М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Жамоа тадбиркорлиги
– бу бир гуруҳ фуқароларнинг ўзларига маъқул 
бўлган мулкчилик шаклларида жамоаларга бирлашиб, жамоа корхоналарини 
ташкил қилишлари ва шу асосда тадбиркорлик фаолиятини амалга 
оширишларидир. 
Жамоа тадбиркорлиги фаолияти фирмалар фаолиятида ўз ифодасини 
топади. Фирма – муайян турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ва хизмат 
кўрсатишга ихтисослашган, бозордаги талаб ва таклифга қараб иш 
тутадиган, иқтисодий жиҳатдан эркин ва мустақил корхонадир.
Хусусий фирма деганда айрим шахс ѐки оилага тегишли бўлган, якка 
хусусий мулкка асосланиб фаолият кўрсатади ган корхона тушунилади. 
Фирмаларнинг турлари жуда кўп, уларни чизмада қуйидагича 
тасвирлаш мумкин (2.2.1-расм). 
Ширкат фирма 
бир неча соҳибнинг мулкини бирлаштириш ва 
тадбиркорликдан олинадиган фойдани баҳам кўришга асосланган шерик-
чилик корхонасидир.


58 
Ширкат фирмаларининг икки тури мавжуд: 
- масъулияти чекланмаган жамиятлар;
 
- масъулияти чекланган жамиятлар.
 
Фирма (корхона) ларнинг турлари 
 
Фирма (корхона) турлари 
 
Хусусий 
фирмалар 
 
Ширкат 
фирмалар 
 
Давлат 
корхоналари 
 
Аралаш 
фирмалар 
Масъулияти 
чекланмаган 
жамият 
Масъулияти 
чекланган 
жамият 
-қўшма корхоналар 
-концерн 
-консорциум 
-концессия 
-кооператив 
-картел 
-синдикат 
-венчур 
-ижара
-консалтинг 
-инжиниринг 
Акциядорлик 
жамиятлари 
Корпорация-
лар 
2.2.1-расм. 
Масъулияти чекланмаган жамиятлар икки ѐки ундан кўпроқ кишиларнинг 
мулки асосида юзага келади. Шерикларнинг дастлабки мулки фирманинг 
устав капитали дейилади. Бу капиталга ҳар бир шерик ўз ҳиссасини қўшади. 
Улар устав фондига қанча пул қўйса, шу ҳиссага биноан фойда олишади. 
Борди-ю фирма синса, шериклар зарарни ҳамжиҳатликда кўтаради, яъни 
бир шерик бошқасининг жавобгарлигини ҳам зиммасига олади. 
Ширкат аъзолари ўртасида тузилган битим ширкатнинг ҳуқуқий асоси 
ҳисобланади. Бу битим қуйидаги бандларни ўз ичига олади: 
- ҳар бир ҳамкорнинг ваколатлари; 
- битимнинг муддати; 
- ҳар бир вакилнинг умумий ишга қўшган улуши; 
- даромадлар ва юз бериши мумкин бўлган зарарларни ўзаро бўлиш 
йўл-йўриқлари; 
- уюшма маблағларидан ҳар бир ҳамкорнинг олиши мумкин бўлган 
аниқ ва белгиланган пул ҳажми; 
- уюшмада амалга ошириш зарур бўладиган молиявий ишлар тартиби
- янги ҳамкорни қабул қилиш тартиби;
- ширкатни тарқатиб юбориш тартиби.
Ширкатга давлат, кооператив, жамоа ва бошқа ташкилотлар
шунингдек, хорижий ташкилотлар ва фуқаролар ҳам қо нун йўл қўйган 
ҳолларда аъзо бўлиши мумкин. 
Масъулияти чекланган ширкат фирмаларнинг устав фонди фақат 
таъсисчилар маблағ (акция)лари ҳисобига барпо этилади. Жамият 
қатнашчилари ўзларининг қўшган улушлари доирасида жавобгар бўлади. 


59 
Ширкат ўз фаолияти учун устав фонди миқдорида жавобгар ҳисобланади.
Масъулияти чекланган ширкат фирмалар номига «лими тед» сўзи 
қўшилади, бу инглизча сўз бўлиб, «чекланган» маъносини билдиради. 
Масъулияти чекланган фирманинг бир қатор турлари мавжуд. Уларнинг 
энг кенг тарқалган шакли акциядорлик жамиятлари ва корпорациялардир. 
Акциядорлик жамиятларини тузиш ва фаолиятини ташкил қилиш тартиби 
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядор -
ларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда ифодаланган. 
Ушбу қонуннинг 2-моддасига мувофиқ:

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish