«Mahalliy xomashyolar va ikkilamchi resurslar asosida innovatsion texnologiyalar»



Download 9,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet227/302
Sana24.02.2022
Hajmi9,62 Mb.
#226303
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   302
Bog'liq
1-JILD KONFERENSIYA

 2-jadval 
Ekstraksiya (bo’laklangan holatda 2-5mm, 2-namuna) tarkibidagi 
oshlovchi moddalar miqdori, % da 
Ekstraksiya 
vaqti 
Ekstraksiya 
jarayonidagi 
harorat 
Ekstraksiyalanish 
davomiyligi 2 soat 
Ekstraksiyalanish 
davomiyligi 4 soat 
Ekstraksiyalanish 
davomiyligi 6 soat 
30
0


4,7781 
5,4351 
40
0

2,8668 
4,2406 
5,5546 
50
0

4,1211 
5,017 
5,7337 
60
0

5,2559 
5,2559 
5,2559 
Tajriba natijasi 2-namunada tannin miqdori ko’p ekstraksiyalanishini ko’rsatdi. 
Oshlovchi moddalarni ajratib olishda haroratning yuqori bo’lishi muhimligi tajriba 
orqali aniqlandi. 
Foydalanilgan adabiyotlar 
1. Гафизов Г.К. “Экстрагирование кожуры плодов граната водными 
растворителями” Universum: электрон. научн. журн. 2015. № 6 (18) 
2. Гваладзе Г.Д “Безотходная комплексная технология переработки плодов 
граната” “Пищевая промышленность” журн. 7/2010 
3. Fayziyev J.S., Qurbonov J.M. “Oziq ovqat mahsulotlari tadqiqotining fizik 
kimyoviy uslublari” O’quv uslubiy qo’llanma. Toshkent-2009 
4. Государственные фармокопея ХI. 1980г. 
5. ГОСТ 24027.2-80 Cырье лекарственное растительное. 
6. ОФС.1.5.3.0008.15 Определение содержания дубильных веществ в 
лекарственном растительном сырье. 


374 
АСАЛНИНГ БИОКИМИЯВИЙ ТАРКИБИ ВА ИНСОН ОРГАНИЗМИ 
УЧУН ФОЙДАЛИ XУСУСИЯТЛАРИ 
Акбаров Мансур Мухторович 
ТКТИ Шахрисабз филали ООМТ ва СУ факултети 
 
Асал ажойиб табиат неъмати ҳақида бирор марта эшитмаган инсонинг 
ўзи бўлмаса керак. Асал, асалари сути, муми, гулчанглари ари заҳри каби 
асаларичилик маҳсулотлари ажойиб табиат моддаларининг бутун бошли 
хазинасидир.Асаларичилик қадимий соҳа. Бу ҳақидаги дастлабки маълумотлар 
эрамиздан аввалги Миср тиббиётига оид асарларда, Зардуштийларнинг 
муқаддас «Авесто» сида, Хинд ҳалқининг «Ҳаёт» китобида, Тиббиётнинг 
«Жуд-жи» фанида учрайди. Хатто Хомер, Демокрит, Аристотель, Гиппократ 
каби дунё алломалари ҳам кўпгина касалликларни даволашда асалнинг 
аҳамияти беқиёслигини қайд этишган. Буюк бобомиз Абу Али Ибн Сино 
асалари махсулотларидан 500, Абу Райҳон Беруний 300 турдаги дори – дармон 
тайёрлагани ҳақида маълумотлар бор.Асаларичиликдан олинадиган асал, мум 
ва бошқа маҳсулотлар қадим замонлардан буён аҳоли ўртасида соғлик
манбайи ва савдо-сотиқ маҳсулоти бўлиб келган ва келмоқда.
Асалда глюкоза, фруктоза, сахароза,декстинлар, азотли ва хушбўй 
моддалар мавжуд. Асал, одатда, битта уяда 15-20 минг, ёзда 40-50 мингтадан 
бўлиб яшовчи асалари оиласининг ҳаёт-фаолият маҳсулотидир. 
Асаларилар ширин моддалар гулларнинг нектарини ҳамда падь (шира ва 
бошқа ҳашоратларнинг ўсимлик барги ва пояларига қўядиган ширали 
чиқиндиси) тўплашади ва уни қандли хушбуй маҳсулот – асалга айлантиради.
Асал келиб чиқишига қараб гул ва падь асали деб фарқланади. Падь асали 
кимёвий таркиби ва хоссасига кўра тўла қимматли ҳисобланади. Таркибида 
асали бўлган манбаларга қараб асалнинг қуйидаги навлари: арчагул, қашқабеда, 
кунгабоқар, ғўза, абхаз ва аралаш асалларига бўлинади.Абхаз асалини ёввойи 
асаларилар қоя тошларнинг ораси ва дарахтларнинг кавакларига тўплайди. 
Асал ва мумнинг аралашиши натижасида консистенцияси қуюқлашади. 
Маззаси ва хуш бўйлиги жуда ёқимли бўлади.Сифати ва шифобахшлигига кўра 
энг яхши навли асаллар сирасига киради. 
Асалнинг сифатига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат бўлади, 
янги асал қуюқ, шарбатсимон, деярли тиниқ бўлади. Асалнинг кристалланиши 
унинг камчилиги ҳисобланмайди. Асалнинг мазаси ёқимли бўлиб, гулларнинг 
нафис хушбўй ҳиди келиб туради. Арчагул ва кунгабоқар сингари баъзи бир 
ўсимликлардан олинган асаллар тахироқ бўлади. Асалларнинг хўшбўйлиги 


375 
турли-туман, яъни кучли ва ғоят хушбўй бўлиб, баъзилари ўзига хос сал 
сезиладиган хушбўйликларга эга бўлади. Ранги ҳам ҳар хил бўлиши мумкин-оч 
рангдан то тўқ ранггача бўлади. Концентратцияси суюқ ҳолатдан то 
кристаллашиб қотган ҳолгача. Асал майда(ёғсимон) ва йирик донали (0,5 мм 
дан ортиқ) кристалланиши мумкин.50 градусгача қиздирилган асал 
тешикчалари 1мм ли металл элакларда қолдиқ қолдирмай эланади. 
Асаллар сифатига қараб икки навга: 1-(гулдан олинган) ва 2-(паддан 
олинган) навларга бўлинади. 1чи-навли асалда куллик 0,25% дан, арчагул 
асалида 0,45%, сахарозалар 8% дан, олма кислотасига олиб ҳисоблангандаги 
кислоталиги 0,33% дан ошмаслиги керак. Асалнинг намлиги 22% дан 
кўпбўлмайди.Пишмаган, 22% дан кўп нами бўлган асал тезда ўз хусусиятини 
йўқота бошлайди ва ачиб қолади. Асалнинг камчилиги бегона ҳид, ҳар хил 
аралашма ва мазза, табиий бўлмаган ранг,ачиганлик белгилари ҳисобланади
Асал 10 градус дан паст температурада сақланса сифати бузилмайди, 
лекин анча тез кристаллашади. 10 градусдан юқори температурадаэса унинг 
маззаси ва хушбўйлиги йўқолиши шунингдек қорайиб қолиши мумкин. Асални 
ҳидли бошқа маҳсулотлар билан сақлашга йўл қўйилмайди. 
Асал ва асалларнинг бошқа маҳсулотлари барча инсонларга фойда 
келтиради, аммо болалар, қариялар ва касалик билан ҳолсизланган инсонлар. 
эҳтимол ҳаммадан кўп уларга муҳтож бўлсалар керак. 
Тажриба шуни кўрсатадики,ҳар куни асал еяётган эмзакли болалар яхши 
ривожланиб тўғри вояга етадилар ва кам касал бўладилар. Сунъий 
озиқлантиришда, болалар овқатига қўшилган асал ичак микрофлорасини 
яхшилаб, ошқазон-ичак бузилиш жараёнларига тўсқинлик қилади. 
Икки қошиқ асал истеъмол қилса қувватсиз организмни тезда тикланади. 
Бежизга, югурувчи спортчиларга узоқ масофага югуришдан аввал ва оғир 
жисмоний босимдан кейин асалли шарбатларни бериш тавсия этилади. 
Аричиликнинг барча маҳсулотларини иммунитетни мустаҳкамлаш, 
профилактика ва турли хил касалликларни самарали даволаш учун қўллашади. 
Бироқ, шубҳасиз фойда келтиришига қарамай, асал ва бошқа арилар ишлаб 
чиқадиган бошқа маҳсулотларни кўп истеъмол қилмаслик лозим. Меъёрдан 
ортиқ истеъмол қилиш организм учун зарарлили бўлиши мумкин. Шунинг учун 
асаларичилик маҳсулотларини исътемол қилишда, мутахассислар тавсияларга 
аниқ риоя қилмоқ лозим. Шундагина асал зарар эмас, фойда келтиради. 

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish