М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси


VI БОБ ҚОТИШМАЛАРНИ ТЕРМИК ИШЛАШ



Download 1,12 Mb.
bet98/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

VI БОБ

ҚОТИШМАЛАРНИ ТЕРМИК ИШЛАШ

1- §. ҚОТИШМАЛАРНИ ТЕРМИК ИШЛАШГА ОИД
УМУМИИ ТУШУНЧАЛАР
Қотишмани қиздириш ва совитиш натижасида унинг ички тузилищини ва, демак, физикавий, механик ва бошқа хоссаларини узгартириш термик ишлаш деб аталади.
Пўлатни термик ишлаш аёасларини Д. К. Чернов яратган эди. Д. К. Чернов критик нуқталарни кашф этди ва қиздириш хамда совитиш йўли билан пўлатнинг структурасини (ички тузилишини) ўзгартириш мумкинлигини курсатди.
Қотишмаларни термик ишлаш тўғрисидаги фанни ривожлантиришда Ватанимиз олимларининг хизмати айниқса каттадир. XX асрнинг бошларидан қилинган ишлар натижасида термик ишлаш назарияси анчагина ривожланди. Ватанимиз олимларидан А. А. Бо ч в а р , Н. А. Минкевич, С. С, Штейнберг , Н. Я. Селяков, Н. Т. Гудцов, Г. В. К у р д ю м о в, А. П. Г у л я е в ва бошкаларнинг, чет эл олимларидан Р. Мел, Э. Бейн, Г. Га н н ем а н, Ф. Вефер, Г. Эссер ва бошқаларнинг ишлари ана шундай ишлар жумласидандир.
Қотишмаларни термик ишлашнинг ахамияти ғоят катта, чунки термик ишлаш йўли билан уларнинг механик хоссаларини жуда кенг чегарада узгартириш мумкин.
К,отишмаларни термик ишлашдан кўзда тутиладиган мақсад уларнинг тузилишини (структурасини) узгартириш йўли билан механик хоссаларини зарур томонга қараб ўзгартирищдан иборат.


2- §. ҚОТИШМАЛАРБИ ТЕРМИК ИШЛАШ РЕЖИМИ
Термик ишлаш операцияларининг шу операциялар давом этадиган вақт ва температуралар оралиғи курсатилган тартиби термик ищлаш режими дейилади. Қотишмаларни термик ищлашда асосий омиллар температура билан вақтдир. Шу сабабли хар қандай термик ишлаш режимини тўғри бурчакли координаталар системасида график тарзда ифодалаш мумкин. Бунинг учун ординаталар ўқига температура абсциссалар ўқига эса вақт қуйилади. Бундай график 135-расмда тасвирланган.
Термик ишлаш режими қотишманинг қиздирилиш вақтини, вақт бирлигида неча градус қиздирилиши, яъни қиздирилиш .тезлигини, қиздирилиш температураси tmax, яъни қотишма қиздирилган энг юқори (максимал) температурани, шу температурада тутиб турилиш вақти Тт ни ва совитилиш вақти Тс ни, вақт бирлигида неча градус совитилиши, яъни совитилиш тезлиги vc ни ифодалайди.
Қотишманинг қиздирилиш ёки совитилиш тезлиги ўзгармас булиши хам, узгарувчан булиши хам мумкин. Агар қотишманинг қиздирилиш ёки совитилиш тезлиги ўзгармас бўлса, бу хол температура — вақт графигида вақтлар ўқига қиялик бурчаги муайян булган тўғри чизиқ билан ифодаланади.
Қиздириш ёки совитиш тезлиги ўзгарувчан бўлса (135-расмдаги графикда штрих пунктир чизиқ билан ифодаланган), хақиқий тезлик температуранинг вақт буйича олинган биринчи хосиласига, яъни температуранинг чексиз кичик ўзгариши билан вақтнинг чексиз кичик ўзгариши орасидаги нисбатга тенг булади. График тарзда эса қиздириш ёки совитишнинг хақиқий тезлиги қиздириш ёки совитиш эгри чизиғига берилган (масалан; t°С) температурада утказилган уринма билан вақт ўқи орасидаги бурчакнинг тангенсига тенг бўлади (135-расм), яъни:


vхақ=tg .

135- расм. Котишмани оддий термик ишлаш


режимининг график ифодаси.
Термик ишлаш режими мураккаб булиши, яъни у жуда куп қиздиришлар, узлукли ва босқичли қиздиришлар (совитишлар), манфий температурагача совитиш ва бошқалардан иборат булиши мумкин. Бундай термик ишлашни хам температура — вақт координаталарида график тарзида ифодаласа булади.
Бинобарин, температура — вақт координаталарида термик ишлашнинг хар қандай процесси ифодаланиши мумкин экан.



Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish