196
ФОСФАТ КАРБАМИД - ТРИЭТАНОЛАМИН СУВ СИСТЕМАСИНИНГ
ЭРУВЧАНЛИГИНИ ЎРГАНИШ
Э.С. Хусанов, Ж.С. Шукуров, А.С.Тоғашаров
ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти
Ғўза баргларини тўкилиши гормонал бошқаришнинг замонавий
назариясига кўра этилен ва антиауксин бирикмаларининг миқдорини ортиши ва
ауксин миқдорини камайиши натижасида юзага келади [1].
Шунинг учун
ўсимликларнинг ферментатив самарадорлигини оширувчи ва ўсишини
тезлаштирувчи биологик фаолликка [2] эга бўлган бирикмалардан
дефолиантлар таркибига қўшимча сифатида киритиб фойдаланиш истиқболли
ҳисобланади. Ушбу турдаги бирикмаларга кислоталарнинг этаноламинли
тузларини киритиш мумкин [3].
Физиологик фаол ва самарали озиқлантирувчи
препаратлар синтези ва
уларни дефолиантлар таркибига киритиб фойдаланишда мақсадида,
компонентлари фосфат карбамид ва триэтаноламинларни физик-кимёвий
асослаш учун H
3
PO
4
·CO(NH
2
)
2
-N(C
2
H
4
OH)
3
-H
2
O система эрувчанлиги ва
таркиб-хосса диаграммаси ўрганилди.
H
3
PO
4
·CO(NH
2
)
2
- H
2
O системаси ўрганилиб диаграммаси қурилди,
диаграммада фаза иккига муз ва фосфат карбамидга ажралди.
Системанинг
эвтектик нуқтаси -8,5°С хароратда 33,5% фосфат карбамид ва 66,5% сувга мос
келади. Триэтаноламин - сув икки компонентли системалар илгари муаллифлар
томонидан ўрганилган бўлиб, биз олган маълумотларга мувофиқ келади.
H
3
PO
4
·CO(NH
2
)
2
-N(C
2
H
4
OH)
3
-H
2
O системаси тўққизта ички кесимлар
ёрдамида кузатув политермик усули ўрганилди (расм 1).
Улардан I-III кесимлар
N(C
2
H
4
OH)
3
-H
2
O томонидан H
3
PO
4
·CO(NH
2
)
2
учига, IV-IX чизиқлар
H
3
PO
4
·CO(NH
2
)
2
-H
2
O томонидан N(C
2
H
4
OH)
3
учига ўтказилиб тадқиқ қилинди.
Бинар системалар ва ички кесимлар асосида -45,6°С хароратдан 82,1°С
ҳарорат оралиғида ушбу системанинг эрувчанликнинг политерма диаграммаси
қурилди. Ушбу системанинг фазавий ҳолат
диаграммасида музнинг, фосфат
карбамиднинг,
триэтаноламиннинг
ва
янги
бирикма
фосфат
карбамидотриэтаноламмонийнинг кристалланиш майдонлари чегараланди.
Ушбу майдонлар иккита учламчи нуқталарда туташади. Биринчи нуқтада 26,0
% - фосфат карбамид, 33,0 % - триэтаноламин ва 41,0 % - сувга мос келиб, -24,2
°C хароратни ташкил этади, иккинчи нўқтада эса 68,8 % - фосфат карбамид, 4,8
% - триэтаноламин ва 26,4 % - сувга мос келиб, -45,6 °C
хароратни ташкил
этади Эрувчанлик политермик диаграммасида хар 10 °C хароратда изотермалар
ўтказилиб жойлаштирилган.
Фосфат карбамид триэтаноламмоний эритмасини олишни асослаш
мақсадида 30, 40 ва 50% - ли фосфат карбамидни триэтаноламин билан
нейтраллаш жараёни ва физик-кимёвий хоссалари ўрганилди. H
3
PO
4
·CO(NH
2
)
2
-
N(C
2
H
4
OH)
3
системасининг кристалланиш ҳарорати, қовушқоқлиги, зичлиги ва
197
рН қиймати 25°С ҳароратда компонентларнинг таркибига қараб аниқланди ва
олинган маълумотлар асосида "таркиб-хосса" диаграммаси тузилди.
1-расм. Фасфат карбамид - триэтаноламин - сув
системасининг эрувчанлик
диаграммаси
Диаграммани тахлили асосида 40% ли фосфат карбамид эритмасини
триэтаноламин билан нейтраллаш жараёнида компонентларнинг 1:1,5 бўлган
нисбати мақбул таркиб сифатида танлаб олинди. Ушбу таркибда 60,0% ли
фосфат карбамидтриэтаноламмоний ҳосил бўлиш майдонига мувофиқ келиб,
эритма рН - 0,36, зичлиги - 1,212 г/см
3
, кристалланиш ҳарорати - 7,0 ºС ва
қовушқоқлиги - 1,558 мм
2
/с бўлган физик-кимёвий хусусиятларни номоён
этади.
Шундай қилиб, юқорида кўрсатилган системаларда компонентларнинг
эрувчанлиги ва физик-кимёвий хусусиятларидаги ўзгаришлар
кристалланиш
ҳарорати, зичлик, қовушқоқлик, рН асосида компонентларнинг нисбати бўйича
60,0% ли фосфат карбамидтриэтаноламмоний эритмасини олишни мақбул
шароитлари белгиланди.
Do'stlaringiz bilan baham: