6-мавзу. ЎЗБЕКИСТОННИНГ РЕСПУБЛИКА, МИНТАҚА ВА МАХАЛЛИЙ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ МЕХАНИЗМИ
6-мавзу. ЎЗБЕКИСТОННИНГ РЕСПУБЛИКА, МИНТАҚА ВА МАХАЛЛИЙ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ МЕХАНИЗМИ
РЕЖА
Давлат ҳокимиятининг турли поғоналари ўртасида ваколатларни тақсимлашнинг вазифалари ва тамойиллари
2. Бошқарув органлари ўртасида ваколатларни тақсимлаш зарурияти, муаммолари
3. Республика, минтақавий ва маҳаллий бошқарув органлари ўртасида ваколатларни тақсимлаш жараёнининг ҳозирги ҳолати
4 . Республика, минтақавий ва маҳаллий бошқарув органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва алоқаларнинг самарадорлигини ошириш йўллари
Давлат ҳокимиятининг турли поғоналари ўртасида ваколатларни тақсимлашнинг вазифалари ва тамойиллари
Ўзбекистонда Республика, минтақа ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида ваколатларни ўзаро манфаатли асосда тақсимлаш зарурати - маҳаллий тузилмалар фаолиятининг қуйидаги муҳим муаммолари билан белгиланади:
маҳаллий тузилмалар ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг Узбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
давлат мулкини республика, минтақа ва маҳаллий мулкларга тақсимлаш;
маҳаллий мулкнинг барча шаклларини муҳофаза қилиш механизмини ишлаб чиқиш;
маҳаллий тузилмаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, минимал бюджет билан таъминлаш нормативлари асосида белгиланадиган маҳаллий бюджетларнинг минимал зарур харажатларини қоплаш учун даромад манбаларини мустаҳкамлаш йўли билан маҳаллий бюджетларнинг минимал миқдорини таъминлаш;
маҳаллий тузилмалар иқтисодий фаолиятининг барқарор норматив ҳуқуқий негизини таъминлаш
мамлакатдаги маҳаллий тузилмаларнинг негизини ташкил этувчи маҳаллий ўзини ўзи бошқариш қуйи органларининг мустақил фаолиятини таъминлаш;
маҳаллий ҳокимият органлари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг суд тартибида ҳимояланишга бўлган конституциявий ҳуқуқини таъминлаш;
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ҳокимият органлари томонидан қабул қилинган қарорлар натижасида юзага келган қўшимча харажатларнинг қопланиши билан боқлиқ конституциявий хуқуқини таъминлаш;
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ўзларига берилган алоҳида давлат ваколатларини амалга оширишлари учун зарур моддий ва молиявий ресурсларнинг берилишини таъминлаш;
ҳуқуқнинг комплекс соҳаси сифатида маҳаллий хуқуқни шакллантириш, маҳаллий қурилиш ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш соҳасида қонунчилик фаолиятини такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш.