Тадқиқот предмети Сурхондарё табиий географик округининг экотуристик имкониятларини аниқлаш ҳисобланади.
Тадқиқот мақсади. Магистрлик диссертация ишининг мақсади Сурхондарё табиий географик округининг экотуристик объектлари ва улардан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш, экотуристик маршрутларни ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалар
мавзуга оид информацион маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;
экотуристик принципларни ва экотуристик таснифлашни ўрганиш;
Сурхондарё табиий географик округининг экотуристик имкониятларини ўрганиш;
Сурхондарё табиий географик округининг объектларини ўрганиш ва жойлашиш омилларини аниқлаш;
Сурхондарё табиий географик округининг экотуристик маршрутларни ўрганиш ва янгиларини ишлаб чиқиш.
Магистрлик диссертациясининг илмий янгилиги.
Сурхондарё табиий географик округининг экотуристик имкониятларини (табиат ёдгорликлари, ноёб ландшафтлар) аниқлаш.
Истиқболда экотуризмни ривожлантириш учун ГИС технологияларидан фойдаланган ҳолда «Сурхондарё табиий географик округининг экотуристик объектлари ва маршрутлари» картасини яратиш.
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Сурхондарё табиий географик округининг табиати, ландшафтлари ва табиат ёлгорликлари аҳолисининг тарихи ва маданияти ўзига хос бўлиб, бу туристик, хусусан экотуристик объектларнинг тарқалишида ҳам акс этган. Экотуристик объектларнинг тарқалиши ва жойлашишини тадқиқ этиш улардан туризм соҳасини ривожлантиришда оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тадбирларини тўғри ташкил этишга асос бўлади.
Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи. Сурхондарё табиий географик округи табиати компонентлар бўйича, яъни геологияси, рельефи, ўсимликлари, тупроқлари, гидрографияси тегишли соҳа мутахассислари томонидан ўз тадқиқот йўналишларига мос ҳолда кенг ва чуқур ўрганилган.
Туризмнинг экологик йўналиши авваламбор амалий ишлардан бошланган. 1972 йилдан бошлаб Скандинавия мамлакатлари фуқароларига китларни томоша қилиш ва ўрганишни ташкил қилиш орқали йиғилган маблағни уларни муҳофаза қилиш учун сарфлашдан бошланган. Кейинчалик экотуристик маршрутлар Европанинг бошқа мамлакатлари, Осиё, Шимолий Америка давлатларига ёйилган. Лекин экотуризмнинг йўлга қўйилиши ХХ асрнинг охири ва ХХI асрнинг бошларига тўғри келди, холос. Шунинг учун ҳозирча экотуризмнинг умумэътироф этилган назарияси ва амалиёти етарли даражада шаклланмаган. R.Davidov (1990), А.В.Дроздов (1999), Н.Тухлиев ва А.Таксанов (2001), В.В.Храбовченко (2003), Т.В.Бочкарева (2003), Л.И.Егоренков (2003), А.Таксанов (2005), Н.Тухлиев ва Т.Абдуллаева (2006) А.Ниғматов, Н.Шамуратова (2011) каби тадқиқотчиларнинг ишларида ёритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |