Афғонистон майдони 647,5 м.км. аҳолиси 18,4 млн. Эрон гуруҳи 15,8 млн пуштунлар 10 млн тожиклар 4,0 млн, туркий халқлар 2 млндан ортиқ.
Исроил – 68,7 м км. аҳолиси 5,5 млн. Яҳудийлар – 83,5 % араблар 16,8%. Расмий тили ибрит. Қадимги яҳудий алфабити ёзуви асосидадир.
Хўжалиги. Хўжалик асоси деҳқончилик айни пайтда кўчманчи, ярим кўчманчи чорвачилик хўжалиги ҳам ўз ўрнига эга. Ғарбий Осиёда деҳқончилик сунъий суғоришга асосланган. Суғориш тўғонлар, сув омборлари, каналлар кўмагида ўз оқими ёки насослар ёрдамида сув ҳайдаб берилади. Чиғир ёрдамида баланд жойларга сув чиқариш давом этмоқда. Ҳозирга қадар суғоришда коризлардан ҳам фойдаланишади. Ҳовуз, қудуқлар ҳам ўз ўрнига эга. Эрон ва Афғонистонда лалмидан ташқари суғориладиган экинзорларда дон, буғдой, арпа етиштирилади. Хурмо дарахти, цитрус шоли экилади. Яманда кофе ўстирилади. Субтропик ҳудудларда боғдорчилик, узумчилик, цитрус, бодом, писта ўстирилади. Туркия, Эрон, Афғонистонда бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари қатори пахта тамаки, мавали дарахтлар экилади. Эрон аъло сифатли гуруч етиштиришдан ташқари зайтундан ёғ олиш учун плантациялар яратган. Қўл меҳнати кенг қўлланилиб, сув тегирмонлари, қўл ёрғичоқлари ҳам сақланиб қолган. Чорвачилик асосан чўл ва тоғли ҳудудларда тарқалган. Саудия Арабистонида бир уркачли драмодерлар, Эрон ва Афғонистонда қўйчилик етакчи ўрин тутади.
Ҳунармандчилик ва уй касаначилиги. Дамашқ пўлати заргар усталар, тош ва суякка ўймакор нақш тушириш, ёғоч ўймакорлиги ривожланган. Эронда энг машҳур гиламлар тўқилади. (Эрон, туркман, турк гиламлари). Сопол идишлар ясаш ҳам қадимги тарихга эга. Тўқимачилик ҳам ривожланган.
Моддий маданият. Ғарбий Осиё халқлари асосан қишлоқларда яшайди. Қишлоқлар йирик тартибсиз қурилган уйлар йиғиндиси. Энг кўп қишлоқлар тоғли ҳудудларда учрайди. Қўрғонлар марказида бозор майдони, масжит, кафе, чойхона, маъмурий бинолар жойлашган Қурилиш ашёлари маҳаллий шароитга мос. Тоғда тош, чўл-даштларда сомонли лой. Кўчалар аксари тор илонизи, кўпгина қишлоқларда водопровод, газ ўтказилмаган. Ғарбий Осиёга ҳозирга қадар маълум сондаги кўчманчи ва ярим кўчманчилар мавжуд. Уларда қишлов ва ёзлов (яйлов) жойлари бўлиб, бадавийларнинг ёзги лагерида баъзи юзлаб оилалар тўпланиб, бу ҳол ҳудуддаги қудуқларнинг сийрак ва зичлигибилан ифодаланади. Ҳозирда бадавийларда замонавий техника ва алоқа воситалари мавжуд. Шунга қарамасдан анъанавий хўжалик уларда ўз аҳамиятини сақлаб қолмоқда.
Олд Осиёликлар уй – жойлари тўртбурчакли ашёси қаерда қурилгани билан, тоғдами ёки текисликда боғлиқдир. Арабистон ярим оролининг жанубида 8-10 қаватли ҳом ғиштдан қурилган уйлар учрайди. Кўпгина ҳудудлардаги уйларнинг томлари текис ёпилган.
Уйнинг тархи эгасининг моддий имкониятлари билан боғлиқдир. Ҳовлилар ичкари ва ташқарига бўлинади. Уй-жойлари баланд деворлар билан ўралган.
Уй жиҳозлари аксари кўпчиликда бўйра кигиз бўйра, пол устида ётиш учун супа кроватлар буюмлар жойлаштирилган сандиқлардан иборат. Мебел ҳам кўпинча хонтахта ўтириш учун стуллардан иборат. Уйлардаги анъанавий жиҳозлар қишлоқларда кўплаб сақланган.
Турманлар ўтови йиғиладиган ёғоч суяклардан (қисмлардан) иборат. Уларнинг устидан кигиз намат қопланади. Қолган кўчманчилар уйлари жун газлама ёки бризент билан қопланадиган ўтовлардан иборат. Уларни тортилган тўр устидан қоплашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |