Vi нур пўлатнинг маълум бир тезлик билан киздирилишини курсатади. Бу нур I ва II эгри чизиқларни а' ва b' нуқталарда кесиб ўтади. Демак, пўлат v1 тезлик билан узлуксиз қиздирилса, а' нуқтага тўғри келадиган t1 температурада перлитнинг аустенитга айланиши
136- расм. Хар хил температурада (узгармас температураларда) 0,86 процентга
углерод булган пўлатда перлитнинг аустенитга айланишини курсатувчи эгри
чизиқлар (И. JI. Миркин ва М. Е. Елантер).
давом этиб, b' нуқтага тўғри келадиган t 2 температурада бу айланиш тугалланади. Агар пўлат тезроқ қиздирилса, а2 нур I ва II чизиқларни а" ва b' нуқталарда кесиб утади. Бинобарин, пўлат тез қиздирилса, а" нуқтага тўғри келадиган. t3 температурада перлитнинг аустенитга айланиши давом этиб, b" нуқтага тўғри келадиган t4 температурада бу айланиш тугалланади.
I ва II эгри чизиқлар Ai горизонтал чизиққа асимптотик тарзда яқинлашиб, бу горизонтал чизиқни чексизликда кесиб утади. Пўлатнинг чексиз кичик тезлик билан қиздирилишини курсатувчи нур Ai горизонталви чексизликда, яъни I ва II эгри чизиқлар бир-бирига қўшилган перлитнинг аустенитга айланиши бир нуқтада содир буладиган жойда, демак, узгармас температурада кесиб утади. Бу хол, равшанки, мувозанат қарор топган шароитда — Fe— Fe3C диаграммаси асосида перлитнинг аустенитга айланиш холидир. Реал ўзгаришлар, мувозанат шароитида ўзгаришлардан фарқли ўлароқ, А1 критик температурадан юқори температурада, шу билан бирга, бир температуранинг узида эмас, балки температуралар оралиғида боради температураларнинг бу оралиғи пўлат қанчалик тез қиздирилса, шунчалик юқори туради ва, демак, шунчалик қисқа булади.
Ўзгариш процесси аустенит хосил бўлиши ва перлитнинг йуқолиши билан тугалланади. Аммо янги хосил булган аустенит бир жинслй булмайди. Илгари перлит нементитининг пластинкалари ёки доналари булган жойда углерод миқдори феррит пластинкалари бўлган жойлардагидан ортиқ булади. Шу жихатдан олганда, эндигина хосил булган аустенит бир жинсли булмайди. Қиздириш вақтида таркиби жихатидан бир жинсли аустенит хосил қилищ учун перлитнинг аустенитга батамом айланиш нуқтасидан (температурасидан) бир оз утишнинг узи кифоя қилмайди. Аустенитни бир жинсли цилиш учун пўлат шу нуқтадан юқори температурагача ута қиздирилиши ёки муайян температурада маълум вақт тутиб турилиши керак. Пўлат муайян температурада тутиб
турилганда аустенит доналари ичида диффузия процесслари тугалланиб, аустенит таркиб жихатидан бир жинсли булиб қолади. Баён этилган процессларнинг тезлиги пўлатнинг дастлабки тузилишига. Цементитнинг дисперслик даражасига (майда-йириклигига) ва унинг шаклига боғлиқдир. Цементит доналари қанчалик майда булса, юқорида тилга олинган процесслар шунчалик тез боради.
Энди аустенит донасининг усишини куриб чиқайлик.
Маълумки, пўлат Ас1 критик нуқтадан юқори температурагача қиздирилганда перлит аустенитга айланади, бу процесс феррит билан цементит чегарасида аустенитнинг бошлангич (дастлабки) доналари хосил булишидан бошланади. Феррит билан цементит чегараси жуда хам тармоқланиб кетганлиги учун, дастлаб аустенитнинг жуда майда кутсдан куп доналари хосил булади. Перлит аустенитга батамом айланиб булгандан кейин пўлат қиздиришда давом эттирилса, ёки муайян температурада тутиб турилса, аустенит доналари ўса боради (йириклашади). Аустенит доналарининг йириклашиш процесси ўз-ўзидан боради, чунки бунда доналарнинг йиғинди сатхи (сиртқи энергия) камаяди, юқори температура эса процессии тезлаштиради, холос.
Икки тур пўлат булади. Булардан бири асли йирик донали пўлат бўлса, иккинчиси асли майда донали пўлатдир. Асли йирик донали пўлат доналарининг усишга мойиллиги юқори, асли майда донали пўлат доналариники эса пастдир.
Иккала тур пўлат учун аустенит доналарининг усиш схемаси 137-расмда тасвирланган.
137- расмдан кўриниб турибдики, пўлатни қиздириш температураси Ас1 критик нуқтадан утганда пўлат донаси кичрайиб кетади. Майда донали пўлат қиздиришда давом эттирилса, аустенит донаси тахминан 950°С температурагача ўсмай туради, шу температурадан юқорида эса аустенит донасининг усишига тўсқинлик қилувчи ғовларнинг эриши натижасида дона тез ўса бошлайди. Йирик донали пўлатда аустенит
донасининг усишига хеч нарса тусқинлик қилмаганлиги учун температура Ас1 критик нуқтадан ўтгач кўп ўтмай дона йириклаша боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |