-ful: useful фойдали, doubtful шубхали
-less: useless бефойда
-ous: famous машхур, dangerous хавфли
-al: formal расмий, central марказий
-able, -ible eatable еса бўладиган, accessible тушунарли, боп
Кенг қўлланиладиган олд қўшимчаларга қуйидагилар киради:
un-: unhappy бахтсиз, unequal тенг бўлмаган
in-: incomplete тўлиқ бўлмаган, indifferent фарқсиз
Айрим сифатлар қ ў ш м а сифатлар бўлиб, бир маънони англатувчи икки сўздан ташкил топади: dark-blue тўқ кўк, snow-white қордай оқ, оппоқ.
СИФАТ ДАРАЖАЛАРИ (DEGREES OF COMPARISON)
§ 2. Предметлардаги бир хил белгини миқдорига кўра нисбатлаб бир-биридан фарқлаш ходисаси с и ф а т д а р а ж а с и дейилади.
Сифатнинг асосий шакли қиёслашни ифодаламайди хамда о д д и й даража (the Positive Degree) дейилади. Предметлардаги айни бир белгининг қиёс килинишидан икки даража ясалади: қ и ё с и й даража (the Comparative Degree) ва о р т т и р м а даража (the Superlative Degree):
The Dnieper is a long river. Днепр – узун дарё (Long – оддий даражадаги сифат.)
The Volga is longer than the Dnieper. Волга Днепрдан узунроқ (Longer – қиёсий даражадаги сифат. Бунда предметлардаги (дарёлардаги) бир хил белги (узунлиги) қиёсланмоқда.)
The Volga is the longest river in Europe. Волга Европадаги энг узун дарёдир (Longest – орттирма даражадаги сифат.)
§ 3. Б и р б ў ғ и н л и сифатларнинг қ и ё с и й д а р а ж а с и оддий даражадаги сифатга –er суффикси қўшиш билан, о р т т и р м а д а р а ж а с и эса –est суффикси қўшиш билан ясалади:
sharp – ўткир; sharper – ўткирроқ; sharpest – энг ўткир
cold – совуқ; colder – совуқроқ; coldest – энг совуқ
–y, -er, -ow, -ble билан тугайдиган икки бўғинли сифатларнинг даражалари хам юқорида кўрсатилган йўл билан ясалади:
busy – банд; busier – бандроқ; busiest – энг банд
clever – ақлли; cleverer – ақллироқ; cleverest – энг ақлли
narrow – тор; narrower – торроқ; narrowest – энг тор
noble – олижаноб; nobler – олижаноброқ; noblest – энг олижаноб
Юқорида кўрсатиб ўтилган йўл билан бошқа бир қатор икки бўғинли сифатларнинг хам даражалари ясалади:
polite – одобли; politer – одоблироқ; politest – энг одобли
severe – қаттиқ; severer – қаттиқроқ; severest – энг қаттиқ
sincere – самимий; sincerer – самимийроқ; sincerest – энг самимий
simple – оддий; simpler – оддийроқ; simplest – энг оддий
common – оддий (одатдаги); commoner – оддийроқ; commonest – энг оддий
Do'stlaringiz bilan baham: |