54- расм. Цикллар сони билан кучланиш орасидзги борланиш даиаграммаси:
а — ярим логарифмик координаталарда тузилган диаграмма; 6 — логарифмик координаталаларда тузилган диаграмма.
тенг иккита куч (Р ва Р) таъсир эттирилади, бу кучлар юкли ричагдан шарнир воситасида бириктирилган ричаглар (3 ва 4) орқали берилади. Синалаётган намунага таъсир этадиган Р кучнинг қийматини ўзгартириш учун ричагдаги юк ўнг ёки чап томонга силжитилади.
Синалаётган намуна барча нуқталарида бир хил эгувчи момент таъсирида эгилади. Машинанинг шпиндели минутига 2700—3000 марта айланади. Ўзгарувчан кучланишлар таъсир эттириш йўли билан металл ва қотишмаларнинг чидамлилик чегарасигина аниқланиб қолмай, балки уларнинг циклик қовушоқлиги ҳам аниқланади. Металл ва қотишмаларнинг циклик қовушоқлиги уларнинг ўзгарувчан нагрузкалар таъсир этганда энергиянинг бир қисмини ютиб, иссиқликка айлантира олиш хусусиятидир. Металл ёки қотишманинг циклик қовушоқлиги қанчалик юқори бўлса, ундаги тебранишлар шунчалик тез сўнади. Демак, циклик қовушоқлиги юқори қотишмалардан ишлаш вақтида титрайдиган деталлар, масалан, тирсакли валлар, хаво винти парраклари. турбина кураклари ва шу кабилар тайёрлаш фойдалидир.
55- расм. Намунанинг соф эгилишдаги чидамлилик чегарасини аниқлаш машинасининг схемаси: 1 — намуна; 2 — шпинделлар; 3 ва 4 — тортқилар; 5 -ричаг; 6 — юк.
9- §. МЕТАЛЛ ВА ҚОТИШМАЛАРНИНГ ЁЙИЛУВЧАНЛИГИНИ
АНИҚЛАШ
Металл ва қотишмаларга юқори температураларда статик (ўзгармас) нагрузка узоқвацт таъсир эттирилса, уларнинг механик хоссалари кучли даражада ўзгаради, бунинг сабаби шуки, металлда ички ўзгаришлар содир бўлиб, бу ўзгаришлар юқори температура билан нагрузканинг биргаликдаги таъсири остида тезлашади.
Металларга юқори температураларда нагрузка узоқ вақт таъсир эттирилганда уларда ниҳоятда муҳим иккита ҳодиса ёйилувчанлик ва иссиқдан мўртлашувчанлик деб аталадиган ҳодисалар рўй беради.
Металл ва қотишмаларнинг ўзгармас нагрузкада юқори температураларда секин-аста пластик деформацияланиш хусусияти ёйилувчанлик деб аталади.
Ўзгармас нагрузкада юқори температураларда металл ва қотишмалар пластиклигининг пасайиши иссиқдан мўртлашувчанлик дейилади ва деформация қийматига қараб аниқланади.
Металл ва қотишмаларнинг ёйилувчанлиги чўзиш, бураш, эгиш йўли билан синалиши мумкин. Аммо энг кўп таркалган усул синалиши керак бўлган металл ёки қотишмадан тайёрланган намунани қиздйрилган ҳолда ўзгармас нагрузка таъсирида 56- расмда тасвирланган схема асосида узок вақт чўзиш усулидир. Бу усулда намуна (1) нинг икки каллаги қисқичлар (5) га маҳкамланиб, печь (2) га ўрнатилади-да, тегишли температурагача қиздирилади.
Намунага нагрузка ричаглар воситасида таъсир эттирилади. Температура термоэлектрик пирометр ёрдами билан, деформация эса индикатор ёки кўзгули махсус асбоб (экстензометр) билан ўлчанади.
Do'stlaringiz bilan baham: |