10- расм. Каттиқ жисмлардаги асосий боғланишлар: •
а — ион боғланиш; б — атом боғланиш; в — молекуляр боғланиш; г — металл боғланиш.
Атом ( гомеополяр , ковалент ) боғланишлар . Атом 6оғланишли қаттиқ жисмлар кристалл панжараларининг тугунларида ўзаро ковалент боғланган атомлар туради (10-расм, б). Ковалент боғланган атомлар бир-бирини жуда пухта тортиб турганлиги учун бундай бирйкмаларнинг суюқланиш температураси ва қаттиқлиги ниҳоятда. юқори бўлади.
Электроманфийлиги бир-бирига тенг бўлган элементларгина ковалент боғланади. Ковалент боғланиш назариясига кўра, бундай боғланиш ҳосил бўлишида электрон бир атомдан иккинчи атомга ўтмайди (чунки бу атомларнинг электроманфийлиги бир хил), балки ўзаро таъсир қилувчи иккала атомга тегишли бўлиб қолади.
Атом боғланишли қаттиқ моддаларга мисол қилиб, олмосни кўрсатиш мумкин. Олмосда углероднинг ҳар бир атоми углероднинг бощқа тўртта атоми билан боғланган, бу тўртала боғланиш бир хил бўлганлигидан олмос кристалини битта гигант молекула деб қараш лозим.
Молекуляр боғланиш. Бундай боғланишли қаттиқ моддалар кристалл панжараларининг тугунларида молекулалар туради (1 0 - расм, в). Бу молекулалар бир-бирига молекулалараро кучлар воситасида тортилиб туради. Молекулалараро кучлар молекулаларни бир-бирига нисбатан заиф тортиб турганлигидан молекуляр боғланишли қаттиқ моддаларнинг суюқланиш температураси ва қаттиқлиги паст бўлади.
Металл боғланишлар . Бундай боғланишли қаттиқ жисмлар (металлар) кристалл панжараларининг тугунларида мусбат зарядли ионлар туради, ионларни эса эркин электронлар, яъни электронлар булути қуршаб олган бўлади (10-расм, г). Электронлар булути айрим ион ёки атомларнинг қобиқлари билан боғланган бўлмай, балки кристаллнинг бутун ҳаммасига оиддир. Демак, металл боғланишлар мусбат зарядли ионлар билан эркин электронларнинг ўзаро тортишувидан иборатдир.
7- §. РЕАЛ КРИСТАЛЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ. ДИСЛОКАЦИЯЛАР
ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР
Реал кристалларнинг тузилиши. Металларнинг реал кристаллари тузилишида, идеал кристалларникидагининг аксича, бир қатор нуқсонлар (номукаммалликлар) бўлади. Металларнинг жуда муҳим копгина механик ва физикавий ҳоссалари, металларнинг структурасида содир бўладиган кўлгина процесслар шу металлар кристалларининг тузилишидаги нуқсонлардан келиб чиқади.
Металларнинг; кристаллари тузилишидаги нуқсонлар, одатда, уч группага бўлинади. Булардан бири нуқтавий нуқсонлар бўлиб, иккинчиси чизиқли нуқсонлар ва учинчиси сирт (текислик) нуқсонлардир. Анашу нуқсонларни бирма-бир кўриб чиқайлик.
1. Нуқтавий нуқсонлар. Ўлчамлари уч йўналишнинг ҳаммасида ҳам кичик бўлган нуқсонлар нуқтавий нуқсонлар дейилади. Бундай нуқсонлар жумласига вакансиялар, яъни кристалл панжаранинг бўш жойлари, орали атомлар тугунлар оралиғига силжиган атомлар ва қўшимчаларнинг атомлари киради. қўшимчаларнинг атомлари металл кристалл панжараси тугунларидаги атомлар ўрнини олиши ҳам, панжара тугунлари оралиғига кириб бориши ҳам мумкин. Учала ҳолда ҳам асосий металлнинг кристалл панжараси ўзининг мунтазам геометрик тузилишини ўзгартиради, яъни панжарада нуқсонлар ҳосил бўлади. Вакансиялар ёки оралиқ атомлар температура кўтарилиб, кристалл панжара тугунларидаги атомларнинг тебраниш амплитудаси кучайиши натижасида ҳосил бўлади. Вакансиялар, оралиқ атомлар ва қўшимча атомлари схема тарзида 11 -расмда кўрсатилган. Реал кристалл панжараларда вакансиялар сони жуда кам бўлади. Қўшимчаларнинг ниҳоятда оз, ҳатто процентнинг мингдан бир улушлари қадар миқдори ҳам кристалл панжарага жуда кўп атомлар киритиб, унда кўпдан-кўп нуқсонлар ва ҳар хил жинслиликлар ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |