М У Н Д А Р И Ж А
|
КИРИШ…………………………………………………………....
|
3
|
I.
|
АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ…………………………………............
|
7
|
II.
|
ТАЖРИБА ЎТКАЗИШ ЖОЙИ ВА УСЛУБИ ……………......
|
11
|
2.1.
| Тажриба ўтказиш жойи..................................................................... |
11
|
2.2.
| Тажриба ўтказиш услуби.................................................................. |
12
|
2.3.
|
Карам етиштириш агротехникаси..................................................
|
14
|
III.
|
КАРАМ АСОСИЙ СЎРУВЧИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ-НИНГ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ЗАРАРИ.............
|
20
|
3.1.
|
Карам ширасининг биологик хусусиятлари..................................
|
20
|
3.2.
|
Карам ширасининг зарари................................................................
|
22
|
IV.
|
ТАЖРИБА НАТИЖАЛАРИ.........................................................
|
23
|
4.1.
|
Тажриба майдонида карамни ўсиши ва ривожланиши.................
|
23
|
4.2.
|
Тажриба майдонида карам ширасининг ривожланиш динамикаси ва зарари.......................................................................
|
25
|
4.3.
|
Карам ширасига қарши қўлланилган кимёвий кураш усулини биологик самарадорлиги..................................................................
|
26
|
4.4.
| Тажрибанинг математик таҳлили ................................................... |
32
|
|
|
|
| Хулоса ва таклифлар........................................................................ |
36
|
| Фойдаланилган адабиётлар рўйхати............................................... |
37
|
| Илова.................................................................................................. |
39
|
КИРИШ
Ҳозирда сабзавотчилик соҳасини рентабелли тармоққа айлантириш учун Республикамизда барча шарт-шароитлар мавжуд. Фермер хўжаликларига илмий асосланган дехқончилик тизимини ва илғор технологияларни жорий этиш, янги ва серҳосил навларни экиш республикамизда иқтисодий ислохатларни босқичма-босқич амалга ошириш тараққиётимизда асосий омил бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг учинчи сессиясида Президентимиз мухтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “Қишлоқ хўжалик тараққиёти тўкин ҳаёт манбаи” мавзусидаги сўзлаган тарихий нутқида жуда кўплаб яқин йилларда ечилиши зарур бўлган муаммоларни олға сурди. Қишлоқ хўжалик экинларидан юқори сифатли махсулот етиштирмасдан туриб мамлакат ахолисини озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаб бўлмаслигини уқтириб шундай деди Ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ва минерал ўғитлардан кўр-кўрона фойдаланиш атроф муҳитни ифлосланишига сабаб бўлмоқда.
Сабзавотчилик қишлоқ хўжалигини энг қадимги тармоқлардан биридир. Республикамизни об-ҳавоси, тупроқ шароити сабзавот экинлари етиштириш учун қулайдир. Аҳолини сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёларини тўла қондириш учун уларни етиштиришни кескин кўпайтириш лозим. Бунга эса қўл меҳнатини камайтирган ҳолда маҳсулот таннархини пасайтириб, ҳосилдорликни ошириш ҳисобига эришиш мумкин. Бунинг учун сабзавотчиликни йириклаштириш ва ихтисослаштириш, унинг техникавий манбаъини мустахкамлаш, механизацияни ишлаб чиқаришга жорий этиш, экинларни парваришлашнинг жадаллашган технологиясини қўллаш, парваришда, йиғим теримда, транспортларга ортиш, ташиш, сақлаш ва сотишда маҳсулотни нобуд бўлишига йўл қўймаслик лозим.
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида ҳам чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, фермер ва деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнати ва омилкорлиги туфайли ўтган йили мўл ҳосил етиштирилди.
Ўтган йили 12 миллион 592 минг тонна сабзавот ва картошка етиштирилди.
Буларнинг барчаси фидойи деҳқон ва фермерларимиз, барча қишлоқ хўжалиги ходимларининг машшаққатли ва шарафли меҳнати маҳсуллидир, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш, етиштирилган маҳсулотларни сақлаш инфратузилмасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.Ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган 230 та корхона, 77 минг 800 тонна сиғимга эга бўлган 114 та янги совитиш камераси ташкил этилди ва модернизация қилинди. Мамлакатимизда мева-сабзавотларни сақлашнинг умумий қуввати 832 минг тоннага етказилди.Бу эса, йил давомида нархларнинг мавсумий кескин ошиб кетишига йўл қўймасдан, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ушбу маҳсулотларни экспорт қилишни кенгайтириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш имконини бермоқда.
Бундай қарорга келишимизнинг яна бир сабаби борки, у ҳам бўлса, сўнги йилларда жаҳон бозорида пахта толасининг нархи ва унга бўлган талабнинг кескин пасайиб кетиши билан боғлиқдир.
Пахтадан бўшаган экин майдонларида аввало, сабзавот ва картошка, шулар қаторига озуқа экинлари, ёғ-мой олинадиган ва бошқа ўсимликлар экилади, боғ ва узумзорлар барпо этилади.
2015 йил ялпи ички маҳсулот ўсишининг ярмидан кўпи хизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасига тўғри келгани бу тармоқнинг иқтисодиётимиздаги ўрни ва таъсири нақадар катта эканини кўрсатади. Бугунги кунда хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2010 йилдаги 49 фоиздан 54,5 фоизга етди. Жами банд аҳолининг ярмидан кўпи ушбу соҳада меҳнат қилмоқда.
Айтиш керакки, мазкур тармоқда хўжалик юритишнинг фермерлик тизимига ўтилиши муносабати билан фермерлар учун ижара мулки ҳуқуқи асосида ажратиладиган ер майдонларини оптималлаштириш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Бу тадбирларни амалга ошириш, биринчи навбатда, суғориладиган деҳқончилик шароитида, сув тақчиллиги ва ерларни аксарият қисми кучли шўрланган бир вазиятда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва қишлоқ туманларида экин майдонлари амалда тупроқ унумдорлиги ва ер бонитети бўйича кескин фарқ қилиши билан боғлиқ.
Турли минтақаларда ташкил қилинган фермер хўжаликларининг тўплаган ривожланиш тажрибаси, самарадорлиги ва рентабеллигини ҳисобга олган ҳолда, уларни оқилона ва қулай миқдордаги ер участкалари билан таъминлаш учун қаттиқ иш олиб боришга тўғри келди.
Ер майдонларининг оптималлаштирилиши натижасида 17 минг 500 дан ортиқ янги фермер хўжалиги ва 250 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этилди.
Замонавий технологиялар асосида мева-сабзавот махсулотларини чуқур қайта ишлаш ташқи ва ички бозорда талаб юқори бўлган тайёр,экологик тўқимачилик ва енгил маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилда 5,6 марта, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини эса 5,7 карра ошириш имконини беради.
Шуни такидлаш жоизки кўрилган кураш чораларига қарамай, хосилнинг бир қанча қисми ханузгача нобуд бўлиши кузатилмоқда. Олимларимизнинг таъкидлашларича, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида зарарли организмлар келтирадиган зарар 26 % ни ташкил этади. Ер юзида қишлоқ хўжалик экинлар ҳосилини зарарли организмлар таъсирида нобуд бўлиши барча тур экинлар бўйича 34,2 фоиз, жумладан бегона ўтлардан 10%, касаллик қўзгатувчилардан 12,1%, зараркунанда-лардан 11,6% нобуд бўлади.
Қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандалари, касаллик қўзғатувчилари ва бегона ўтларнинг тарқалиши, ривожланиши ҳамда зарарлилик даражаси об ҳаво, тупроқ шароитлари ва уларни етиштириш агротехникасига ҳамда етиштирилаётган экин навига боғлиқ. Шу сабабли ҳам ишлаб чиқаришга зараркунанда, касалликларга чидамли, серҳосил навларни, алмашлаб экиш тизимини, зарарли организмлардан ҳимоя қилишнинг илғор усулларини жорий этиш зарур. Асосий қишлоқ хўжалик экинларида ҳосилни зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан нобуд бўлишини камайтириш, бунда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг уйғунлашган, кимёвий, биологик воситаларини кенг қўллаш ғоят муҳим вазифалардан биридир”.
Бугунги кунда инсон ҳаёти сабзавот картошка ҳамда полиз экинлари маҳсулотлари катта аҳамиятга эга бўлиб, озиқ-овқат рационида муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга кўп ҳолларда экин ўсув даврида ва кейинчалик ҳосилни омборхоналарда сақлаш пайтида ҳар хил зараркунандалар таъсирида ҳосилнинг анча қисми нобуд бўлади ва сифати кескин пасаяди. Химоя чоралари ва бошқа тадбирларни мунтазам қўлланмаслик натижаcида зараркунандалар, айниқса шахсий тармоқларда кўп учрайди ва катта зарар келтиради. Сабзавот ва картошка ҳамда полиз экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминлашнинг асосий шартларидан бири экинларни зараркунандалардан ҳимоя қилишдир. Бунинг учун зараркунанда қўзғатувчисини тўғри аниқлаш унинг ривожланиши, тарқалиши бир мавсумдан иккинчисигача қандай сақлаши ҳамда маълумотларга эга бўлиш ва шулар асосида экинни ҳимоя қилишнинг самарали муддатларини билиш ва усулларини қўллаш лозим бўлади. Бундай маълумотлар адабиётда учраса ҳам улар тарқоқ, тўла эмас ёки улардаги баъзи тавсиялар эскирган ўзбек тилида чоп этилган ва муаммони тўла акс эттирган қўлланма ҳозиргача мавжуд эмас. Экинлар қайси зараркунанда билан зарарланганлигини аниқлаш ва ҳосилни улардан ҳимоя қилишда илмий назарий асосланган чора тадбирларни танлаш ва ишлатишда кўмак сифатида мутахасислар диққатига ҳавола этилмоқда. Қўлланмада Ўзбекистон ва чет эл давлатларининг етакчи илмий тадқиқот ва ўсимликларни ҳимоя қилиш ташкилотларининг материаллари ҳамда илмий ва амалий адабиётларида чоп этилган тавсиялар умумлаштириш ва тўлдирилган.
Карам аслида Ўрта Ер денгизи атрофлари ҳисобланади. Дунё бўйича карам етиштириш 45-47 млн тоннани, МДХ давлатларида карам етиштириладиган майдон 450 минг гектар, ундан 98% оқбошли карам билан банд.
Карам аҳоли томонидан энг кўп ва ёқтириб истеъмол этиладиган сабзавотдир. Барча сабзавот майдонини қариб ярмини ва тайёрланаётган йиллик махсулотнинг 15% ни карам ташкил этади. Бу бежиз эмас албатта. Карам таркибида инсон учун энг зарур бўлган озиқ моддалар, тузлар ва витаминлар мавжуд.
XVI асрнинг ўрталарида келтирилган бўлсада, узоқ вақтгача уни доривор ўсимлик синтезида ўстирила бошлаган. XVII асрнинг охирларидан бошлаб карам Ўрта Осиёда ҳам экила бошлади. Бизнинг Республикамизда карам ўсимлиги 1930 йилларда кириб кела бошлади. Карам яқин 100 йилдан бери халқ хўжалигида кенг фойдаланилмоқда.
Инсон ҳаётида озиқ-овқат ишлаб чиқариш мухим масалалардан ҳисобланади. Ўтган замондаги каби аҳолини сабзавот махсулотлари билан таъминлашни кескин яхшилаш ҳамда унинг узлуксизлигини яратиш ҳозирги даврнинг ҳам энг маъсулиятли масалаларидан бири ҳисобланади.
Карам ўсимлигини етиштириш давомида, унда ўзига хос зараркунанда-лар ҳам пайдо бўла бошлайди. Карамга зарар келтирувчи зараркунандалар ичида айниқса карам шираси катта зарар келтиради. Бу зараркунанда ўзининг яшаш ва ривожланиш даврида карам бошига кириб олади ва зарар келтиради. Агар бу зараркунандага ўз вақтида кураш чораси қўлланилмаса карам ҳосилини 15-25% гача йўқотиш мумкин.
Ҳозирги вақтда сабзавот экинлардаги карам ширасига қарши курашда биологик кураш услубига катта эътибор берилмоқда. Бу курашни бошқа курашлардан афзаллиги шундаки, зараркунандаларни йўқотиш билан бир қаторда атроф мухит яъни табиатга безарар.
Ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалигида пестицидларни кенг кўламда ишлатишни зарарли оқибатлари маълум бўлмоқда. Чунки, кўп йиллар мобайнида кимёвий моддаларни сурункали ишлатилиши натижасида атроф-муҳит, сув, ҳаво ва хайвонот олами зарарланиб, инсонлар саломатлигига катта путур етказилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |