилади, бу эса юқорида жойлашган конструкцияларни хусусий оғирлигини эътиборга олиш имконини беради [3, 12, 13].
Ёғоч конструкцияларини лойиҳалашнинг муҳим босқичларидан бири тайёрлаш, монтаж қилиш,матераллар учун ҳаражатлар, нархи ва таннархи билан боғлиқ кўрсаткичларни аниқлашдан иборат.
Ёғоч конструкцияларни чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблашнинг муҳим афзалликларидан бири уларнинг турли муҳим хусусиятларини дифференциал ҳисобга олиш имкониятини мавжудлигидир.
Биринчи гуруҳ – юк кўтариш қобилияти бўйича (мустаҳкамлик, турғунлик).
Иккинчи гуруҳ – деформация бўйича (эгилиш, силжиш).
Ёғоч конструкция ва элементлар биринчи гуруҳ чегаравий ҳолат бўйича - ҳисобий юкларга, иккинчи гуруҳ бўйича эса – меъёрий юкларга ҳисобланади.
Биринчи гуруҳ бўйича конструкция ва элементларнинг мустаҳкамлигини йўқотиши турли ҳолатлар, яъни конструкцияларни чарчаши, турғунлик формасини ёки ҳолатини йўқотиши, ўзгарувчан тизимга ўтиши кўринишида содир бўлса, конструкцияларни эгилиши, буралиши, чўкиши ёки бирикмаларни силжиши каби ҳолатлар кузатилади.
Техник талабларга асосан, конструктив ҳисоблар асосида 3 та асосий, яънимустаҳкамлик, умумий турғунлик ва эгилувчанлик каби текширувлар амалга оширилади [5, 11]
Do'stlaringiz bilan baham: |