Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик жамият қуришда фуқаролик жамиятининг асосий институтларидан бири - маҳалланинг роли беқиёсдир. Жамият бошқарувини модернизациялашда маҳалла ўзига хос миллий қадриятлари, анъана ва урф-одатлари билан алоҳида аҳамиятга эга. Маънавий-аҳлоқий қадриятлар шаклланиши маълум бир ижтимоий, миллий, маданий макон-маҳаллада кечади, бунинг учун у ушбу маконда қарор топган тарихий-маданий ва аҳлоқий маънавий анъаналарга таянибгина ўзлигини намоён қила олади. Аҳлоқ-одоб, эзгулик нияти билан яшаш, ҳамкорлик ва ҳамдардлик, жамоа бўлиб, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, зўравонликни қоралаш, ғариб, кам таъминланган ижтимоий заиф ва ёрдамга мухтож кишиларга ҳомийлик килиш, муроса, келишиш йўлларини излаш, бировнинг мулкига хиёнат килмаслик, Ватани ва халқига муҳаббат, садоқатли бўлиш каби ижтимоий-маънавий фазилатлар ўзбек халқининг қалбидан мустаҳкам жой олган. Айтмоқчимизки, мамлакатимизда жамият бошқарувини модернизациялаш шароитида демократик тамойилларнинг миллий қадриятлар билан уйғунлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор берилмокда.Чунки биз қураётган жамиятда миллатнинг руҳи, орзу-истаклари, мақсад-муддаолари ўз ифодасини топиши асосий мақсад қилиб олинган. Бу жамият ўзбек миллатининг тарихий тараққиёти жараёнида шаклланган, тажрибада синалган маънавий-аҳлоқий кадриятлари тизимидан узилиб қолиши мумкин эмас.
Юртбошимиз таъкидлаганларидек, - Юртбошимиз таъкидлаганларидек,
“Давлатчилигимиз тарихида биринчи марта маҳалла тушунчаси Конституциямизга киритилиб, унинг жамият бошқарувидаги ўрни ва мақоми белгилаб қўйилган. Бу мақом ҳали-ҳалигача ўз ўрнини сақлаб, кундан-кунга юксалиб боряпти”. - ...Бу, албатта маҳалладошларимизнинг бирдамлигидан. Барча инсонлар ҳолидан, айниқса, кексаларимиз, меҳрга мухтож кишиларни йўқлаб, уларнинг юмушларига ёрдамлашиб, оғирларини енгил қиламиз.Юртимизга тинчлик тилашлари, мени доим тўлқинлантиради.
Maҳалла… Шу биргина сўз заминида бутун олам эзгуликлари, урф-одат ва анъаналари, қайноқ тафти мужассам. Маҳаллам мен учун меҳри беминнат онам мисоли.
Мамлакатимиз ўз тараққиётини белгилаб олишда иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан маънавий-аҳлокий қадриятларни юксалтиришни бир поғонадаги вазифа қилиб белгилади. Жараёнлар билан мақсаднинг уйғунлиги маънавий-ахлокий қадриятлар билан мустаҳкамланади ва ислоҳотларга гуманистик моҳият бахш этади. Агар мавжуд ижтимоий воқеликдаги жараёнлар билан мақсад маънавий-ахлоқий қадриятлар воситасида боғланмаса, амалга оширилаётган барча ислоҳотлар ўзининг асл мазмунини йўқотади. Масалан, ғарбда жамият тараққиёти киши бошига қанча моддий ресурслар тақсимланишига қараб белгиланган бўлса, азалдан шарқда жамият тараққиётини маънавий-аҳлоқий қадриятлар қай даражада юксалганлиги билан баҳолашган. Шунинг учун ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган барча ислоҳотлар инсон учун, унинг манфаатларини кўзлаб амалга оширилмоқда.
Онам ҳар тонг бошим силаб ўйғотиб, яхшиликларга ундаса, маҳаллам улуғ-улуғ мақсадлар сари қўлимдан тутиб, ҳамдам бўлади. Онаизорим оқ ювиб, оқ тараган бўлса маҳаллам мана шу оқликни юрагимга кўчирган.
Дарҳақиқат, инсоннинг яшаш шароити, унинг жамият билан бўлган муносабати ўз фаолиятини жамоадаги тартиб-қоидалар билан мувофиқ ҳолда ташкил этиш муҳим ўрин тутади. Маҳалла инсон дунёга келадиган, тарбияланадиган ва одатда ўзининг бутун ҳаётини ўтказадиган макон ҳисобланади. Чунки, маҳалла жамоаси нафақат маънавий озуқа берувчи институт, шунинг билан бирга, инсонни ҳар қандай шароитда қўллаб- қувватлайдиган, унда фуқаролик маъсулиятини шакллантирадиган ташкилотдир.
Боиси, киндик қоним тўкилган бу заминим оқ ниятларни кўнглимга тугишни ўргатган. Бировнинг ҳаққи ҳеч қачон бировники бўлмаслигини, халқимиздаги сабру-қаноат тушунчаларининг қанчалик қон-қонимизга сингиб кетганлигини кўнглимга қадаган.
Маълумки, маҳалла каттаю-кичикнинг, ёшу-қарининг мансабидан қатьий назар барчанинг бирдек Ватани. Маҳалла қадим-қадимдан эзгулик бешиги, тарбия ўчоғи, миллий удумлар, урф одатлар ва анъаналар шаклланган маскан бўлиб, унинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат, ҳурмат, инсонийлик фаолиятларн айнан маҳалла муҳитида шаклланади. “Шу маънода маҳалла ўз-ўзини бошқариш мактаби, таъбир жоиз бўлса “демократия дарсхонаси" деб аташ мумкин”. Фуқаролик жамиятига тамал тоши фуқаролар ўзини бошкариш органлари - маҳаллада қўйилар экан, мазкур ижтимоий институтларнинг фаолият доирасини мукаммал ўрганиш, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий асосларини янада ривожлантириш ва айни пайтда, уларнинг ваколатларини кенгайтириш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Асрлардирки, ўзбек миллий табиатига жамоавийлик хосдир. У айни чоғда совет мустабид тузуми жамоавийлиги билан ҳеч қандай муштаракликка эга эмас. Агар одамлар бирдамлик туйғуси билан кўтаринки кайфиятда бўлсалар, тенглик ва адолат асосида ўз меҳнати ва мақсадини умумий ишларга қўшсалар, бунда маънавиятнинг юксак даражада намоён бўлишини кўриш мумкин.
Азалдан Ватанни улуғлаб, унинг учун жонини фидо қилган аждодларимиз, ота-боболаримиз бизга юртни севишни, уни ардоқлашни ўргатиб келишган.
Ватаним мен учун барча эзгу ишларга ундовчи остонам бўлса, маҳаллам қўллагувчи ҳамдамимдир.
Ватаним – онам..... Шу Ватан ичра ватаним дея улуғлаганим эса менинг маҳалламдир.
Шунинг учун ҳам Ватан Она сўзи билан доим бирга қўлланади.
«Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»
2020 йил 18 февралдаги
ПҚ-4602-сон ҚАРОРИ
- Ахир шу эмасми буюк бахт. Шу эмасми келажакка ишонч. Азалдан ҳалқимизда “Олтин олма дуо ол, дуо олтин эмасми” мақоли бежизга айтилмаган. Бу олтинга тенг дуолар бизларни катта-катта марраларга ундайди.
Ҳар гал ватанимиз ёшларининг фан ва спорт соҳасида эришган ютуқлари, қўлга киритган медаллари ҳақида эшитганимда, қалбим хаяжонга тўлиб, кўзимда ёш айланади. Кексаларимизнинг қилган дуолари ижобатини кўргандек бўламан.
Биз, юрт фарзандларининг бундай марраларга эришиши оиламизда, маҳалламизда берилаётган эътиборнинг самараси деб биламан.
Оиламизда кекса боболаримиз ҳар бахор ёшгина невараларини етаклаб, ниҳол экиш учун боғга йўл оладилар.
Бу оддий одат замирида қанчадан-қанча маъно бор.
Ёш гўдак жажжи қўллари билан ниҳолни ушлаб, бобосининг қилаётган ҳаракатларини кузатиб туради.
Бу оддийгина уриниш улардаги фазилатлар эшигини очади. Қизларимиз қўлига игна олиши билан сабр аталмиш юксак туйғуни ўзида шакллантириб боради.Сабаби, каштачилик, тикиш-бичиш кишидан алоҳида меҳр, сабр-тоқатни талаб қилади. - Бу оддийгина уриниш улардаги фазилатлар эшигини очади. Қизларимиз қўлига игна олиши билан сабр аталмиш юксак туйғуни ўзида шакллантириб боради.Сабаби, каштачилик, тикиш-бичиш кишидан алоҳида меҳр, сабр-тоқатни талаб қилади.
Ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик, эхтиёжманд, ёрдамга муҳтож кимсалар ҳолидан хабар олиш, етим-есирларнинг бошини силаш, тўй-томоша, ҳашар ва маракаларни кўпчилик билан бамаслаҳат ўтказиш, яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам бирга бўлиш каби халқимизга хос урф-одат ва анъаналар, аввалом бор, маҳалла муҳитида шаклланган ва ривожланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида 2020 йил 23 октябрда ўтказилган йиғилишнинг 7-сонли баёни бўйича Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнннг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка “маҳаллабай” етказишни ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича Президентимиз ташаббуслари билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмокда.
Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб килиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббус ҳаётга самарали татбиқ этилмоқда.
Маҳаллаларда “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ”
шиори остида ўтказилаётган маънавий-маърифий, маданий тадбирлардан лавҳалар
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН
РАҲМАТ
Do'stlaringiz bilan baham: |