СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ВА “ТОЖМОТ” МАТЕМАТИК АҚЛ ГИМНАСТИКА ЎЙИНИ
Миллий Тожмот Федерацияси раиси
М.З. ТОШМАТОВ1
1Миллий Тожмот Федерацияси,
Фарғона вилояти, Ўзбекистон
Муаллиф билан боғланиш учун:
info@tojmot.uz
Аннотация
Ушбу мақолада “Тожмот” математик ақл гимнастика ўйинининг келиб чиқиш тарихи, компьютер “Тожмот” ўйинини инсонга қарши ўйнай олиш моделини сунъий интеллект асосида ишлаб чиқиш жараёнлари ўрганилган.
Калит сўзлар: Тожмот, сунъий интеллект, математика, ақл гимнастикаси.
Аннотация
В статье исследуется история игры математической мысленной гимнастики «Тожмот», процесс разработки модели компьютерной игры «Тожмот» против человека на основе искусственного интеллекта.
Ключевые слова: Тожмот, искусственный интеллект, математика, мысленная гимнастика.
Abstract
This article examines the history of the game of mathematical mental gymnastics "Tojmot", the process of developing a model of the computer game "Tojmot" against a human based on artificial intelligence.
Keywords: Tojmot, artificial intelligence, mathematics, mental gymnastics.
Илм-фан ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал тараққий этиб бораётган бугунги рақамли иқтисодиёт шароитида мамлакатимизда давлат ва жамият бошқаруви, иқтисодиёт, саноат, таълим, тиббиёт, бандлик, қишлоқ ҳўжалиги, туризм ва бошқа соҳаларда замонавий ахборот технологиялари ва айниқса сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш йўлга қўйилмоқда.
Бугунги кунда, инсонлар ва ахборот-коммуникация технологиялари фаолияти натижасида ҳосил бўлаётган маълумотлар ҳажми, инсонларни ушбу маълумотларни ўзлаштириши, талқин қилиши ва мураккаб қарорларни қабул қилиши қобилиятидан анча устундир. Шу боисдан, катта ҳажмли маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва тезкор қарорлар қабул қилиш жараёнларини сунъий интеллект асосида амалга оширишга эҳтиёж ортиб бормоқда.
Сунъий интеллект (СИ) - бу тезкор ҳисоблаш муҳитда алгоритмлар яратиш ва қўллаш орқали инсоннинг ақл-идрок жараёнларини тақлид қилиш учун заминдир. Содда қилиб айтганда, сунъий интеллект компьютерларни одам каби ўйлаш ва ечим топишга йўналтирилган технология[1].
Бугунги кунда мамлакатимизда сунъий интеллектни ривожлантиришва барча тармоқларга кенг жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4996-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 августдаги “Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5234-сон қарорлари «Рақамли Ўзбекистон — 2030» Стратегиясига мувофиқ ҳамда сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш ва уларни мамлакатимизда кенг қўллаш, рақамли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг юқори сифатини таъминлаш, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратишда муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирги вақтда сунъий интеллект нафақат бизнесда қарорларни қабул қилишнинг асоси ҳисобланади, балки компьютер ўйинларини ишлаб чиқишда ҳам компьютерларни инсонга қарши ўйнашини ташкил этиш учун асос бўлиб, турли компьютер ўйинларида мураккаб ечимлар топишнинг келажаги ҳисобланади. Мисол тариқасида, «крестики-нолики» ўйинида, аксарият одамлар қандай қилиб ютқазмасликни осонлик билан тушуниши мумкин. Ваҳоланки бу ўйинда 255168та ноёб (уникал) харакатлар мавжуд бўлиб, улардан 46080таси дуранг билан тугайди. Шашка ўйинининг буюк чемпиони деб ҳисобланадиган одамлар сони эса анча кам, чунки бу ўйинда 500 x 1018 ёки 500 квинтиллиондан кўп турли потенциал харакатлар мавжуд. Компьютерлар ушбу комбинацияларни ва ҳаракатларни ҳисоблашда, ҳамда энг яхши ечим топишда ниҳоятда самаралидир[2].
1990 йилларда СИ тараққиётида янги саҳифа очилди. 1997 йилда Deep Blue номли IBM компьютери шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаровни енгган тарихдаги илк компьютер бўлди.
Миллий Тожмот ўйини ҳам шахматни севган, турнир ва мусобақаларда юқори натижаларга эришган Манолит Тошматов томонидан чуқур таҳлиллар асосида 2012 йилда яратилган, бўлиб, ихтирочи ақл гимнастикаси сифатида шахматдан фарқ қиладиган ўйин яратиш устида узоқ вақт ишлади. Унинг фикрича яратиладиган ўйин янгича кўринишда, янгича доскада, янгича катакларда, янгича фигураларда, янгича юриш йўналишларида ва турли комбинацияларда юришлар амалга ошириладиган бўлиши керак эди. Нихоят 7 йиллик изланишлардан сўнг 2012 йилда “ТОЖМОТ” номли янги ақл гимнастикаси ўйини яратилди.[2] Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Тошаматов Манолит Захиджановичга ушбу уйин яратувчиси сифатида муаллифлик гувохномаси берилди ва Фарғона вилояти Миллий Тожмот Федерацияси ташкил қилинди. Федерация томонидан йиллар мобайнида Тожмот ўйинини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш, уни тушунтириш бўйича республикамизнинг Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Тошкент вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳарларида учрашувлар, мусобақалар (туман, шахар, вилоят мусобақалари ҳамда мактаблар, олий ўқув юртлари) ўтказиб келинмоқда. Мазкур ўйин спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби томонидан ёшларда ақл-идрокни ривожлантиришда, хотирани мустаҳкамлашда, фикрлаш доирасини кенгайтиришда кўмаклашиши ва ўйин сифатида қизиқарли дея баҳоланган[3].
Тожмот ўйинида рақамлар кўринишидаги фигуралар иштирок этади. Тожмот ўйинидан ташқари ушбу 89 та катакларда оддий шашка ўйнига ўхшаш лекин, шашка ўйинидан юриш йўллари фарқли ва ўзига хос қизиқарли томонларини ўз ичига олган бошқача ўйин услублари ҳам мавжуддир. Тожмот шашкаси 35 та фақат оқ катакларда ўйналади.
Ўйин қоидалари барча ёшдагилар учун содда ва тушунарли қилиб ишлаб чиқилган бўлиб, қуйида келтирилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |