41
ўсиши, ҳамда органик, аналитик кимё фанларининг тараққиёти ва металлургия
саноатини кескин ривожланиши натижасида кўп миқдорда тошкўмир
смоласини ҳосил бўлиши ва ундан турли ароматик бирикмаларни ажратиб
олиш технологиясини яратилиши синтетик бўёвчи моддалар синтези устида
илмий текширишишлар олиб боришни тезлаштиришни тақозо қилди.
Бу даврга келиб Бутлеровнинг органик бирикмалар тузилиш назарияси
яратилди, кўпгина табиий бўёвчи моддалар тузилиши аналитик усуллар билан
аниқланди. Инглиз кимёгари Гоффман ўз даврида синтез қилинган бўёвчи
моддаларнинг тузилишини, уларни олиш жараёнининг қонуниятларини
ўрганди ва бўёвчи моддалар кимёсини ривожланишига катта ҳисса қўшди.
1858 йилда П. Грисс томонидан бирламчи аминлардан диазобирикма-
ларнинг олиниши ва диазотирлаш реакциясининг кашф этилиши азобўёвчи
моддалар синфига асос солди ва уларни синтез йўл билан олишни бошлаб
берди.
1870 йилда А.Байер синтетик индигони олди, лекин уни ишлаб чиқариш
1896 йилдан бошланди. Бу илмий ютуқлар асосида антрахинонли ва индигоид
бўёвчи моддалар синфлари ривожлана бошлади. ХХ асрнинг бошларига келиб
мустаҳкам рангли бўёвчи моддалар синтез қилина бошланди [3].
Ҳозирги вақтга келиб бутун дунёда муҳим физик ва кимёвий хоссаларга
эга бўлган органик моддалар синтез қилинган ва ҳали олиниши мумкин бўлган
бирикмаларнинг сони чексиз. Органик моддалар олишнинг янги усуллари
яратилмоқда, кимёвий бирикмаларни тадқиқ қилишнинг янги усуллари жорий
этилмоқда. Замонавий органик синтез кўп қиррали ва у исталган органик
моддаларни олиш имконига эга. Синтез жараёнининг тўхтовсиз кўпайиши,
унинг алоҳида йўналишларини шаклланишига сабаб бўлмоқда.
Органик синтез саноати иккита асосий вазифани бажаради: 1) бошқа
саноат тармоқлари учун йирик масштабда ярим маҳсулотлар ишлаб чиқаради;
2) умумий аҳамияга эга бўлган мақсадли маҳсулотлар олади. Органик синтез
табиий муҳитда кам учрайдиган саноат миқёсида ишлаб чиқариладиган ва
табиийга нисбатан анча яхши, фойдали хоссаларга эга бўлган янги моддалар
олиш имкониятига эга. Бу айниқса, синтетик доривор препаратлар олишда
муҳим аҳамиятга эга. Органик моддалар ишлаб чиқариш саноатининг
ривожланишидаги муҳим омиллардан бири, унинг хомашёсини табиий
манбалар асосида олинишидадир. Бунинг учун, арзон, қулай хомашё
манбаларини излаш ва уларни тежамли қайта ишлаш йўлларини топиш керак
бўлади. Асосий органик синтез саноатини ривожланиши иқтисодий
самарадорлик ва маҳсулот сифатини оширишга қаратилган асосий
тенденциялар хомашё ва маҳсулотларнинг сифатини ошириш, энергия, капитал
харажатларни тежаш ва атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: