М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси


-расм. Намунанинг ёйилувчанлигини синаш схемаси



Download 1,12 Mb.
bet46/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

56-расм. Намунанинг ёйилувчанлигини синаш схемаси:
1 —намуна; 2—печь; 3 — деформацияни ўлчаш асбобининг бир қисми; 4 — терыоэлектрик пирометрнинг термопараси; 5— қисқичлар.

Ўзгармас температура ва ўзгармас кучланишла намунанинг ёйилувчанлик диаграммаси вацт — узайиш координаталарида тузилади бунда абсциссалар ўқига вакт, ординаталар ўқига эса намунанинг узайиши қўйилади (57- расм).



57- расм. Ёйилувчанлик эгри чизиқлари: а — ёйилувчанлик згри чизиғи;
б — ейилувчанликнинг типик эгри чизиқлари.
Ёйилувчанлик эгри чизиғини тўрт кисмга бўлиш мумкин (57- расм, а). Бу қисмлардан бири ab—намунада эластик узайишлар хосил бўлишига тўғри келади, иккинчиси бс—мувозанатда бўлмаган ёйилувчанликка тўғри келади, учинчиси cd—мувозанатдаги ёйилувчанликка тўғри келади, тўртинчиси de—намунанинг узилишига тўғри келади. Эгри чизиқнинг мувозанатдаги ёйилувчанликка мос келадиган кисми тўғри чизиқли кисм бўлиб, бунда намуна ўзгармас тезлик билан узайди. cd тўғри чизиқ кесмасининг вакт ўқига қиялик бурчагининг (а нинг) тангенси ёйилувчанлик тезлигини билдиради.
Бир металлнинг ўзидан ясалган намуна бир температуранинг узила, аммо хар хил нагрузкаларда (кучланишларда) синалганда унинг ёйилувчанлик эгри чизиқлари ҳар хил бўлади (57- расм, б). Нагрузкалар кичик бўлганда намунанинг узайиши, амалда, маълум цийматгача давом этади (57- расм, б даги I эгри чизиқ); нагрузкалар каттароқ бўлганда намунанинг узайиши дастлаб тез бориб, сўнгра маълум вактгача тахминан бир текис давом этади, d нуқтада бўйин ҳосил бўлиб, е нуқтада намуна узилади (57- расм, б даги II эгри чизиқ); ниҳоят, нагрузкалар ундан хам катта бўлганда ёйилувчанлик эгри чизиғи янада тикрок бўлади (57- расм, б даги III эгри чизиқ). Бинобарин, кучланиш қанча кичик бўлса, ёйилувчанлак тезлиги шунча кичик ва намуна шунча узоқ вакт чидайди.
Металл ва қотишмаларнинг механик хоссаларини иккита асосий группага ажратиш керак булардан бирқ металл ва қотишмаларнинг узоқ давом этадиган статик нагрузкага қаршилик кўрсатиш хоссалари (ёйилувчанлик чегаралари) бўлса, иккинчиси узилишга қаршилик кўрсатиш (узок давом этадиган пухталик) хоссаларидир.
Металл ва қотишмаларнинг ёйилувчанлик чегараси ё. ч.) узоқ вақт таъсир этадиган шундай энг катта кучланишки, бу кучланишда ўзгармас температурада намунанинг деформацияланиш (ёйилувчанлик) тезлиги маълум вақтдан (узоқ вақтдан) кейин нолга тенг бўлиб қолади.
Металл ёки қотишмадан ясалган намуналарнй ўзгармас температурада маълум вақт ўтгандан кейин узиб юборадиган кучланиш шу металл ёки қотишманинг узоқ давом этадиган пухталиги у п) деб аталади.
Юқори температурада узоқ вақт ишлайдиган деталлар учун ёйилувчанлик чегараси шундай кучланишни билдирадики, бу кучланишда деформация тезлиги шу деталь учун йўл қуйилган қийматдан катта бўлмайди. Масалан, σ 0,1/10000 белги билан кўрсатилган ёйилувчанлик чегараси намуна 450°С гача қиздирилганда намунани 10000 соатда 0,1% тезлик билан деформациялайдиган кучланишни кўрсатади.
Металл ёки қотишманинг узоқ вақт давом этадиган пухталиги шу металл ёки қотишма муайян температурада маълум вақт ишлангандан кейин уни узиб юборувчи кучланишни билдиради. Бинобарин, бу металл ёки қотишма шу температура ва кучланишдаишлаш вақти юқорида айтилган вақтдан кам бўлган деталлар тайёрлаш учунгина яроқлидир. Масалан, σу·п белги деталь 750°С гача қиздирилганда таъсири 300 соатгача рухсат этиладиган кучланишни билдиради.
Металл ва қотишмаларнинг узоқ вақт давом этадиган пухталигини синашнинг қуйидаги усуллари бор: 1) металл ёки қотишмадан тайёрланган намуна муайян температурада ва муайян нагрузка таъсирида узилгунча чўзилади-да, намуна узилгунча кетган вақт (соатлар сони) аниқланади; 2 ) шу температурада ва ўзгармас ҳар хил нагрузкаларда (кучланишларда) бир неча тажриба ўтказилади, шундан кейин, намунанинг узилишигача кетган вақт билан кучланиш орасидаги боғланишни кўрсатувчи график чизилади; 3) тажриба ўтказилган ҳар қайси температура ва ҳар қайси ўзгармас кучланиш учун деформация билан вақт орасидаги боғланиш аниқланади. Учинчи усул энг мукаммал усулдир, аммо бу усулдан фойдаланиладиган бўлса, намуна узилгунча деформацияни узлуксиз ўлчаб бориш керак бўлади.
Юқорида келтирилган характеристикалар металл ва қотишмаларнинг иссиқбардошлик, яъни уларнинг юқори температураларда механик нагрузкалар таъсирига
бардош бера олиш ёки бардош бера олмаслик хусусиятини кўрсатади. Шунинг учун бу характеристикалар машиналарнинг юқори температураларда механик нагрузкалар таъсирида ишлайдиган деталлари учун ниҳоятда муҳимдир.


Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish