«Mahalliy xomashyolar va ikkilamchi resurslar asosida innovatsion texnologiyalar»



Download 9,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet251/302
Sana24.02.2022
Hajmi9,62 Mb.
#226303
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   302
Bog'liq
1-JILD KONFERENSIYA

 
Фойдаланилган адабиётлар 
1. Рогов И.А. Технология мяса и мясопродуктов [Текст] / И.А. Рогов, Л.Т. 
Алехина, А.С. Большаков, В.Г. Боресков и др.; Под ред. И.А. Рогова. - М.: 
Агропромиздат, 1988. - 576 с. 
2. Шепелев А.Ф. Товароведение и экспертиза мяса и мясных товаров [Текст] / 
А.Ф. Шепелев, О.И. Кожухова, А.С. Туров. - Ростов-на-Дону: Март,
2001. -192 с. 
3. Доценко С.М. Полуфабрикаты из мясо-растительного фарша [Текст]. / С.М. 
Доценко, О.В. Скрипко, СН. Парфенова // Мясная индустрия. — 2005. -№2. 
-С. 28-30. 
4. ГОСТ 32951-2014. Полуфабрикаты мясные и мясосодержащие. Общие 
технические условия [Текст]. М.: Стандартинформ, 2015. - 32 с. 


412 
АНТРАНИЛ КИСЛОТАСИ БИЛАН ГОССИПОЛНИ АЖРАТИБ ОЛИШ 
Хўжаниёзов Ш.Б., Ибодуллаева М. О 
ТТА Урганч филиали Табиий фанлар кафедраси 
 
Пахта мойи таркибида госсиполдан ташқари унинг ҳосилаларининг 
бўлиши госсиполни ажратиб олишда бир қанча қийинчиликларни туғдиради. 
Пахта уруғини комплекс қайта ишлаш натижасида госсиполни алоҳида 
махсулот сифатида ишлатиш мумкин бўлади. Госсипол асосан техник 
мақсадларда ишлатиб келинган. Кейинги вақтларда госсиполни тиббий 
мақсадларда ишлатиш ривожланди. Госсипол заҳарли таъсирга эга бўганлиги 
учун тўғридан – тўғри тиббий мақсадларда қўллаб бўлмайди, лекин унинг бир 
қанча моддалар билан олинган бирикмаларининг биологик фаоллиги 
ўрганилган ва унинг асосида бир қанча доривор препаратлар синтез қилинган 
[1,2], унинг полифункционал гуруҳлари ҳисобига бир қанча Шифф асослари 
олинган ва уларнинг доривор хусусиятлари ўрганилган [3]. Госсипол асосида 
синтез қилинган бирикмаларнинг, иммуносупрессив таъсирга эга эканлиги [4], 
шишга қарши [5] ва вирусга қарши фаоллиги аниқланган [6,7,8]. 
Адабиётлар шарҳи шуни кўрсатадики, госсипол асосан пахта чигити ва 
илдиз пўстлоғи таркибида кўп учрайди. Госсиполни ажратиб олишнинг бир 
қанча усуллари мавжуд [9,10] бўлиб, уларда асосан госсиполнинг чиқиш 
унумдорлиги ва тозалигига эътибор кўпроқ қаратилган. Бу тажрибаларда 
анорганик моддалар эритмалари ва органик эритувчилар ишлатилган бўлиб, 
анорганик моддалар махсулот чиқиш унумига таъсир килса, органик 
моддаларнинг кўпчилиги буғларининг заҳарлилиги учун мухим аҳамият касб 
этмаган. 
Биз госсиполни ажратиб олишда унинг тозалиги, таннархининг арзонлиги 
ва чиқиш унумдорлигини юқорилигига эришишни мақсад қилганмиз. Бунинг 
учун майдаланган чигит намунасини совутиб турган холда эзиб мойи ажратиб 
олинди. Бунда мой таркибидаги моддаларнинг кимёвий таркиби ўзгармай 
қолади ва госсиполнинг ҳосилалари ҳосил бўлмайди. Мойдан 100 мл дан олган 
холда, уни 40
0
С, 50
0
С, 60
0
С ва 70
0
С ларда магнитли аралаштиргич ёрдамида, 
аралаштириб турган холда антранил кислотаси қўшиб, (госсиполнинг мойдаги 
1% га нисбатан антранил кислотасининг 0,3% дан 0,8% гача ҳисобида олинди) 
қиздирилди. Мойда антранил кислотаси 10 дақиқа атрофида эриб кетди. 
Аралашмалар совутилиб хона ҳароратида (хар бир наъмунани мойнинг 
қиздирилишига қараб ҳароратлар фарқи ва антранил кислотасининг қўшилган 
фоиз миқдорига кўра) 1 кундан 10 кунгача ёпиқ идишда қолдирилди.
Мой таркибидаги миқдорига кўра госсиполни антранилат холатида 
ажратиб олинганда, энг пастки кўрсаткич 59,7% ни ва энг юқори кўрсаткич 
93,5% ни ташкил этди.
Госсиполни антранилат таркибидан ажратиб, этил спиртида қайта 
кристаллантириб олдинди ва вакуум–қуритгичда 50
0
С да қуритилди. Техник 


413 
госсиполнинг чиқиши барча кўрсаткичларга кўра мойдаги миқдорига нисбатан 
пастки кўрсаткичи 58,7% га юқори кўрсаткичи 88,6% ни ташкил қилди.
Госсиполни тозалаш қуйидагича амалга оширилди. Тозалиги 68% бўлган 
10 г дан олинган техник госсипол 50 мл дан ацетон, хлороформ, этанол, бензол 
ва тетрахлорметанда эритилди ва эримай қолган қисми фильтрлаб олинди. Хар 
бир олинган фильтратнинг концентрациясини 2% гача мос равишда шу 
эритувчилар билан суюлтирилди ва 15 мм диаметрли 75 см баландликка эга 
бўлган колонкадан 5 л/соат тезликда ўтказилди. Бу холат 3 марта қайта 
такрорланди ва 98,5% тозаликка эришилди, чикиш унуми мойдаги миқдорига 
кўра 75% ташкил қилди. Госсиполнинг тозалиги ацетонда 81,4%, хлороформда 
82,1%, этанолда 78,6%, бензолда 84,8% ва тетрахлорметанда 98,5% га тенг 
бўлди. Техник госсиполни тозалашда ишлатилган органик эритувчилардан энг 
яхши натижага тетрахлорметан билан эришилди. 
Олинган госсипол физик кимёвий усуллар билан текширилди ва кимёвий 
таркиби тасдиқланди.
Госсипол ва карбоксиметилцеллюлозанинг реакцияси натижасида олинган 
махсулотнинг биологик фаоллиги ўрганилганда унинг грипп вирусига қарши 
юқори таъсири аниқланди. Олинган махсулот таркибида госсиполнинг миқдори 
1% дан 3% гача оширилганда унинг таъсир доираси ошганлиги кузатилди. 
Хозирда препарат таркибида госсиполнинг миқдорини 5% гача ошириш ва 
биологик фаоллигини ўрганиш амалга оширилмоқда.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish