Миланезия халқлари
Миланезияда 200 дан ортиқ этнослар истиқомат қилади. Янги Гвенеядаги каби тил жиҳатидан улар 2 гуруҳга бўлинадилар: австронезия ва папуас тилида гаплашувчи халқлар. Дастлабкиси 6 млн. кишини ташкил этса, папуаслар 70 минг кишидан иборат. Антропологик жиҳатдан миланезияликлар нинг катта қисмида танасининг ранги қора, лаблари қалин, бурунлари энли, сочлари бир ҳил жингалак юзлари ўртача энли. Миланезияликларнинг қўл деҳқончилиги асосий етиштириладиган маҳсулотлари: емс, таро, кокос, пальма, банан, нон дарахти ва бошқалар. Асосий экини какос пальмаси. Иккинчи асосий соҳаси денгиз балиқчилигидир. Миланезияда бу соҳа билан фақат эркаклар шуғилланадилар. Европаликлар келгунига қадар уч ҳил ҳайвон мавжуд эди: чўчқа, ит, товуқ. Ҳозирда эса йирик шоҳли қорамол, қўй ва эчки бор.
Ҳунармандчилик. Ўсимлик толаларидан сумка, сават, тўшамалар тўқишган. Тикувчилик Санта Круз оролидан ўзга Миланезия аҳолисига маълум эмас эди. Кулолчилик суст ривожланган, у билан фақатгина аёллар шуғилланишган. Колонизацияга қадар Меланезияда металлургияни билишмас эди. Асбоблар, қурол – аслаҳаларни ҳайвон тишларидан, суякларидан, дарахт ва бамбукдан тайёрлардилар. Асосий қуроли тош болта бўлиб, у силлиқланган ёғочли ушлагичи мавжуд. Асосий жанг қуроли – памица. Бундан ташқари найза ўқ-ёй, жанг болта, ханжар қўлланар эди. Миланезиликларнинг уйлари тўғри бурчакли. Тўшама сифатида банан, пальма ва пандус баргларидан фойдаланадилар. Деворлар бамбук, ўтлар, тахталардан киминор гоҳида эса умуман деворлар бўлмаган, уларнинг ўрнига ёғоч устунлар бўлган. Улар ҳаракат воситаси сифатида қайиқлардан фойдаланадилар. Миланезияликлар кийимлари кам бўлган ёки умуман бўлмаган, асосан боғичлар юбкалар. Миланезиянинг айрим жойларида анъанавий тақинчоқлар ҳам мавжуд (билакузук, зирак, маржон) бу ерда ҳам уларни асосан эркаклар ишлатадилар. Гўшт кам ишлатилган аммо аборигенлар балиқни тез-тез истеъмол қилиб туришган. Балиқ гўшти асосан ер печларида пиширилган. Миланезияда савдо айрибошлаш яхши ривожланган эди. Пул ролини силиқланган бўйра ва чиғаноқлар бажарар эди. Айрим жойларда она уруғи ўрнига патриархал уруғ пайдо бўлган. Ҳозирда аҳолининг катта қисмини христианлашган. Миланезияликларнинг анъанавий эътиқоди мукаммал куч “манага” ишонч бўлиб қолаверди. Фольлори диний эмас, унда маданий қаҳрамонлар тилга олинади. миланезиянинг анъанавий тасвирий санъати яхши сақланган. Мусиқа санъати яхши ривожланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |