22
Маҳаллада фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича
маслаҳатчисининг вақтинчалик ишлаш тартиби
1. Мазкур услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш,
маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан
ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-5938-сон Фармони асосида фуқаролар йиғини раисининг кексалар
ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчисининг маҳаллада аҳоли билан ишлаш
тартибини белгилайди.
2. Фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича
маслаҳатчиси вазифаларини бажариш учун қуйидаги
ваколатларни амалга
оширади:
кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий
фаоллигини ошириш орқали маҳалладаги муаммоларни ҳал этиш масалаларида,
шунингдек, миллий урф-одат, анъана ва маросимларни ташкил этиш ҳамда
ўтказишда таклиф ва тавсиялар беради;
ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти ва огоҳлигини ошириш,
жаҳолатга қарши таъсирчан ҳамда кучли маърифат тарғиботини, умумтаълим
мактабларида
кийиниш маданияти, ўқувчиларнинг давоматини таъминлашга
қаратилган тадбирларда иштирок этади;
фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси
ҳамда “Кексалар маслаҳати” гуруҳининг фаолиятини самарали йўлга қўйишда
фуқаролар йиғини раисига кўмаклашади;
кам таъминланган ва кўп болали оилалар, ёлғиз, ногиронлиги бўлган
фуқаролар ҳолидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда
давлат
ва жамоат ташкилотларига кўмаклашади;
маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган кексалар
ва фахрийлар, намунали оилалар ва обрў-эътиборга эга бўлган шахслар
салоҳиятидан ёшлар тарбиясига оид тадбирлар ўтказиш чораларини кўради;
кексалар ва фахрийлар иштирокида аҳоли ўртасида диний маърифат
ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича суҳбатлар ўтказади ҳамда
эл ардоғидаги инсонлар билан учрашувлар ва маданий-маърифий тадбирлар
ташкил этади;
байрам саналари муносабати билан давлат органлари ва нодавлат нотижорат
ташкилотлари билан ҳамкорликда кексалар ва фахрийлар
иштирокида маърифий
тадбирлар ташкил этади;
фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этаётган кексалар
ва фахрийларни давлат мукофотларига тақдим этиш бўйича таклифлар беради;
аҳоли
ўртасида
жисмоний
тарбия
машғулотлари
гуруҳларини
шакллантириш, кексаларни оммавий спорт мусобақаларига кенг жалб этишда
фаоллик кўрсатади;
ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида
йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг амалга оширилишида фаол иштирок
этади;
23
лоқайдлик, оилавий келишмовчиликлар ва ёшлар ўртасида “оммавий
маданият” кўринишидаги салбий иллатлар тарқалишининг олдини олиш бўйича
тадбирлар ташкил этади;
кексалар орасида спорт-соғломлаштириш, муваффақиятли қариш, саломатлик
учун шахсий масъулиятни юксалтириш бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этади;
ижтимоий ҳимояга олинган ёлғиз кексаларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши,
қаровчисиз қолган фуқароларнинг амбулатор-стационар ҳамда уй шароитида
даволаш, ёлғиз
кексалар, пенсионер ва ногиронларга тиббий-ижтимоий
хизматларнинг ташкил этилишига кўмаклашади;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган пенсия ёшидаги
кишиларнинг жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашади;
эҳтиёжманд, боқувчисиз қолган ёлғиз кексаларга ҳар жиҳатдан кўмаклашиш
чораларини кўради;
тўй ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам, ижтимоий табақаланишга йўл
қўймаган ҳолда ўтказиш бўйича тушунтириш ишлари олиб боради;
илм-фан, санъат, ҳунармандчилик, касаначилик, томорқа маданияти,
тадбиркорлик каби турли соҳалар бўйича катта ҳаётий ва
касбий тажрибага эга
кексалар иштирокида аҳоли орасида тадбирлар ўтказади;
Ҳаж ва Умра зиёратларига тавсия этиладиган фуқаролар бўйича таклифлар
беради;
ёлғиз кексалар ҳамда пенсионерлар учун тарихий қадамжолар, зиёратгоҳларга
саёҳатлар уюштиришга кўмаклашади.
3. Фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича
маслаҳатчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат органлари ва ташкилотлардан ўз зиммасига юклатилган вазифалар
билан боғлиқ зарур ҳужжатлар, статистик ва бошқа маълумотлар, таҳлилий
материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраб олиш (қонунга асосан
тарқатилиши таъқиқланган ёки чекланган ахборотлар бундан мустасно);
фуқаролар йиғини кенгашида иштирок этиш, ўз фаолиятини самарали ташкил
этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига берилган ҳуқуқлар
ва имкониятлардан фойдаланиш;
давлат органлари ва ташкилотлари билан
муносабатларда кексалар
ва фахрийлар манфаатларини ифода этиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўз фаолиятига доир масалалар
юзасидан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларга, шу жумладан халқ депутатлари
туман (шаҳар) кенгашларига ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан таклифлар
киритиш, уларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш.
24
4. Фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича
маслаҳатчиси мажбуриятлари:
кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий
фаоллигини ошириш чораларини кўриш,
зиммасига юклатилган вазифа
ва функцияларни тўлиқ ва сифатли бажариш;
фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя
этиш, оғир, вазмин ва хушмуомала бўлиш, низоли масалаларни ҳал этишда
адолатли ва холис бўлиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш;
ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида ўзига маълум бўлган
ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлаш.
5. Фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича
маслаҳатчиси ўз зиммасига юкланган вазифа ва функцияларнинг талаб
даражасида ва самарали бажарилиши учун масъулдир.