172
ТАРКИБИДА КИСЛОРОД, АЗОТ БЎЛГАН СОРБЕНТЛАР СИНТЕЗИ
Йулчиева М.Ғ.
1
, Тураев Х.Х.
2
, Касимов Ш.А.
2
Алламуродова Н.Н
1
1
Тошкент давлат техника университети Термиз филиали
2
Термиз
давлат университети
Ҳозирги вақтда олимлар ва тадқиқотчилар, технологлар ва ишлаб
чиқарувчиларнинг
эътибори
иккиламчи
хом-ашёлардан
рационал
фойдаланиш яъни кам чиқиндили ёки чиқиндисиз технологияларини яратиш
табиий бойликлардан комплекс фойдаланишнинг тежамкор ва экологик
жиҳатдан тоза йўлларини қидириб топишга қаратилган.
Мазкур
муаммоларни ҳал этишнинг самарали йўлларидан бири ишлаб чиқариш
корхоналарининг иккиламчи маҳсулотлари асосида ион алмашинувчи
полимерлар олиш ҳисобланади. Маълумки,
ионитлар гидрометаллургия
саноати: технологик ва оқава сувлари таркибидаги рангли, ноёб ва нодир
металллар ионларини концентрлаш ва ажратиш, ҳамда ионлар аралашмасини
бир-биридан ажратиш, жараёнларини соддалаштиришда кенг қўлланилади
[1].
Жаҳонда оралиқ металларнинг комплекс
бирикмалари координацион
бирикмалар
кимёсидаги
нафақат
фундаментал,
балки,
амалий
тадқиқотларнинг ҳам асосий предмети ҳисобланади. Оралиқ металларнинг
катта миқдордаги реакцион фаол органик лигандлар билан ҳосил қилган
координацион бирикмаларини саноатнинг турли тармоқларида қўллаш
натижасида эса замонавий чиқиндисиз технологиялар асосидаги муҳим
ишлаб чиқариш жараёнларининг кенг истиқболлари очилади. Бундай
реакцион фаол органик лигандлар
сифатида таркибида азот, фосфор,
кислород бўлган комплекс ҳосил қилувчи полимер лигандларни олиш
мақсадга мувофиқдир. [2].
Хелат ҳосил қилувчи сорбентлар,
яъни полимер лигандлар синтези,
улар ёрдамида оралиқ металларни эритмалардан комплекс ҳосил қилувчи
сорбцион усуллар ёрдамида ажратиш, сорбция жараёнида ҳосил бўлган
координацион
бирикмаларнинг
таркиби,
тузилиши,
физик-кимёвий
хоссаларини ўрганиш кимё саноатининг асосий вазифаларидан биридир [3].
Аввалги тадқиқотларнинг давоми сифатида, таркибида азот кислород
бўлган комплекс ҳосил қилувчи сорбент карбамид формальдегид смолалар
асосида синтез учун қайтар совутгич ва автоматик аралаштиргич ўрнатилган
уч оғизли колбага 6 г (0,1 моль) карбамид солинди ва 15,8 мл (0,2 моль)
формалин қўшиб эритилди. 40°С ҳароратда рH=9 га тенг бўлиши кузатилиб,
NH
4
OH эритмаси томчилатиб қўшиб борилди. Карбамидга формалин (сув
52%, формалдегид 40%, метил спирти 8% ли эритмаси)
нинг бирикиши
жараёни босқичма-босқич амалга ошади.
173
C
NH
2
O
NH
2
+
H
C
H
O
NH
2
C
NH
CH
2
OH
O
+
H
C
H
O
HO
CH
2
NH
C
NH CH
2
OH
O
NH
2
C
NH
CH
2
OH
O
1
моль
карбамидга
2
моль
формалиннинг
бирикишидан
дигидроксиметилкарбамид смоласи ҳосил бўлади.
C
NH
2
O
NH
2
+
H
C
H
O
2
HO
CH
2
NH
C
NH
CH
2
OH
O
Шундан сўнг, 5 г (0,05 моль) дифенил карбазон индикаторининг
бензолдаги эритмаси томчилатиб қўшилди ва реакцион аралашма 90-100°С
ҳароратгача қиздириб турилган ҳолда интенсив аралаштирилди. Натижада, 1-
2 соат вақтдан сўнг смоласимон масса ҳосил бўлди. Ҳосил бўлган
смоласимон масса чинни косачага қуйиб олиниб, қуритиш шкафида 24 соат
давомида 80-90°С ҳароратда қуритилди. Қуритилган полимер ҳовончада
майдаланди ва қуйи молекуляр бирикмалар дастлаб 5% концентрацияли
NaOH
эритмаси, сўнгра дистилланган сув билан бир неча марта ювилди.
Олинган маҳсулот майда, ғовак, жигарранг рангли сувда ва бензолда
эримайдиган қаттиқ сорбен.
Do'stlaringiz bilan baham: