А. ПЎЛАТНИ ТЕРМИК ИШЛАШ
1.ПЎЛАТНИ ТЕРМИН ИШЛАШ ТУРЛАРИ
Пўлатни термик ишлашда Fe—Fe3C системасининг холат диаграммасига асосланилади.
Fe—Fe3C холат диаграммасида (110-расмга қаранг) PSК чизиғидаги хар қандай нуқта пастки критик нуқта бўлиб, А1 билан GSE чизиғидаги хар қандай нуқта эса юқориги критик нуқта булиб, As билан белгиланади. А1 ( критик нуқта қотишма совитилганда аустенитдан перлит. Хосил булишини, қотишма қиздирилганда эса перлитдан аустенит хосил булишини ифодалайди. As критик .нуқта қотишма совитилганда эвтектоидгача булган пўлатларда феррит, эвтектоиддан кейинги пўлатларда эса цементит ажралиб чиқа бощлашига, қотишма қиздирилганда эвтектоидгача булган пўлатларда ферритнинг, эвтектоиддан кейинги пўлатларда эса иккиламчи цементитнинг батамом эриб булишига тўғри келади.
Қотишма қиздирилган вақтдаги критик нуқта Ас* билан, қотишма совитилган вақтдаги критик нуқта эса Аг** билан белгиланади. Бинобарин, аустенитнинг перлитга айланиш критик нуқтаси Аг билан, перлитнинг аустенитга айланиш критик нуқтаси эса Ас билан, аустенитдан феррит ажралиб чиқа бощлаш критик нуқтаси Аг3 билан, аустенитдан
иккиламчи цементит ажралиб чиқа бошлаш критик нуқтаси хам Аг3 билан, ферритнинг аустенитда батамом эриб булиш критик нуқтаси Аг3 билан, иккиламчи цементитнинг аустенитда батамом эриб булиш критик нуқтаси хам Acs (купинча, Аст***) билан белгиланади.
П у л а т н и юмшатиш. Пўлатни Ас1 критик нуқтадан юқори температурагача
қиздириш ва шу температурада маълум вақт тутиб тургандан кейин секин-аста совитиш юмшатиш деб аталади. Пўлат Ас1 нуқтадан юқори, аммо Ас3 нуқтадан паст температурагача қиздирилганда унинг қайта кристалланиши тула булмайди ва бундай юмшатиш чала юмшатиш деб аталади. Юмшатишда пўлатнинг холати мувозанат холатига яқинлашади. Юмшатилган пўлатнинг структураси феррит пёрлитдан (эвтектоидгача булган пўлат), перлитдан (эвтектоид пўлат) ёки перлит+цементитдан (эвтектоиддан кейинги пўлат) иборат булади. Агар пўлат Ас3 критик нуқтадан юқори темпёратурагача қиздирилиб, сунгра хавода совитилса, пўлат нормалланади.
П у л а т н и т о б л аш. Эвтектоидгача булган пўлатнй Ас3 критик нуқтадан, эвтектоиддан кейинги пўлатнй Ас1 критик нуқтадан юқори температурагача қиздириш ва шу температурада маълум вақт тутиб туриб, сунгра тез совитиш тоблаш дейилади. Эвтектоидгача булган пўлат Ас1 критик нуқтадан юқори, аммо Ас3 критик нуқтадан паст температурагача қиздирилиб, шу температурада маълум вақт тутиб турилгандан кейин тез совитилса, у чала тобланади.
П ул а т н и бушатиш. Тобланган пўлатнй Ас, критик нуқтадан паст температурагача қиздириб, сунгра маълум тезлик билан совитиш бўшатиш деб аталади.
Химиявий-термик ишлаш. Бу тўғрида 241-бетга қаранг.
Термомеханик ишлаш. Бу тўғрида 222-бетга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |