§ 46. By предлогини талаб қилувчи феъллар:
to divide (multiply) by - ... га бўлиш (кўпайтириш)
Divide (multiply) this number by six. Бу сонни олтига бўлинг (кўпайтиринг)
to increase (decrease, rise, exceed) by - ... га кўпай(тир)моқ (камай(тир)моқ, ўсмоқ, ошмоқ) In September the output of our plant increased by 15 per cent as compared with the preceding month. Заводимизда ишлаб чиқариш сентябр ойида ўтган ойга нисбатан 15 фоизга ўсди.
to judge by – ... кўра хулоса чиқармоқ Never judge by appearances. Хеч қачон ташқи кўринишга қараб (кўра) хулоса чиқарманг.
to mean by – назарда тутмоқ What do you mean by that? Бу билан нимани назарда тутяпсиз?
to take (seize, hold, pull) by – ... дан ушламоқ (ушлаб олмоқ, тутмоқ, тортмоқ) He took her by the arm (= He took her arm). У унинг қўлидан ушлади (тутди).
§ 47. By предлоги иштирокидаги иборалар:
by accident – тасодифан
by chance – тасодифан
by day (night) – кундузи (тунда)
by the day (the week) – аста-секин
by heart – ёддан
by land (sea, air) – қуруқлик (денгиз, хаво йўли) орқали
by (electric) light – (электр) ёруғлигида
by means of – воситасида
by all means – албатта
by no means – асло, зинхор
6 metres by 8 metres – 6 метрга 8 метр
by mistake – янглишиб
by retail (wholesale) – чакана (улгуржи)
step by step – қадамба қадам, босқичма-босқич
by train (tram, bus, ship) – поездда (трамвайда, автобусда, пароходда)
by the way (by the by) – айтгандай, айтганча
Down
§ 48. Down предлоги харакатни ифодаловчи феъллардан кейин (бўйлаб) пастга, ... дан маъноларида қўлланилади (маъно жихатидан up предлогига қарама-қарши хисобланади):
He went down the stairs. У зина бўйлаб пастга тушди.
The streamer sailed down the river. Пароход дарё бўйлаб пастга сузди.
He ran down the hill. У тепаликдан югуриб тушди.
§ 49. Down, шунингдек, равиш хам хисобланади ва пастга, пастда маъноларида қўлланилади:
I looked down and saw him. Мен пастга қарадим ва уни кўрдим.
He will be down in a few moments. У бир неча минутдан кейин пастда бўлади (пастга тушади).
Down равиши билан биргаликда ишлатиладиган феъллар кўпинча юқоридан пастга бўлган харакатни ифодалайди: to come (go, get, walk) down (пастга) тушмоқ, to run down югуриб тушмоқ, to jump down сакраб тушмоқ, to throw down (пастга) улоқтирмоқ ва бошқалар:
The boy jumped down off the wall. Бола девордан сакраб тушди (пастга сакради).
Let’s go down to the river. Дарё ёнига тушайлик.
Down равиши, шунингдек, бошқа бир қатор феъллари билан хам биргаликда қўлланилади, масалан:
to lie down – ётмоқ: He lay down under a tree. У дарахт тагига ётди.
to sit down – ўтирмоқ: Sit down, please. Мархамат, ўтиринг.
to write down – ёзиб олмоқ: Write down my address. Манзилимни ёзиб олинг.
§ 50. Down иштирокидаги бирикма ва иборалар:
up and down – орқага ва олдинга
down to - ... гача
upside down – оёғи осмонда (тескари, тепасини пастга қилиб)
Do'stlaringiz bilan baham: |