М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Маслаҳат услублари.
Маслаҳат услублари турли хил бўлиши мумкин. 
Маслаҳатнинг уч тури – экспертли, жараѐн ва ўргатувчи маслаҳатлар кенг 
қўлланилади. 
Экспертли маслаҳат
– консалтингнинг энг пассив шаклидир. 
Маслаҳатнинг бу турида маслаҳатчи диагностика, қарор қабул қилиш ва 
уларни жорий этишни мустақил равишда амалга оширади. Мижоз эса 
бундай ҳолларда маслаҳатчига керакли ахборот етказиб бериши зарур 
бўлади. 
Жараѐн маслаҳатида
– лойиҳани ишлаб чиқиш босқичларида 
консалтинг фирма маслаҳатчилари мижоз билан фаол иш олиб бориб, 
юзага келган муаммоларни ҳамкорликда таҳлил қилади ва керакли 
таклифлар беради. 
Ўргатувчи маслаҳатида
– мутахассисларнинг асосий мақсади ғояларнинг 
юзага келиши, ечимлар қабул қилиш учун асос тайѐрлашдир. Шу мақсадда 
мижозлар учун маърузалар ўқилади, семинарлар ўтказилади, ўқув қўлланмалари 
ишлаб чиқилади. Умуман олганда мижозлар керакли назарий ва амалий 
ахборотлар билан таъминланади. Амалда эса юқоридаги ҳар бир маслаҳат турлари 
соф ҳолда қўлланилмайди, улар комбинациялашган шаклда учрайди. 
Саноати ривожланган мамлакатларда консалтинг хизмати кўп йиллар 
мобайнида бозор иқтисодиѐти инфратузилмасининг муҳим элементларидан 
ҳисобланади. Консалтинг хизмати статистика томонидан махсус тармоқ 
деб тан олинган. АҚШ да ушбу тармоқда 700 минг киши банд бўлиб, 
унинг бир йиллик хизмат ҳажми 50 млрд долларни ташкил қилади.
Ҳар бир ривожланган ва ривожланаѐтган мамлакатларда маслаҳатчилар 
фикрисиз иқтисодиѐт ва бошқарувга оид жиддий қарорлар қабул 
қилинмайди. 
Ўзбекистонда ҳозирги вақтда хусусий консалтинг фирмалар сони жуда 
кам (қиѐслаш учун Голландияда уларнинг сони 2000 дан ошиқдир). 
Хусусий фирмалардан ташқари маслаҳатли хизматларни давлат, ўқув,
ахборот, илмий-текшириш муассасалар тижо рат асосида бажарадилар. 
Мамлакатимизда ҳозирги иқтисо дий шароитни яхши биладиган, юқори 


55 
салоҳиятга 
эга 
бўлган, 
юқори 
интеллектуал, 
бозор 
иқтисодиѐти 
механизмини тушунадиган малакали маслаҳатчилар сони йилдан-йилга 
кўпайиб бормоқда. Улар чет ел консалтинг фирмаларининг вакиллари билан 
ҳамкорликда миллий иқтисодиѐтни ривожлантиришда катта иш олиб 
бормоқдалар. Айтиш лозимки, чет эл консалтинг фирмалар ининг хизмати 
жуда қиммат. Масалан, чет ел консалтинг фирмаси ходимининг бир кунлик 
ўртача иш ҳақи 300 долларни ташкил қилади.
Консалтинг хизматлари турли хил бўлиши мумкин. Менежмент бўйича 
Европа маслаҳатчилар маълумот-кўрсатикичида 84 турдаги консалтинг 
хизматлари кўрсатилган. Улар қуйидаги 8 та гуруҳга бўлинган: умумий 
бошқарув, маъмурий бошқарув, молиявий бошқарув, ходимлар бошқаруви,
маркетинг, ишлаб чиқариш, ахборот технологияси, махсус хизматлар.

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish