at five o’clock соат бешда, at noon пешинда, кундузги соат 12 да, at midnight ярим тунда, at that moment ўша пайтда ва бошқа шу каби пайтни англатувчилар билан:
I shall still be working at six o’clock. Мен соат олтида хали хам ишлаётган бўламан.
He can’t come at two o’clock tomorrow because he’ll be giving a lesson at that time.
У эртага соат иккида кела олмайди, чунки, у ўша пайтда дарс бераётган бўлади.
Present Indefinite даги феъл билан ифодаланган пайт ва шарт эргаш гаплардаги к е л а с и з а м о н д а г и б о ш к а и ш – х а р а к а т билан:
When I come back, they will be having supper. Қайтиб келганимда улар кечки овқатни еяётган бўлишади.
I shall be working when he returns. У қайтиб келганида мен ишлаётган бўламан.
If you come after eleven o’clock, I shall be sleeping. Агар сиз соат ўн бирдан кейин келсангиз, мен ухлаётган бўламан.
Изох: Future Continuous пайт ва шарт эргаш гапларда ишлатилмайди. Ушбу холларда Future Continious нинг ўрнига Present Continuous ишлатилади:
If he is sleeping when you come, wake him up.
Келаси замонда вақтнинг аниқ б и р қ и с м и д а содир бўладиган д а в о м л и иш-харакатни ифодалаш учун, бу иш-харакат мазкур вақтнинг бутун давомида узлуксиз давом этадиган бўлмаса хам:
I shall be preparing for my examination in May. Мен майда имтихонга тайёргарлик кўраман.
He will be writing a play during the summer. У ёзда пьеса ёзади.
In June that firm will be carrying on negotiations for the purchase of wheat. Июн ойида ушбу фирма буғдой сотиб олиш бўйича музокаралар олиб боради.
Иш-харакатнинг бажарилиш вақти all day long кун бўйи, all day tomorrow эртага кун бўйи, all the time хамма вақт, the whole evening кечаси билан, from five till six соат бешдан олтигача кабилар билан ифодаланганида Future Continious баъзан Future Indefinite билан бир қаторда ишлатилади:
H e will be reading the whole evening. У кечаси билан ўқиб чиқади.
He will read the whole evening.
I shall be preparing for my examination all day tomorrow.
I shall prepare for my examination all day tomorrow.
Мен эртага кун бўйи имтихонга тайёрланаман.
They will be working in the library from three till five.
They will work in the library from three till five.
Улар соат учдан бешгача кутубхонада ишлайдилар.
Бажарилиш вақти юқоридаги кабилар билан ифодаланган иш-харакат к е т м а – к е т рўй берадиган икки ёки ундан ортиқ иш-харакатларнинг бири бўлса, унда фақат Future Indefinite ишлатилади:
I’ll come home early, I’ll rest from five till six, and then I’ll work the whole evening.
Уйга эрта келаман, соат бешдан олтигача дам оламан, кейин эса кечаси билан ишлайман.
§ 28. Иккита давомли иш-харакат б и р в а қ т д а содир бўлса, иккала иш-харакат Continuous гурухи замонлари (бош гапда – Future Continuous, эргаш гапда – Present Continuous) ёки Indefinite гурухи замонлари (бош гапда – Future Indefinite, эргаш гапда – Present Indefinite) воситасида ифодаланиши мумкин. Continuous замонлари ишлатилганида сўзловчи иш-харакатни ж а р а ё н сифатида тасвирлайди, Indefinite замонлари ишлатилганида эса иш-харакатнинг бажарилиш ф а к т и н и таъкидлайди холос:
While he is having his breakfast, I shall be reading the newspaper.
While he has his breakfast, I shall read the newspaper.
У нонушта қилаётган вақтда мен газета ўқиётган бўламан.
У нонушта қилаётган вақтда мен газета ўқийман.
While I am doing my homework, he will be resting.
While I do my homework, he will rest.
Мен уй вазифасини қилаётганимда у дам олаётган бўлади.
Мен уй вазифасини қилаётган вақтда у дам олади.
Изох: Future Continuous билан Past Continuous ни солиштириш ушбу замон шаклларининг ўхшаш холатларда ишлатилишини кўрсатади; фарқи шуки, Future Continuous келаси замондаги, Past Continuous эса ўтган замондаги иш-харакатларни ифодалайди:
I shall be working at six o’clock - Future Continuous, келаси замондаги иш-харакат
I was working at six o’clock - Past Continuous, ўтган замондаги иш-харакат
I shall be working when you come.
I was working when you come.
I shall be preparing for my examination in May.
I was preparing for my examination in May.
§ 29. Future Continuous, шунингдек, д а в о м л и б ў л м а г а н характердаги иш-харакатларни хам ифодалаш учун ишлатилади. Бундай холатда, Future Continuous, Future Indefinite нинг ўрнига ишлатилади хамда иш-харакатни бажариш м а қ с а д к и л и н г а н л и г и н и ёки унинг бажарилишига и ш о н ч н и ифодалайди:
He will be meeting us at the station. У бизни вокзалда кутиб олади.
I shall be writing to him tomorrow. Мен унга эртага хат ёзаман.
Future Continuous нинг ишлатилиш холатлари умумий жадвали
№
|
Ифодаланадиган иш-харакат
|
Мисол
|
Таржимаси
|
1
|
Келаси замонда муайян бир пайтда содир бўладиган д а в о м л и иш-харакат
|
I shall still be working at five o’clock.
I shall be working when he returns.
|
Мен соат бешда хали хам ишлаётган бўламан.
У қайтганида мен ишлаётган бўламан.
|
2
|
Келаси замонда вақтнинг аниқ б и р қ и с м и д а содир бўладиган д а в о м л и иш-харакат, бу иш-харакат мазкур вақтнинг бутун давомида узлуксиз давом этадиган бўлмаса хам
|
I shall be preparing for my examination in May.
|
Мен майда имтихонга тайёргарлик кўраман.
|
3
|
Д а в о м л и б ў л м а г а н иш-харакат, бажариш м а қ с а д қ и л и н г а н л и г и ёки унинг бажарилишига и ш о н ч ифодаланганида
|
He will be meeting us at the station.
|
У бизни вокзалда кутиб олади.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |