М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси



Download 1,12 Mb.
bet10/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

7- раcм. Панжаралар координацион сонларининг схемалари:
1 — оддий куб панжара; 2 — ҳажми марказлашган куб панжара; 3 —ёклари марказлашган куб панжара; 4 атомлари зич жойлашган гексагонал панжара.
2 - ж а д в а л
Баъзи металлар панжараларннинг координацион сонлари



Металлнинг номи
ва кимёвий
белгиси

Панжарасининг координацион
сони

Панжаранинг
белгиси

Металлнинг номи
ва кимёвий
белгиси

Панжарасининг координацион
сони

Панжаранинг
белгиси

Алюминий (Al)
Ванадий (V)
Вольфрам (W)
Иридий (Ir))
α-Кобальт (Со)
β-Кобальт (Со)
Кумуш (Ag)
Магний (Mg)
Мис (Сu)
Молибден (Мо)
α-Никель (Ni)
β-Никель (Ni)
Ниобий (Nb)
Олтин (Аu)

12
8
8
12
12
12
12
12
12
8
12
12
8
12

K12
K8
K8
K12
Г12
К12
К12
Г12
К12
К8
Г12
К12
К8
К12

Осмий (Os)
Платина (Pt)
Рений (Re)
Рубидий (Rb)
Рух (Zn)
Тантал (Та)
α-Темир (Fe)
β-Темир (Fe)
α-Титан (Ti)
β-Титан (Ti)
Хром (Сг)
α-Цирконий (Zr)
β-Цирконий (Zr)
Қўрғошин (Pb)

12
12
12
12
6
8
8
12
12
8
8
12
8
12

Г12
К12
Г12
Г12
Г6
К8
К8
К12
Г12
К8
К8
Г12
К8
К12

Металларнинг кўпгина хоссалари, шу жумладан зичлиги ҳам улар панжараларининг координацион сонига ва базисига боғлий. Панжаранинг координацион сони ва базиси қанчалик катта бўлса, металл шунчалик зич бўлади.

5- §. КРИСТАЛЛОГРАФИК ТЕКИСЛИКЛАР

Металларда кристалл панжаранинг атомлар зичлиги энг кўп бўлган текислиги кристаллографик текислик ёки атомлар текислиги деб аталади. Атомларнинг бундай текисликлар бўйлаб сирпанишига курсатиладиган қаршилик энг-кичикдир. Крисрталл панжаранинг шаклига қараб, унда кристаллографик текислик битта ёки бир нечта бўлиши мумкин.


Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, кристаллографик текисликларнинг танлаб олинган координата ўқларига нисбатан йуналиши махсус индекслар билан бёлгиланади. Бу индекслар кристаллографик текисликнинг ҳақиқий вазиятинй эмас, балки унинг координата ўқларига нисбатан қандай йўналганлигинигина кўрсатади. Бинобарин, индекслар бирор муайян текисликни ифодаламай, балки бир хил йуналишдаги параллел бир гуруҳ текислйкларни ифодалайди. Индекслар ўлчамли сонлар эмас, балки мавҳум сонлар бўлади. Кристаллографик текисликнинг индексларини топиш учун шу текислик координата уқларини кесиб ўтган нуқталардан то координаталар бошигача бўлган масофалар мавҳум бирликларда ўлчанади (хар қайси ўқдаги бирлик сифатида кристалл панжара элементар катакчасининг шу ўққда тўғри келган қирраси узунлиги қабул қилинади). Ўлчаш натижасида чиққан сонларнинг тескари қийматлари олиниб, сўнгра уларнинг нисбати учта оддий бутун сонлар нисбатига келтирилади (одатда, нисбат белгиси қўйилмайди).
Мисол келтирамиз. Куб системасидаги панжаранинг элементар катакчасини олайлик (8 - расм). Бу катакчада ABDC кристаллографик текислик Ох ўқини кесиб ўтади. Оу ва Оz ўқларини эса чексизликда кесади. ABDC текисликнинг координата ўқларини кесишидан хосил бўлган кесмалар ОС :∞:∞(1:∞:∞) Худди шунингдек, FBDE текисликнинг координата ўқларини кесишидан хосил бўлган кесмалар ∞ : ОЕ: ∞ ( ∞ : 1 : ∞); FBAK текисликнинг координата ўқларини кесишидан ҳосил бўлган кесмалар ∞ : ∞: О Қ (∞ ; ∞ : :1). Бу кесмаларнинг қийматига тескари қийматлар тегишлича 1 : 0 : 0 ; 0 : 1 : 0 ; 0 : 0: 1 бўлади. Агар бу индекслар қавслар ичига олиниб, нисбат белгилари тушириб қолдирилса, (1 0 0 ); (0 1 0 ); (0 0 1 ) келиб чиқади. Демак, ABDC текисликнинг йўналиши (100) индекс билан, FBDE текисликнинг йўналиши (010) индекс билан, FBAK текисликнинг йўналиши (001) индекс билан (8 - расм, а); КСЕ текисликнинг йўналиши (111) индекс билан (8 - расм, б); FACE текисликнинг йўналиши эса (110) индекс билан


Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish