44
МАРГАНЕЦ (II) ИОНИНИ СОРБЦИОН-СПЕКТРОСКОПИК АНИҚЛАШ
Мадатов Ў.А., Рахимов С.Б., Сайфиев М.Н., Сманова З.А.
Ўзбекистон Миллий университети
Марганец барча ўсимликлар ва ҳайвонларнинг организмларида фоизнинг
мингдан бир қисми учрайди, гарчи унинг таркиби одатда жуда оз бўлса ҳам, у
ҳаётий фаолиятга сезиларли таъсир кўрсатади. Марганец ўсишга, қон ҳосил
бўлишига ва гонадал функцияга таъсир қилади. Лавлаги барглари айниқса
марганецга бой - 0,03% гача, шунингдек унинг катта миқдори қизил чумолилар
организмида - 0,05% гача. Баъзи бактериялар
таркибида бир неча фоизгача
марганец мавжуд.
Организмда марганецнинг ҳаддан ташқари тўпланиши, авваламбор,
марказий асаб тизимининг нормал ишлашига салбий таъсир қилади. Бу чарчоқ,
уйқусираш, хотира функцияларининг ёмонлашувида ўзини намоён қилади.
Марганец - бу ўпка, юрак-қон томир ва гепатобилиар тизимларга таъсир
кўрсатадиган ва аллергик ва мутаген таъсирга эга бўлган политропик заҳар.
Одамлар учун захарли миқдор кунига 40 мг марганецдир. Инсон организми
учун ўлдирадиган миқдор аниқланмаган. Асосан, одамнинг заҳарланиши иш
пайтида кўп миқдордаги марганецни сурункали нафас олиш ҳолатларида
кузатилади. У ўзини оғир руҳий
бузилишлар, галлюцинациялар шаклида
намоён қилади - "марганец жиннилиги". Келажакда экстрапирамидал тизимда
Паркинсон касаллигига ўхшаш ўзгаришлар ривожланади.
Атроф муҳитда марганец миқдори кўпайганлиги сабабли организмдаги
патологик ўзгаришларнинг (масалан, йод танқислиги билан боғлиқ бўлмаган
эндемик бўқоқнинг тарқалиши) секин ўсиш билан тавсифланади. Ҳозирги
кунда ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат саноатининг
ривожланиши натижасида
оғир ва заҳарли металларни аниқлашнинг аниқлиги юқори ва тезкор
усулларини ишлаб чиқишга бўлган эҳтиёж тобора ошиб бормоқда. Шунинг
учун аввал мавжуд усулларнинг бир нечтасидан фойдаланган ҳолда
марганец(II) ионини аниқлашнинг гибрид усули ҳисобланган сорбцион-
спектроскопик усул ёрдамида аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Турли хил
намуналардан марганец (II) ионини аниқлаш учун MnCl
2
тузидан 1мг/мл ли
стандарт эритмаси тайёрланиб кейинги ишларда шу эритмасидан
фойдаланилди.
Саноат тармоқларининг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда ҳозирги
кунда марганец ва унинг бирикмаларини турли саноат объектлари ва озиқ овқат
маҳсулотларидан аниқлашнинг сезгир, селектив,
тезкор гибрид усулларини
ишлаб чиқишни замоннинг ўзи талаб этмоқда.
Иммобилизация қилинган бирикмалар сифатида органик реагентлардан
фойдаланиш жуда амалий қизиқиш уйғотади, чунки кўп ҳолларда улар
аналитик жиҳатдан энг қиммат металларни аниқлашга имкон беради.
Ализарин-3-метиламино N,N-дисирка кислотаси аналитик тарозида аниқ
ўлчаб олиниб 96% ли этил спирт эритмасида 0.1% ли стандарт эритмаси
тайёрлаб олиниб кейинги ишларимизда шу эритмадан анализ учун керакли
45
концентрациядаги
эритмаси тайёрланиб марганец(II)
иони билан комплекси
олинди ва олинган комплекснинг нур ютиш спектрларини ўрганиш учун
намуналаримизни Германия Республикасида ишлаб чиқарилган EMC-30PC-UV
Spectrophotometerда ўлчанди расм-1. Нур қайтариш спектрларини олиш учун
Ализарин-3-метиламино N,N-дисирка кислотасини полимер сорбентга
иммобилизация қилишдан аввал полимер толани 24 соат давомида 0,1н ли HCl
да фаоллаштирилади Активланган сорбентга органик реагент иммобилизация
қилинди металл ионлари билан қаттиқ фазада комплекси олинди.
Олинган
комплексимизнинг нур қайтариш спектрини Х-Rite «Eye One Share» мини
спектрофотометри компютернинг USB портига уланди, компютерга ўрнатилган
«Eye One Share» дастури “Windows”да ишга туширилди ва қурилма стандарт
тўпламга киритилган оқ субстратга нисбатан калибровкаси ўтказилди. Шундан
сўнг, намуналар ўлчанди ва олинган маълумотлар турли тўлқин узунликлари
учун нур қайтариш коэффициентлари қатори шаклида эхсел дастурига экспорт
қилинди. Эхсел дастурига экспорт қилинган натижалар асосида реагент ва
комплекснинг нур қайтариш спектрлари олинди расм-2.
коэффициенти, см-1.
1-расм
2-расм
1- Ализарин-3-метиламино N,N-дисирка кислотасининг ва марганец иони
билан ҳосил қилган комплексининг нур ютиш спектрлари.
2-Полимер сорбентга, иммобилизация қилинган реагент ва ҳосил бўлган
комплекснинг нур қайтариш спектрлари.
Do'stlaringiz bilan baham: