М у н д а р и ж а кириш


Тажриба ўтказилган йилларда кузатилган метеорологик кўрсаткичлар



Download 377,95 Kb.
bet4/8
Sana24.02.2022
Hajmi377,95 Kb.
#230094
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Дилёр курс иши

Тажриба ўтказилган йилларда кузатилган метеорологик кўрсаткичлар

Ойлар

Хаво харорати С 0

Ёғингаочилик (мм)

Ўртача кўп йиллик

2014

Ўртача кўп йиллик

2014

Январ

0,3

2,3

37,4

38,7

Феврал

2,4

4,1

36,0

36,0

Март

8,1

11,0

53,0

48,3

Апрел

14,1

13,5

48,0

49,7

Май

22,1

24,1

22,4

26,4

Июн

28,1

31,8

3,1

3,8

Июл

36,2

38,8

1,4

0,6

Август

27,4

30,4

1,0

1,4

Сентябр

21,8

23,2

1,0

1,2

Октябр

17,4

18,4

5,2

5,8

Ноябр

10,3

10,7

14,1

17,4

Декабр

3,6

4,1

26,1

28,6

Ўртача йиллик

15,9

19,2

253,1

275,0



2.2. Тажриба ўтказиш услуби
Бизнинг тажрибамизни Андижон вилояти Хўжаобод тумани, «Қўшмирза ота» тажриба хўжалиги шароитида қуйидаги тизимда олиб борилди.
Тажриба 4-қайтариқ 2 вариантдан иборат бўлиб, Карам 70х20х1 схемада кўчат ҳолида экилди.

2.2.1. жадвал


ТАЖРИБА ТИЗИМИ

Вариантлар

Кўрсаткичлар

I назорат

Карам ўсимлигида карам ширасига хеч кандай қарши кураш чораси қўлланилмади

II тажриба

Карам ширасига қарши Бензофосфат 30% эм.к. 2 л/га қўлланилади.

Тажрибанинг умумий майдони 4480 м2 ни ташкил қилиб, делянкалар узунлиги 100 м бўлиб, эни 5,6 м.ни ташкил этди. Хаар бир делянканинг умумий майдони 560 м2 ни ташкил этди.


Ҳар бир вариантдан хисоблаш учун 10 тадан карам ўсимлиги танлаб олинди. Барча фенологик кузатувлар ЎзЎХҚИТИ услубияти бўйича олиб борилди.
Тажрибада карамда карам ширасига қарши Бензофосфат 30% эм.к. 2 л/га қўлланилди.
Даладаги зарарли ҳашаротлар сонини Ш.Т.Хўжаев (2004) таҳрири остида нашр этилган «Услубий кўрсатмалар» бўйича ҳисобланди.
Зараркунандаларнинг дарахтларга етказадиган зарари В.И.Танский (1978) усули асосида ҳисобланди.

2.2.2. жадвал




ТАЖРИБА ТИЗИМИ

Вариант – 1


ҳимоясиз

Вариант – 2 Бензофосфат 30% эм.к. 2 л/га қўлланилади

Вариант – 1
ҳимоясиз

Вариант – 2 Бензофосфат 30% эм.к. 2 л/га



Вариант – 1
ҳимоясиз

Вариант – 2 Бензофосфат 30% эм.к. 2 л/га



Вариант – 1
ҳимоясиз

Вариант – 2 Бензофосфат 30% эм.к. 2 л/га





Қайтариқ 3

Қайтариқ 4

Қайтариқ 1

Қайтариқ 2

Карам ширасига қарши кимёвий моддалар агротоксикологияда қабул қилинган усуллар асосида синаб кўрилди (Гар К.А. 1967, Мельников Н.Н., Новожилов К.В., Белан С.Р., Пылова Т.Н. 1985).


Синовдаги дориларнинг биологик самарадорлиги кенг маълум бўлган Аббот (1925) формуласига асосан олиб борилди. Бу формуланинг шуниси қизиқарлики, у назорат вариантини ҳисобга олади. Агарда, у ерда зараркунанда сони (кейинги кунлар ҳисобларида) назоратда табиий 30% дан пасайиб кетса, шу кундан бошлаб тажриба тўхтатилади.

Ав – Ва
БС = ------------------ х 100 (%), қайсики:


Ав

БС – биологик самарадорлик;


А - тажриба вариантида зараркунанданинг сони дори сепилгунга қадар;
а - тажриба вариантида зараркунанданинг сони кейинги ҳисоб
кунларида;
В - назорат (дорисиз) вариантида зараркунанданинг сони
тажрибада дори сепилгунга қадар;
в - назорат вариантида зараркунанданинг сони кейинги ҳисоб
кунларида.
Синов учун истиқболли дорилар бошқа экинлар учун тавсия этилган «Рўйхат-2013» да келтирилганларидан танлаб олинди.
Қўланилган кимёвий курашни иқтисодий самарадорлиги эса олинган қўшимча хосил хисобига аниқланади.
Тажриба натижаларини математик тахлил Доспехов (1985) услуби бўйича аниқланади.
2.3. Карам етиштириш агротехникаси
Карам – Бутгулдош оиласига мансуб ўсимлик ҳисобланади. Карам ўсимликларига бу оилага кирувчи карамнинг турли ботаник турлари киради. Энг кўп халқ хўжалик аҳамиятига эга ҳамда кенг равишда тарқалган карам тури оқ бошли карам ҳисобланади. У икки йиллик, бош кўринишидаги мева органига эга ўсимликдир.
Бошли карам йил давомида янги узилган ҳолида ёки қайнатиб пиширилган, қовурилган, салат қилиб тайёрланган, маринадланган, консерваланган, қуритилган кўринишда қайта ишланган тарзда истеъмол қилинади. Унинг таркибида ўртача 8,5% қуруқ модда, шу жумладан 4,2% шакар, 1,44% оқсил, 1,6% бириктирувчи тўқима, 0,2% ёғ, 0,64% кул мавжуд. Бошли карам инсон учун зарур витаминларга бой. Унинг таркибида С дармондориси ўртача 31,9 мг, каротин 2 мг ни, К 4 мг. РР 2,7 мг ни, В3 1мг ни, В2 мгни ташкил этади. Фоли кислотаси, В1, Р, Е, Д, ҳамда бошқа дармондорилар ҳам етарли миқдорда мавжуд. Унда кальций, калий, фосфор, магний, темир, олтингугурт, йод ҳамда бошқа тузлар жуда кўп. Бошли карам парҳез ҳамда даволаш хусусиятига эга. Уни юрак-кон томири касаллигигаги дучор бўлганлар, семиз одамлар истеъмол этадилар.
Оқбошли карамни етиштириш технологияси. Карам навлари биринчи йилда етилиш муддатига қараб тезпишар, ўртапишар, кечпишарга бўлинади ва одатда уларни эртаки, ўрта пишар ҳамда кечки деб аташади.
Эртаки карам уруғидан экилганда техник етилишигача 100-120, кўчатидан экилганда эса 55-65 кун ўсиш даврини талаб қилади. Уларни илдизи ёнидаги баргининг тўпбарги 10-15, тўпбаргининг диаметри 40-50см карам бошининг ўртача оғирлариги 0,8-2 кг.
Ўртапишар карам уруғидан экилганда 130- 150, кўчатидан экилганганда 75- 80 кунлик ўсиш даврига эга. Илдизи ёнидаги баргининг тўпбарги 20-22 см, тўпбаргининг диаметри 60-75 см, карам бошининг ўртача оғирлиги 2-4 кг.
Кечки карам уруғидан экилганда 170- 180, кўчатидан экилганда 110- 120 кунлик ўсиш даврига эга. Илдизи ёнидаги баргининг тўпбарги 25-30 см, тўпбаргининг диаметри 10-12 см карам бошининг ўртача оғирлариги 3-8 кг.
Ўзбекистонда эрта муддатларда экиш учун эрта пишар навлардан биринчи номерли “Грибовский-147” ҳамда “Июнский”, ўрта муддатда экиш учун ўртапишар “Тошкент-10”, кечки муддатда экиш учун “Ўзбекистон-133” ҳамда “Ўзбек ҳаками”, қишдан олдин экиш учун ”Махалллий дербед” ҳамда “ Апшерон кузгуси” навлари экилади.
Ўғит бериш. Хўжаликнинг бўз тупроқли ерларида оқбошли Карам ўсимлигидан гектарига 529 ц ҳосил етиштирилганда 227 кг азот, 68 кг фосфор ҳамда 252 кг калий солинади. Гектаридан 25-30 тонна ҳосил олиш учун қуйидаги миқдорда минерал ўғитлар солиш тавсия этилади; бўз тупроқли ерларнинг гектарига 150-200 кг азот, 100-150 кг фосфор ҳамда 75-100 кг калий. Имкониятга қараб оқ бошли карам етиштириладиган далага гектарига 20 тонна гўнг солиб, азот, фосфор ҳамда калийнинг тегишли миқдоридан воз кечиш мумкин. Ўғит беришниг қуйидаги муддатлари тавсия этилади: асосий ҳайдаш пайтида органик ўғитларларнинг, ҳаммаси фосфорли ўғитларнинг 70-75%и ва калийли ўғитларнинг ярми; экишдан олдин фосфорли ўғитнинг қолган қисми 25-30% кўчатлар тутгандан кейин биринчи озиқлантириш пайтида азот миқдорининг 25-40%, бош тугиш арафасида иккинчи озиқлантиришда азотнинг 35-40% ҳамда калийли ўғитнинг ярми берилади.
Карам энг муҳим ва қимматли сабзавот экинлардан ҳисобланади. Карамни кимёвий таркиби доимий эмас, у ўсимлик навига, меваларни етилиш вақтига, ҳосилни йиғиб олиш муддатига ва парваришига қараб ўзгариб туради.
Карам Ўрта Ер денгизи атрофидандан келиб чиққан. Европага XVI-асрнинг ўрталарида келтирилган бўлсада узоқ вақт уни манзарали ёки доривор ўсимлик сифатида ўстириб келинган. XVIII-асрнинг охирларида карам, озиқ-овқат экини сифатида ўстирила бошлади. Карам кўчатлари эртагиси феврал – март ,ўртаги карам апрел-май, кечки карам 15 июндан 15 июлгача экилади ва етиштирилади. Карам икки йиллик ўсимликдир.
Илдиз системаси нихоятда бақувват чуқур томир отадиган илдиз системасига эга. Пояси биринчи йили калта, йўғон (20–50 см) барг билан қалин қопланган кўришда бўлади. Одатда уни уни ўзак деб аташади. Иккинчи йили у 1–1,5 метр баландликда вегетатив поя ҳосил қилади. Барги йирик, тепа қисмидагилари тўпланган, пасткилари эса бандли тарвақайлаган бўлади. Бандини узунлиги 5–15 см ва ундан ҳам ортиқ. Барг шапалоғи этли,йирик томирли. У икки йиллик ўсимлик. Унинг уруғи 2– 30С хароратда уна бошлайди. Карамни нормал ўсиши учун харорат 180С бўлиши керак.
Карам баргларининг сув буғлантириш сатхи катта бўлиб қалин ер устки массаси ҳосил қилади. Карам – ёруғсевар ўсимликдир.
Бизнинг шароитда карам ўтлоқи тупроқларда жуда яхши ўсади. Сизот сувлари яқин, шўрланган ва кислотали тупроқлар карам учун унчалик ярамайди.
Карамни, картошка, полиз экинлари, бодринг билан алмашлаб экиш яхши натижа беради. Карамни, картошка қалампир, бақлажон ёки беда экинидан кейин экмаслик керак, чунки карам экиладиган пайтда бедани илдизи яхши ривожланиб улгурмайди. Бир йил карам экилган жойга камида уч йил карам экмаслик керак.
Карам унумдор ерларни танлайди ва ўғитга ниҳоятда талабчан ўсимлик хисобланади. У тупроқдаги озиқ моддаларни сарфлаши, (ўсиши ривожлани-ши, ҳосил туплаши ва бошқалар) жиҳатидан сабзавот экинлар орасида олдинги ўринларда туради. Карам ўсимлигини ўғитлаш шарт албатта. Лекин турли хил озиқ элементлари Карам ўсимлигининг ўсиши ва ривожланишига турлича таъсир этади. Масалан, тупроқда азот етишмаса поялар ва баргларни ўсиб ривожланиши сусаяди, бу эса ҳосилни кескин камайишига сабаб бўлади. Фосфор меваларнинг тез етилишига ёрдам беради ва улардаги шакар миқдорини оширади. Карамга органик ўғитлар солиш яхши самара беради. Ўғитлар билан бирга қўшиб солиш талаб этилади. Бунда ҳар гектар майдонга 20-30 тонна гўнг ва 3-4 ц суперфосфат кузги шудгор остига солинади. Ўсув даврида эса ўсимлик аммиакли селитра ва суперфосфат билан қўшимча озиқлантирилса яхши бўлади. Кўчат етиштиришда уруғларни тозалиги, 98% униб чиқиш қобилиятига эга, камида 85% бўлиш керак уруғлар албатта дорилаб экилиши шарт.
Экиш усуллари ва муддати. Ўзбекистонда карам қуйидаги тўрт муддатда етиштирилади.
1.Эртаги- фақат эртаги навлар етиштирилади. Биринчи номерли “ Грибовский-147” ҳамда “Июнская”. Экиш албатта яхши томир отган 6-7 баргли кўчатни иложи борича эрта муддатда февралнинг охири-мартнинг бошларида ўтқазиш йўли билан амалга оширилади. Ҳосил майнинг охирларида етила бошлайди ва июнь ойи ичида тўла йиғиштириб олинади.
2.Ўртаги карам- кўчатидан ўтқазилади ёки бевосита далага уруғидан экилади. Кўчати апрелнинг ўрталаридан 10 майгача босқичма-босқич ўтқазилади, уруғини далага экиш эса мартнинг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида амалга оширилади. Ўртапишар, иссиққа чидамли “Тошкент 10” нави ўстирилади. Ҳосил бозорга июннинг охирларида чиқарила бошлайди ҳамда август ва сентябрнинг бошларида тўла йиғиштириб олинади.
3.Кечки карам 15 июндан 15 июлгача кўчатидан ўтқазилади. Кўчат 5-6 чинбаргга эга бўлиши керак. Уни очиқ даладаги кўчат пайкалларида уруғидан етиштириш лозим. Бироқ эртаги экиндан бўшаган майдонга экиш мумкин эмас. Чунки карам уруғи май ойининг биринчи ярмида экилиши керак. Кечки муддатли экинда ҳосил октябрь ойининг иккинчи ярми ноябрь ойининг бошларида йиғиштириб олинади.
Эрта баҳорда ердаги нам етарли даражада бўлганда эртаги карам кўчати суғормасдан туриб ўтқазилади. Ўртаги ва эртаги карам кўчатлари ўтқазиладиган пайтда ернинг намлиги етарли бўлмайди. Шу боисдан кўчат ўтқазишдан олдин пайкални албатта суғориш, кўчат эса куннинг салқин пайтида ўтқазилиши лозим. Кечки экишда кўчат тутиши учун 2-3 марта сув берилади. 3-4 кундан кейин ўтқазилган кўчатлар текшириб кўрилади ва қуриб қолганлари ўрнига янгилари ўтқазилади.
Ўсимликни парваришлаш. Кўчат тутиши билан дастлабки комплекс ишлов ўтказилади. У қатор ораларини чопиқ қилиш, кўчатлар атрофидаги тупроқни қўлда юмшатиш ҳамда минерал ўғитлар беришдан иборат. Кейин 1-2 суғорилади. Тупроқ етилиши билан яна шундай комплекс ишлов ўтказилади, фақат бу гал ерга чуқурроқ ишлов берилади. Навбатдаги суғоришда қаноти кенгайтирилган чопиқ тракторлари билан эгат олинади. Бу тадбир иккинчи озиқлантириш (аммиакли селитра ҳамда калий олтингугурт кислотаси бериш) билан биргаликда олиб борилади. Одатда иккинчи озиқлантириш карам бош туга бошлаган пайтда ўтказилади.
Эртапишар навларда иккинчи озиқлантиришдан кейин ўсимлик катталашади ҳамда қаторлар ўзаро туташиб кетади. Шу боисдан бу вақтга келиб қатор ораларига ишлов бериш тўхтатилади. Кечпишар навлар экилганда эса, улар анча узоқ муддат муддат ўсиши туфайли яна бир икки қўшимча чопиқ ва баъзан учинчи озиқлантириш ўтказилади.
Ўсимликни суғориш. Юқори ҳосил етиштириш учун тупроқ намлиги эртаги Карам ўсимлигида НВ га нисбатан 80-90%, кечки Карам ўсимлигида 80% дан пастга тушмаслиги керак. Суғоришни тақсимлаш пайтида ўсимликнинг намликка талабини ҳисобга олишдан ташқари об ҳаво шароитига ҳам эътибор қилиш керак. Эртаки карам экилган дастлабки пайтда ҳаво ҳарорати паст, ёғингарчилик бўлиб туради. Шу боисдан суғоришга ҳожат йўқ. Эртаги карам бош туга бошлагунча 1-2 марта суғорилса етарли. Карам бош тугиш даврида суғориш ҳар 6-8 кунда такрорланиб туради. Сизот сувлари чуқур жойлашган ерларда 8-9, яқин жойлашган ерларда эса 5-6 марта сув берилади.
Ўртаги карам экилишидан то ҳосили йиғиштириб олингунча ҳарорат юқори бўлади ҳамда ёғин-сочинсиз ўтади. Шу боисдан у тез тез суғоришга муҳтож бўлади. Бу унинг намликка талабини қондириш учунгина эмас, балки тупроқ ҳароратини ҳамда ҳавонинг ерга яқин қатлами ҳароратини пасайтириш учун ҳам зарур. Суғориш айниқса карам бош туга бошлаган пайтда тез-тез амалга оширилиб, ҳар 5-6 кунда такрорланиб туради. Ўртаги карам сизот сувлари чуқур жойлашган ерларда 11-12, яқин жойлашган ерларда эса 8-9 марта сув берилади.
Кечки карамнинг бош туккунча ривожланиши ва ўсиши ёзги юқори ҳарорат остида ўтади. Бош туга бошлаши эса кузга тўғри келади. Шу боисдан у тез тез суғоришга муҳтож бўлади. Кузда эса карам боши етила бошлаганда суғоришни камайтириш мумкин. Ҳосилни йиғиштриб олишга икки хафта қолганда суғориш тўхтатилади. Кечки карам сизот сувлари яқин жойлашган ерларда 7-9 марта сув берилади.
Ҳосилни йиғиштириб олиш. Карам бошининг зичлашиб қаттиқ ҳолда келиши унинг пишганлигидан дарак беради. Бу пайтга келиб у навига хос катталикда эга бўлади. Пишиб ўтиб кетган карам бошлари ёрилиб кетади ҳамда товарлик ҳусусиятини йўқотади. Айниқса пишиш муддати чўзилиб кетадиган, бир текис пишмайдиган эртапишар навлар ёрилиб кетишга мойил бўлади. Қиш олдидан ўтказилган эртаги ва ўртаги тезпишар ҳамда ўртапишар карам навлари бошининг етилишига қараб уч-тўрт марта йиғиштириб олинади. Бунга апрелнинг охирида киришилиб майнинг охирида тугалланади. Баҳорда экилган карам ҳосили эса майнинг оҳиридан июнниг оҳиригача йиғиштириб олинади. Кечпишар навлар камроқ ёрилади. Шунинг учун улар бир икки теришдаёқ йиғиштириб олинади. Карам ҳосили қўлда йиғиштирилганда пичоқ ёки кетмон ёрдамида тагидан чопиб кетилади. Сўнгра баргидан тозаланади. Тозалашда, ташилаётганда уни зарарсизлантирмаслик учун 2-3 яшил барг қолдирилади. Тозаланганда карам бошлари транспотларга юкланиб, сотувга жўнатилади.
Кечки карам ҳосили 3-5 0C совуқ тушиши арафасида октябрнинг охирларида ноябрь ойининг бошларида бир йўла йиғиштириб олинади. Унча катта бўлмаган майдонлардаги карам қўлда, платформа ёки транспортёрлар воситасида йиғиштириб олинади.


Download 377,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish