М у н д а р и ж а кириш



Download 377,95 Kb.
bet5/8
Sana24.02.2022
Hajmi377,95 Kb.
#230094
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Дилёр курс иши

III. ТАЖРИБА НАТИЖАЛАРИ
3.1. Карам ширасининг биологик хусусиятлари
ва зарари
Карам шираси (Brevicoryne brassiсae L.). Бу зараркунанда хашарот тенгканотлилар туркумига, Aphididae оиласига мансуб. Ўзбекистоннинг карам етиштириладиган барча ерларида, шунингдек чет мамлакатларида хам кенг таркалган.
Вояга етган канотсиз зотнинг катталиги 2-2,1 мм келади. Ранги оч яшил тусда, окиш кулранг мумсимон кукун билан копланган. Танаси овал шаклида, оркага томон бироз кенгайиб боради. Корнининг уст томонида бир жуфт шира чикарувчи найчалари билиниб туради. Канотли урғочи ширанинг боши ва кукраги жигарранг корни эса оч яшил булиб, кундалангига утган жигарранг чизиклари мавжуд. Личинкаси етук зотлан факат кичиклиги билан фарк килади. Тухуми ялтирок кора катталиги 0,5 мм шакли чузик.
Карам шираси Ўрта Осиё иклим шароитида тухум ва етук урғочи зот хамда кисман личинка шаклида карам ва бошка бутгулдош ўсимликларнинг узаги ва пастки баргларида кишлайди. Совук каттик бўладиган туманларда бу хашорат факат тухум шаклида кишлайди. Март апрелнинг бошларида тухумдан чиккан личинкалар озикланиб етук урғочи зотга айланади. Улар тирик туғиб партеногенетик равишда кўпаяверади. Хар бир урғочи зот жами 30-40 та личинка тугади. Иккинчи бўғинидан бошлаб карам шираси колонияларида қанотли урғочи зотлари пайдо бўлиб, наслни бошка озикларга таркатиш учун хизмат килади. Лекин канотли урғочи зотларнинг насллилиги канотсизига нисбатан тахминан икки баравар кам бўлади. Карам шираси колониялар хосил қилиб асосан баргнинг ост томонида жойлашади, лекин популяция зичланиб кетгандан кейин бу ширани барг устида хам кўплаб учратиш мумкин. Ёз мобайнида 25 тагача бўғин бериб ривожланади. Кузга келиб шира популяциясида эркак ва урғочи зотлар пайдо бўлади.
Булар урчиб кишлаши учун мужжалланган тухумни куйишга киришади. Хар бир зот 3-4 та тухум куяди. Бу турнинг оралик ўсимликлари йук. Бу факат бутгулдош ўсимликларда озикланади. Карам ширасини кўплаб табиий кушандалар кириб, сонини камайтириб туради.





3.1.1. расм. Карам шираси (Brevicoryne brassicae L.) нинг карам баргидаги колонияси
Карам шираси асосан карамга, камрок шолғом, редиска ва турпга зарар етказади. Шунингдек, бу хашорат ёввойи бутгулдош ўсимликларда хам ривожланади. Зарарланган карам бутунлай хосил ўрамаслиги мумкин, барглари майда бўлиб қолади ва уст томонидан қавариб чиқади, ранги сарғаяди. Карам шираси Ўрта Осиё шароитида карамни шикастлайди. Уруғлик учун экилган карамнинг хосили кескин камаяди.
Карам ўрашидан олдин ва кейин 5-10 % ўсимликлар зарарланса, кимёвий курашиш учун тассия этиладиган инсектицидлар ёрдамида курашиш мумкин.
Карам шираси Ўзбекистоннинг карам етиштириладиган барча ерларида, шунингдек чет мамлакатларида хам кенг таркалган.
Карам шираси Ўрта Осиё иклим шароитида тухум ва етук урғочи зот хамда кисман личинка шаклида карам ва бошка бутгулдош ўсимликларнинг узаги ва пастки баргларида кишлайди. Совук каттик бўладиган туманларда бу хашорат факат тухум шаклида кишлайди.


Download 377,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish