Дуралюминий маркаларининг химиявий таркиби
(ГОСТ 4784-49)
284 -расм. Дуралюминийнинг микроскопик тузилиши:
а — юмшатилган дуралюминий х 200; й — тобланган дуралюминий х 100.
Д1 маркали қотишма нормал дуралюмний деб, Д6 ва Д16 маркали қотишмалар эса супердуралюмний деб аталади. Д6 маркали дуралюминийда нормал дуралюминиидагига қараганда миснинг миқдори кўпроқ, Д16 маркали дуралюминийда эса магний миқдори кўпроқ бўлади, бинобарин, Дб қотишма сида асрсий пухталовчи фаза СиА12, Д16 цотишмасида эса CuMgAl2 дир. Д6 ва Д16 қотишмаларининг тобланиб, сўнгра эскиртилгандаги пухталиги’ Д1 қотишма синикидан юқори бўлади. Агар алюминий қотишма сига мис билан магнийдэн ташқари, рух хам қўшилса, қотишманинг тобланиб, эскиртирилгандаги пухталиги янада ошади. Бундай қотишма Al— Си—Mg—Zn системасидаги қотишмалар жумласига киради. Бу қотишма дуралюминий эмае^ чунки дуралюминий Al—Си—Mg системасидаги қотишмадир.
Al—Си—Mg—Zn системасига кирувчи қотишмалардан саноатда энг кўп ишлатиладиган В95 маркали қотишма бўлиб, унинг таркибида 1,4—2,0% Си, 0,2—0,6% Мп, 1,8—2,8% Mg, 5,0—7,0%Zn, 0,1— 0,25% Сг, 0,5% дан кам Fe ва 0,5% дан кам S бўлади. В95 маркали қотишмада хам, худди дуралюминийдаги каби, CuMgAl2 бирикма, пухталовчи фаза, яъни тоблаш температурасигача қиздирилганда алюминийда эрувчи фазадир.
Прессланган профиллар тайёрлаш учун: ишлатиладиган дуралюминий ва В95 қотишма сининг механик хоссалари 7 4 -жадвалда келтирилган.
74 - ж а д в а л
Прессланган профиллар тайёрлаш учун ишлатиладиган дуралюминий
ва В95 қотишма сининг механик хоссалари (АМТУ 258-55)
Тобланиб, сўнгра эскиртирилган дуралюминийнинг механик хоссалари тоблаш температурасига кучли даражада боғлиқ бўлади, бу борланишни ифодаловчи эгри чизиқлар 285- расмда тасвирланган.
285- расмдаги эгри чизиқдан яққол кўриниб турибдики, тоблаш температураси маълум чегарагача (тахминан 510°С гача) кўта рилган сари
дуралюминийнинг эскиртирилгандан кейинги пухталиги ортиб боради ва температура шу чегарага етганда қотишманинг пухталиги максимум бўлади. Дуралюминийнинг тобланиш температураси шу чегарадан ортса, яъни у ўта қиздирилса, қотишманинг доналари йириклашади, доналар чегараси оксидланади ва суюцланади, натижада унинг пухталиги хам, плаетиклиги хам кескин равишда пасаяди. Шунинг учун, дуралюминийни термик ишлашда тоблаш температураси режимига цатъий риоя қилиш зарур.
Шуни хам айтиш керакки, дуралюминийнинг ва В95 қотишма сининг коррозиябардошлик хоссаси паст бўлади. Бу қотишмаларни коррозиядан химоя қилишнинг энг кўп тарқалган усули улар сиртига тоза алюминий қоплаш, яъни қуйма дуралюминий ёки қуйма В95 қотишма си сиртига алюминий тунука ураб, уни қиздирилган холда прокаткалзш усулидир. Бу усул плакирлаш деб аталади. Яхшилаб плакирланган қотишманинг коррозиябардошлик хоссаси тоза алюминийники каби бўлади. Қотишмага қопланган тоза алюминий қаватининг қалинлиги прокатланган лист қалинлигининг ёки сим ёхуд чивиқ диаметрининг 4—8 процентини ташкил этади. Аммо плакирланган қотишманинг пухталиги плакирланмаган қотишма никига қараганда бир қадар паст бўлади, чунки тоза алюминийнинг пухталиги дуралюминий ёки В95 қотишмаси пухталигидан пастроқ дир.
Алюминийнинг деформацияланадиган қотишмалари жумласига дуралюминий ва В95 қотишмасидан ташқари, унинг болғалаш, штамплаш, прокатлаш йули билан деформацияланадиган қотишмалари хам киради. Бу қотишмалар АК билан маркаланади. АК қотишмаларида механик хоссаларининг юқори бўлиши билан бирга, қиздирилган холдаги пластиклиги хам яхши бўлиши керак. Болғаланадиган, штампланадиган ёки прокатланадиган деталлар тайёрлаш учун ё нормал дуралюминийдан ёки таркиби жихатидан дуралюминийга яқин ту- радиган бошқа қотишмалардан, масалан, АК5, АК6, АК8 қотишмалар идан фойдаланилади. Болгаланган ёки штампланган холатда
285- расм. Тобланиб, сўнгра эскиртирилган
дуралюминий механик хоссаларининг тоблаш
температурасига қараб ўзгариши (А. П. Гуляев)
АК қотишмаларининг химиявий таркиби 75-жадвалда, механик хоссалари
эса 76-жадвалда келтирилган.
7 5 -ж а д в а л
Do'stlaringiz bilan baham: |