§ 150. Must, шунингдек, сўзловчи хақиқат деб ўйлаган т а х м и н н и ифодалаш учун хам ишлатилади:
Indefinite Infinitive билан биргаликда х о з и р г и з а м о н г а тегишли бўлган тахминни ифодалаш учун:
He must know her address. У унинг манзилини билиши керак (У унинг манзилини билса керак) – сўзловчи у унинг манзилини билишини хақиқат деб тахмин қилмоқда. He must be in the library now. У хозир кутубхонада бўлиши керак. Ушбу гапда сўзловчи у хозир кутубхонада бўлиши зарур/шарт деган маънони, яъни зурурлик, мажбурлиликни назарда тутмаяпти, балки хозир унинг кутубхонада эканлигини хақиқат деб хисоблаб, шунга асосланиб унинг кутубхонадалигини тахмин килмоқда.
Иш-харакат нутқ сўзланиб турган вақтда содир бўлаётганлиги тахмин қилинганида, must дан сўнг Continuous Infinitive ишлатилади:
- Where is he?
- He must be walking in the garden.
- У қаерда?
- У боғда сайр қилаётган бўлиши керак.
2. Perfect Infinitive билан биргаликда ў т г а н з а м о н г а тегишли бўлган тахминни ифодалаш учун:
They must have forgotten to send us a copy of the telegram with their letter. Улар хатларига илова қилиб телаграмманинг бир нусхасини юборишни унутган бўлишлари керак.
The cases must have been damaged during the unloading of the vessel. Яшиклар кемани юкдан бўшатиш пайтида шикастланган бўлиши керак.
Изох: 1. Келаси замонга тегишли бўлган тахминни ифодалаш учун must ишлатилмайди. Ўзбек тилидаги Об-хаво эртага ўзгариши керак, Маъруза қизиқ бўлиши керак каби гаплар инглиз тилига қуйидагича таржима қилинади: The weather will probably change (is likely to change) tomorrow, The lecture will probably be interesting (is likely to be interesting).
2. Тахминни ифодаловчи must феъли бўлишсиз гапларда ишлатилмайди. Ўзбек тилидаги У бу хақида билмаса керак, У уни кўрмаган бўлиши керак каби гаплар инглиз тилига қуйидагича таржима қилинади: He probably doesn’t know about it, He probably didn’t see her.
Must феълининг ишлатилиш холатлари умумий жадвали
№
Холатлар
Мисол
Таржимаси
1
М а ж б у р л и к н и ифодалаш учун (Indefinite Infinitive билан)
You must do it.
Сиз уни бажаришингиз керак.
2
Тахминни ифодалаш учун:
a)
хозирги замонга тегишли тахминни ифодалаш учун (Indefinite Infinitive билан)
He must be at home now.
У хозир уйида бўлиши керак.
b)
ўтган замонга тегишли тахминни ифодалаш учун (Perfect Infinitive билан)