3.2.1. расм. Карам шираси (Brevicoryne brassicae) нинг зарари
3.2. Тажриба майдонида карамни ўсиши ва ривожланиши
Тажриба майдонида карамнинг ўсиши ва ривожланишини тахлили қуйидагича бўлди. 20 апрелда экилган кўчатларни бўйи 12,5-13,5 см бўлиб, 3-5 баргли эди.
Назорат вариантида май ойига келиб бош пояни бўйи 20-23 см, 24,3 см, тўпбаргининг катталиги 36 см, Бандининг узунлиги 8 см, Барг шапалоғини катталиги 28 см, га етади.
Тажриба вариантида эса пояни бўйи 25 см, тўпбаргининг катталиги 34 см, бандининг узунлиги 6,5см, барг шапалоғини катталиги 27 см ни ташкил этди. 10 июнда тажриба вариантларда карам бош ўрай бошлади. Июн ойини охирида карам ёппасига бош ўради.
Карам мевалари июндан бошлаб то сентябргача териб борилди. Карам ўсимлигида 20 июн ойидан бошлаб карам шираси зарар келтира бошлади, уларни сони ва зарари ўрганилиб борилди ва июл ойини 1- ўн кунлигида уларга қарши кураш чораси қўлланилади. Карам ривожланиши ва ўсиши ҳар ойни 1-3 кунлари хисоб-китоб қилинди. Карам щирасини ривожланиш динамикаси ҳар 10 кунда кузатилиб борилди. Карамни асосий ҳосил тугиши июн-июл ойларига тўғри келди. Лекин кузгача ҳосил тугиш давом этди.
Оқ бошли карам иссиққа унча талабчан эмас, совуққа чидамли. Уруғи 2-3о С да ўса бошлайди, бироқ у 5-6о С да оммавий униб чиқади. Харорат 11о С бўлганда нихоли 10-12о С, 18-20о С бўлганда эса 3-4 кунда униб чиқади.
Харорат 25о С дан ошиб кетиши карам боши шаклланишига салбий таъсир этади. Ўсишни секинлаштиради, ўсиш даврини узайтиради, бош тугмайдиган ўсимликлар сонининг ўсишига олиб келади.
Оқ бошли карам тупроқдан жуда юқори миқдорда минерал моддаларни олади. карам шўрхокка ўртача чидамли, нейтрал хамда кучсиз шўрланган тупроқларда яхши ўсади.
3.2.1. жадвал
ТАЖРИБА МАЙДОНИДА КАРАМНИ ЎСИШ ВА РИВОЖЛАНИШИ
Кузатиш олиб борилган сана
|
Бош поянинг бўйи (см)
|
Тўпбаргининг катталиги (см)
|
Бандининг узунлиги (см)
|
Барг шапалоғининг катталиги (см)
|
Назорат
|
Андоза
|
Тажриба
|
Назорат
|
Андоза
|
Тажриба
|
Назорат
|
Андоза
|
Тажриба
|
Назорат
|
Андоза
|
Тажриба
|
20 IV
|
12,5
|
12,5
|
13,3
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
1 V
|
20,3
|
21,4
|
22,1
|
30,4
|
31,6
|
32.5
|
7,6
|
7,2
|
6,0
|
-
|
-
|
-
|
10 V
|
24,3
|
25,3
|
26,2
|
34,3
|
34,9
|
35,2
|
8,3
|
7,8
|
6,4
|
23,6
|
24,2
|
24,5
|
20 V
|
31,4
|
32,5
|
33,6
|
35,4
|
36,2
|
37,3
|
8,4
|
7,6
|
6,8
|
23,4
|
24,3
|
25,4
|
1 VI
|
-
|
-
|
-
|
42,4
|
44,2
|
45,3
|
9,0
|
8,4
|
7,3
|
26,2
|
26,9
|
27,0
|
10 VI
|
-
|
-
|
-
|
45,4
|
46,4
|
47,6
|
10,0
|
9,5
|
9,0
|
27,6
|
28,3
|
29,5
|
3.3. Тажриба майдонида карам ширасини ривожланиш
динамикаси ва зарари
Юқорида айтиб ўтканимиздек карам шираси тенгканотлилар туркумига, Aphididae оиласига мансуб. Ўзбекистоннинг карам етиштириладиган барча ерларида шунингдек чет мамлакатларида хам кенг таркалган.
Карам шираси асосан карамга, камрок шолгом, редиска ва турпга зарар етказади. Шунингдек, бу хашорат ёввойи бутгулдош ўсимликларда хам ривожланади. Зарарланган карам бутунлай хосил урамаслиги мумкин, барглари майда булиб колади ва уст томонидан кавариб чикади, ранги саргаяди. Карам шираси Ўрта Осиё шароитида кўпрок кечки карамни шикастлайди. Уруглик учун экилган карамнинг хосили кескин камаяди.
Тажриба хўжалик шароитида ўтказилади. Хар бир вариантда 10 тупдан ўсимлик ажратиб олинди. Хар бир ўсимликда битта баргдаги ширалар сони ўрганилиб, ўртача ширалар сони ҳисобга олинди.
Биз тажриба майдонида хар 10 кунда карам ширасини ривожланиш динамикасини 10 та ўсимликда кузатиб бордик, кузатишларимиз шуни кўрасатдики, карам ширасини олтинчи авлоди карам ёппасига бош тугиш даврида ривожланиб зарар келтира бошлайди. Бу кўриниш август ойини бошигача давом этди. Шу даврда 10 та ўсимликда тажрибада 1,8 донагача ширалар сони бўлганлиги кузатилди.
Шундай қилиб, тажрибада ширасига қарши олиб борилган кимёвий кураш натижасида ширалар сони сезиларли даражада камайди.
Тажриба натижаларини тахлилидан келиб чиқиб назорат вариантимизда зараркунандага қарши кураш чораси олиб борилмади. Тажриба вариантимизда эса зараркунандага қарши Бензофосфат 30% эм.к. 2 л/га қўлланилиб, кураш усулининг биологик самарадорлиги аниқланди.
3.3.1. жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |