МАЪРУЗА № 5
МАДАНИЙ МААЪРИФИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИНГ ПРИНЦИПИАЛ СХЕМАЛАРИ .
МАЪРУЗА РЕЖАСИ .
1.Маданий маърифий хизматни ташкил қилиш схемаси .
2.Маданий маърифий муассасаларни жойлашиш зоналарида ўрнаштириш.
Таянч сўзлар
Маданият уйлари - йириклаштирилган хўжаликлар аро территориал зоналарда қишлоқ аҳолисига маданий хизмат кўрсатиш,
Қишлоқ маданият уйлари- одатда бўлим хўжаликларида жойлаштириладиган маданият муаассалари.
Тармоқнинг таркибий элементлари -туман Маданият саройи, асосий Маданият уйи, қишлоқ маданият уйи, оилавий маданият хоналари.
Жойлашиш зонаси - маконли, мозаикали, текис узлуксиз, ареал - ихчам, бир жойга тўпланган, баландликда - ажралиб жойлаштирилган, табиий.
1.Маданий – маиший хизматни ташкил қилиш схемаси.
Қишлоқ жойларда маданий маиший хизмат қилишнинг принципиал хизмат қилиши қуйидагича бўлиши мумкин; Маданият уйи асосий, Маданият уйи қишлоқ клуби, оилавий клублар ва бошқа маданий муассасалар .
Туман маданият уйи туман марказида жойлашган бўлиб ўзининг диспетчерлик функсиясидан ташқари асосий Маданият уйларини бошқаради.
Асосий Маданият уйи хизмат кўрсатиш зонасидаги битта ёки бир нечта хўжаликларда жойлашган барча маданият муассасаларини бошқарувчи асосий ташкилот ҳисобланади. Хизмат доираси [12 - 15 (30 мин) ] транспортда бориш вақти билан аниқланади.
Хўжаликлар аҳолини ўзининг транспорт воситалари билан асосий Маданият уйи ўтказадиган йирик тадбирларга олиб боради. Асосий Маданият уйи диспетчерлик воситалари ва махсус воситалар автоклуб ,библиобусларга эга бўлиши лозим.
Қишлоқ Маданият уйи хўжаликнинг марказий аҳоли пунктида жойлашган бўлиб унинг ҳамма аҳолисига хизмат қилади.
Қишлоқ Маданият уйининг хизмат доираси 3 - 5км. Қишлоқ маданият уйи - маданият муассасаси бўлиб одатда хўжалик бўлимларида жойлашади. Маданият уйларидан ташқари кичикроқ муассасалар ҳам мавжуд, оилавий маданият хоналари - залсиз ёки кичик маъруза – кўргазма зали билан, ҳамда энг кичик аҳоли пунклари бригадалар ва бўлимларда бирлашган жамоат мажмуалари таркибида бўлиши мумкин бўлган маданият хоналари. Маданият - маърифат зиммасидаги вазифаларни бажарувчи тармоқларнинг юқорида кўрсатилган таркибий элементларининг бирлашуви турлича бўлиши мумкин: тўрт звеноли - туманда ҳамма таркибий элементлар мавжуд; учзвеноли -таркибида бирон бир звено бўлмайди; иккизвеноли - мисол учун, район Маданият уйи - қишлоқ Маданият уйи.
Расм 16.Маданий –маърифий муассасалар тармоқларини турли шахарсозлик ситуацияларда жойлаштириш схемаси.
2.Маданият - маърифий муассасаларни жойлашиш зоналарида ўрнатиш.
Маданият муассасаларини жойлаштиришни маданий - маърифий хизматни ҳар бир зона жойлашувини ташкил қилиш схемасида янада аниқроқ кўриш мумкин (расм 16)
Маконли жойлашув - туман марказида туманМаданият уйи ва марказий кутубхона жойлашади. Хўжаликнинг марказий аҳоли пунктида қишлоқ. Маданият уйи ва филиалли кутубхона, бўлимларда қишлоқ клуби ва китоб бериш пункти бўлади.
Туман Маданият уйи қишлоқ Маданият уйига (консулътатив) маслаҳат берувчи - услубий ёрдам кўрсатади, шу билан бирга туманнинг қишлоқ аҳоли пунктларига автоклублар ва библобуслар ёрдамида хизмат кўрсатади. (расм 16).
Мозаикали жойлашув зонасида хўжаликлар аро маданият мажмуаси билан бирга тўрт звеноли тизим тавсия этилади. (расм 16). Район Маданият уйи, қишлоқ Маданият уйи, клублар хўжаликларда , асосий Маданият уйи филиалли кутубхона билан хўжаликлар аро аҳоли пунктларида бўлади.
Текис - узлуксиз ва ареал –ихчам жойлашув зоналарида уч звеноли тизим тавсия этилади; лекин таркибий элементларининг бошқача бирлашуви билан: бу ерда ҳамма вақт маданият хоналари ва оилавий маданий хоналар бўлмаслиги мумкин. Тармоқ таркиби туман Маданият уйи, хўжаликлар аро асосий Маданият уйи ва қишлоқ Маданият уйларидан иборат.
Бир жойда тўпланган ва баландликда ёйилган жойлашув зоналарида икки звеноли тизимни қўллаш мақсадга мувофиқ - туман Маданият уйи –қишлоқ Маданият уйи. Бир жойга тўпланган шароитда хўжаликда фақат битта йирик аҳоли пункти, баландликда тарқалган жойлашувда эса хўжаликларнинг майдони катта бўлмайди ва уларнинг майдони ихчам бўлади .
Шаҳар атрофидаги жойлашув зонасида шаҳар маданият объектларининг яқинлигини эътиборга олиб маданият тармоқлари бир неча звенолардан ёки энг пастки звено - маданият хоналари асосида ташкил топади.
Ўзлаштириш учун саволлар .
1.Қишлоқ аҳолисига маданий - маърифий хизмат қилиш схемаси хиллари ?
2.Асосий Маданият уйи таркибига нималар киради?
3.Қишлоқ Маданият уйларининг таркиби ва қишлоқ маданият хоналари?
4.Жойлашув зоналарида маданий - маърифийхизматни ташкил қилиш схемалари?
5.Маданият муассасаларининг маконли ва мозаикалижойлашув зоналарида жойлаштириш ?
6.Текис –узлуксизва ареал - компакт жойлашув зоналарида маданият муассасаларини жойлаштириш системаси?
7.Бир жойга йиғилганва баландликда тарқалган жойлашув зоналарида маданият муассасалари тизимини жойлаштириш?
8.Маданият муассасалари тармоғини шаҳар атрофида - жойлашув зонасида жойлаштириш?
Do'stlaringiz bilan baham: |