1-§. МЕТАЛЛОКЕРАМИК ҚАТТИҚ ҚОТИШМАЛАР
Металлокерамик қаттиқ қотишмалар асбобсозлик материаллари группасига киради, улардан металл, ва қотишмаларни кесиб ишлашда, шунингдек, босим билан ишлашда (сим тортиш, штамплаш, калибрлаш ва бошқаларда) фойдаланилади. Металлокерамик қаттиқ қотишмалар хилма-хил керамика Материалларини ишлашда, бургилашда ва техниканинг бошқа бир қатор соқ аларида ҳам кёяг кўламда ишлатилади.
СССРда ишлаб чиқариладиган металлокерамик қаттиқ қотишмалар таркибига волфрам карбиди, титан карбиди ва кобалσт киради; кобалσт волфрам карбиди билан титан карбидини бир-бирига боғловчи (ёпиштирувчи) материал вазифасини ўтайди.
Сўнгги йилларда Совет Иттифоқида асосан алюминий оксиддан иборат керамика материали ишлаб чиқарилмоқда. Миканит деб атладиган бу материал жуда қаттиқ ва ейилишга жуда чидамли бўлиб, унинг кесиш хоссалари юқори дир. Баъзи лолларда миканит қиммат турадиган металлокерамик қаттиқ қотишмалар урнини бемалол боса
олади.
Металлокерамик қаттиқ қотишмалар волфрам карбиди кукунлари билан. титан карбиди кукунларига богловчи модда (кобалσт) қушиб аралаштириш, хосил бўлган аралащмани махсус цолипларга солиб пресслаш, шундан кейин эса 1500—2000°С температурада қовуштириш йўли билан тайёрланади. Натижада кобалσт воситасида ўзаро боғланган (ёпишган) карбид ҳаррачаларидан иборат буюм ҳосил бўлади.
Металлокерамик қотишмаларнинг нихоятда қаттиқ бўлишига сабаб шуки, улар тахминан 95% карбидлардан иборат, карбидлар эса, маълумки, бенихоя қаттиқ моддалардир. Металлокерамик қаттиқ қотишмаларни кесувчи асбоблар билан ишлаб бўлмайди, шунинг учун улар хар хил улчамли ва хар хил профилли пластинкалар тарзида тайёрланиб, бу пластинкалар кесувчи асбобларнинг конструкцион пўлатдан ёки
асбобсозликпўлатидан ясалган каллагига мацкамланади. Каллакка махкамланган бу пластинка асбобнинг кесувчи қисми ( t и f и ) бўлади.
Металлокерамик қотишмалар жуда қаттиқ бўлиш билан бирга, уларнйнг мўртлиги хам юқори , чўзувчи кучланишлар таъсирига мустахкамлиги пастроқдир. Зарб ва турткилар таъсирида металлокерамик қаттиқ қотишмалар уваланиши мумкин.
СССР да ишлаб чиқариладиган металлокерамик қаттиқ қотишмалар иккита асосий группага: волσфррмли қотишмалар группаси билан титанли қотишмалар группасига бўлинади. Биринчи группага волфрам карбиди билан кобалтдан иборат қотишмалар, иккинчи группага эса волфрам карбиди, титан карбиди ва кобалσтдан иборат қотишмалар
кирадй.
43- жадвалда металлокерамик қаттиқ қотишмаларнинг химиявий таркиби, 44-жадвалда эса уларнинг энг муҳим хоссалари келтирилган.
43- жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |