6-§. ТОБЛАНГАН ПУЛАТНИ БУШАТИШНИНГ ПУЛАТ
ХОССАЛАРИГА ТАЪСИРИ
Тобланган пулат бушатилганда унинг структураси узгаради, бинобарин,
механик хоссалари хам узгариб кетади.
Таркибида 0,5% дан ортиц углерод булган пулат Тоблагнгандан кейин жуда қаттиқ булиб қолади аммо унинг пластиклиги пасаяди.
Пулатнинг тобланганда қаттиқ булишига сабаб туки, мартенсит кристалл панжарасининг тетрагоналлик даражаси катталашади. Пулат таркибидаги углерод миқдори цанча куп булса, мартенсит панжарасининг тетрагоналлик даражаси шунча катта ва, демак, тобланган пулатнинг қаттиқлиги шунча юқори булади.
Тобланган пулат қаттиқлигининг углерод миқдорига ва тоблашда қиздириш температурасига боглиц эканлигини курсатувчи эгри чизиқлар 161- расмда тасвирланган.
Тобланган пулат 400°С дан юқори температурада бушатилса, унинг структураси феррит билан цементитдан иборат булади. Ферритнинг пухталиги (қаттиқлиги) паст ва пластиклиги юқори, цементитнинг эса пластиклиги паст ва қаттиқлиги юқоридир. Шу сабабли, бушатилган пулатнинг қаттиқлиги бир оз пасайиб, пластиклиги ортади.
Пулатда цементит заррачаларининг сони ундаги углерод миқдорига тўғри пропорцион а лдир. Таркибида 0,35% углерод булган пулатда тахминан 5%, таркибида 0,7% углерод булган пулатда эса' 10% ' цементит булади. Демак, пулатда углерод миқдорининг ортиши билан унинг қаттиқлиги (пухталиги) ортиб, пластиклиги камаяди (123- расмга қаранг). Пулатдаги углерод миқдори бир хил булганда цементит заррачаларининг сони шу цементитнинг майдалик даражасига тури пропорционал булади, цементит эса пулатнй термик ишлаш йўли билан айдаланади.
Бинобарин, пулатнинг механик хоссалари термик ишлаш усуллари-
га боғлиқ булар экан.
Пулатнй бушатиш температураси кутарилганда, пулатнй тоблашда совитиш тезлиги пасайтйрилганда ёки аустенитнинг изотермик парчаланиш температураси кутарилганда цементит доналари йириклашиб, пулатнинг пухталиги пасаяди.
Пулат цанчалик қаттиқ бўлса, унинг пластикли-ги шунчалик паст булади. Пулатнинг
қаттиқлигидан ташцари, пластиклиги хам катта ахамиятга эга. Аммо қаттиқлиги бир хил булган пулатларнинг пластиклйги хар хил булиши хам мумкин, бу нарса пулатнинг тузилишига ва мартенсит пластинкаларинингч майда-йириклигига 6оғлиқдир. Аммо мартенсит пластинкаларининг (ниналарининг) майда-йириклиги шу мартенситни хосил' цилган аустенитнинг тузилишига боғлиқ. Мартенсит пластинкалари аустенйт донаси ичида усади. Демак, аустенит доналари цанчалик йирйк булса, уларнинг ичида шунчалик узун мартенсит пластинкалари (ниналари) цосил булади ва, аксинча, аустенит доналари цанчаЛйк майда бўлса, уларнинг ичида шунчалик майда мартенсит ниналари цосил булади. Буни 162-расмда тасвирланган. микроскопик фотографиядан яққол куриш мумкин.
Мартенсит пластинкалари йириклашган сари унинг плаетиклиги ва, айницеа, цовушоцлиги анча пасаяди. Пулатнинг барча механик хоссаларини яхшилаш учун пулат тоблангандан кейин унда майда нинали структура цосил булишига царакат қилинади, бундай структура эса, юқорида айтиб утилганидек, узгаришдан олдинги аустенитнинг доналари майда булгандагина цосил цилинади.
Маълумки, аустенитнинг изотермик парчаланиш температураси қанча паст булса, феррит билан цементит аралашмасининг заррачалари шунчалик майда ва, демак, п^лат шунчалик қаттиқ булади. Бинобарин, аустенитнинг~700°С. температурада парчаланишидан хосид булган махсулот — перлитнинг қаттиқлиги аустенитнинг ~650°С температурада парчаланишидан хосйл булган мацеулот — сорбитнинг қаттиқлигига қараганда, сорбитнинг қаттиқлиги трооститнинг қаттиқлигига цараганда, трооститнинг қаттиқлиги бейнитнинг қаттиқлигига қараганда-, бейнитнинг қаттиқлиги эса аустенитнинг энг паст температурада узгаришидан цосил булган мартенситнинг қаттиқлигига цараганда паст булади (14-расмга царанг).
Пулатнинг тобланиб, сунгра бушатилгандан кейинги хоссалари диққатга сазовордир, чунки амалда деталлар тоблангандан кейин албатта бушатилади. Шунинг учун, бущатилган пулатнинг зсоссалари .билан батафсилроц танишиб чиқамиз.
Таркибида хар хил мицдорда углерод булган пулатларнинг қаттиқлиги билан бушатиш температураси орасидаги борланишни курсатувчи эгри чизиқлар 163- расмда тасвирланган. Тобланган пулатнй бушатишда пулат қаттиқлигининг узгаришк бу вақтда пулатнинг тузилишида содир буладиган узгаришлардан келиб чиқади. Тобланган пулат паст (100°С гача) температураларда бушатилганда унинг қаттиқлиги ё узгармайди (кам углеродли пулатларда) ёки жуда оз узгаради (куп углеродли пулатларда), бу цол 163-расмдан яққол куриниб турибди. Температура оширила борса, пулатнинг қат-
тиқлиги пасая боради, чунки карбид заррачалари йириклашиб, а-қаттиқ эритмадаги углерод миқдори камаяди. 200—250°С температуралар сохасида, яъни қолдиқ аустенитнинг узгариш температурадарида. Куп углеродли пулатларнинг қаттиқлигй озроц ортади, чунки бунда тетрагонал мартенсит ва цолдиц аустенит урнига бушатилган мартенсит цосил булади. Бушатиш температураси^нада оширилСа, феррит билан карбид
аралашмаси цосил булиб, бу аралашма заррачалари йириклаша боради, шунинг учун пулатнинг қаттиқлиги бир текисда пасаяди, пластиклик курсаткичлари эса оша боради.
Пулат механик хоссаларининг бушатиш температурасига цараб узгарищини курсатувчи эгри чизиқлар 164-расмда тасвирланган. Бушатиш температурасининг кутарилиши натижасида пулатнинг қаттиқлиги (НВ), мустацкамлик чегараси (<ть) ва эластиклик чегараси (аэ ) пасайиб, пластиклик курсаткичлари (б, ф ва ан) . ортади.. Пулат
300°С температурагача циздирйлиб ‘ бушатилса, ‘ унинг мустацкамлик ва эластиклик чегаралари тоблайгандан кейингидагига цараганда ката булади. Бушатиш температураси пасайган сари бу курсаткичларнинг қиймати пасая боради. Пулат 650°С температурада бушатилса, унинг пластиклик курсаткичлари, яъни нисбий торайиши (<р) ва зарбий қовушоцлиги (ан) энг юқори булади. Пулат 650°С дан юқори температураларда бушатилса, унинг пластиклик курсаткичлари . (фан) пасайиб боради.
Тобланган ва юкори температурада бушатилган пулатда механик хоссаларнинг юмшатилган ва нормалланган пулатдагига қараганда анча юкори булишининг сабаби шуки, бушатиш сорбитининг тузилиши
тоблаш сорбитининг тузилишидан фарц цилади: юқорида айтиб утилгандек, бушатиш сорбита донадор тузилишда, тоблаш сорбитининг тузилиши эса пластинкасимон булади. Пулатнй икки цайта термик ишлаш, яъни олдин тоблаб, сунгра юқори температурада бушатиш пулатнинг барча механик хоссаларини анча яхшилайди, шунинг учун бундай икки цайта термик ишлаш пулатнй яхшилаш деб аталади. Пулатни яхшилаш конструкцион пулатларни термик ишлашнинг асосий туридир.
Легирланган баъзи пулатлардан фарцли улароц, углеродли пулатларнинг механик хоссалари бушатиш температурасигача қиздирилган пулатнй совитиш тезлигига боғлиқ булмай, фацат бушатиш температурасига ва бушатиш процессининг давом этишигагина боглиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |