Маҳаллада фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича
маслаҳатчисининг вақтинчалик ишлаш тартиби
27
ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан, хусусан, экстремизм,
терроризм, “оммавий маданият” ва бошқа ёт ғоялардан ҳимоя қилиш,
назоратсизлик, қаровсизлик ва бошқа ғайри ижтимоий ҳатти-ҳаракатларнинг
олдини олиш ҳамда бунга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш
ҳамда бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширади;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган
ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик
реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашади;
ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, уларнинг онгига она Ватанни ҳимоя
қилиш муқаддас бурч эканлигини сингдириш бўйича тарғибот-ташвиқот
ишларини амалга оширади;
ёшларнинг уюшган ҳолда қадимий тарихий ёдгорликлар ва мустақиллик
даврида бунёд этилган маърифат масканларига, табиат бағрига саёҳатлар, музей
ва кўргазмаларга экскурсияларини ташкил этади;
ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни спорт
тўгаракларига жалб қилиш, шунингдек, ўқувчи-ёшларнинг тиббий маданиятини
оширишга қаратилган профилактика, санитария-гигиена тадбирларини амалга
оширади;
ёшларнинг атроф-муҳитни, табиатни асраб-авайлаш, муҳофаза қилишга
йўналтирилган экологик маданиятини шакллантириш бўйича тарғибот ишларини
олиб боради;
“Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳининг фаолиятини самарали
йўлга қўйишда фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича
ўринбосарига кўмаклашади.
3. Фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси
қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат органлари ва ташкилотлардан ўз зиммасига юклатилган вазифалар
билан боғлиқ зарур ҳужжатлар, статистик ва бошқа маълумотлар, таҳлилий
материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраб олиш (қонунга асосан
тарқатилиши таъқиқланган ёки чекланган ахборотлар бундан мустасно);
фуқаролар йиғини кенгашида иштирок этиш, ўз фаолиятини самарали
ташкил этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига берилган
ҳуқуқлар ва имкониятлардан фойдаланиш;
давлат органлари ва ташкилотлари билан муносабатларда ёшлар ва вояга
етмаганлар манфаатларини ифода этиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўз фаолиятига доир
масалалар юзасидан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларга, шу жумладан халқ депутатлари
туман (шаҳар) кенгашларига ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан таклифлар
киритиш, уларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш.
28
4. Фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси
мажбуриятлари:
ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш, зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни тўлиқ ва сифатли бажариш;
фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш,
оғир, вазмин ва хушмуомала бўлиш, низоли масалаларни ҳал этишда адолатли ва
холис бўлиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш;
ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида ўзига маълум бўлган
ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлаш.
5. Фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўз
зиммасига юкланган вазифа ва функцияларнинг талаб даражасида ва самарали
бажарилиши учун масъулдир.
29
Do'stlaringiz bilan baham: |