Should (барча шахслар билан), to сиз инфинитив билан бирикмада:
Were (барча шахслар билан), to ли инфинитив билан бирикмада:
If I should see him tomorrow, Агар уни эртага кўрганимда эди, ундан бу хақида
I should ask him about it. сўрар эдим.
If I were to see him tomorrow,
I should ask him about it.
§ 124. Эргаш гапда баъзан would билан инфинитив бирикмаси учрайди. Would феъли бу холда ёрдамчи феъл хисобланмасдан, илтимосни ифодалаш учун хизмат қилади:
We should be obliged if you would acknowledge receipt of this letter. Агар сиз бу хатни олинганлигини тасдиқласангиз, биз миннатдор бўлар эдик.
We should be grateful if you would send us your catalogue of Diesel engines.
Шарт гапларнинг учинчи тури
§ 125. Учинчи турдаги шарт гаплар ў т г а н замонга тегишли, шунинг учун хам б а ж а р и б б ў л м а й д и г а н хисобланувчи фаразларни ифодалайди.
Учинчи турдаги шарт гапларда эргаш (шарт) гапда Past Perfect шакли, бош (натижа) гапда эса should (1-шахс бирлик ва кўплик учун32) ёки would (2- ва 3-шахс бирлик хамда кўплик учун) билан Perfect Infinitive (to сиз) бирикмаси ишлатилади:
If I had seen him yesterday, I should have asked him about it. Агар уни кеча кўрганимда эди, мен ундан у хақида сўраган бўлар эдим.
He would not have caught cold if he had put on a warm coat. Агар у иссиқ пальто кийганида эди, у шамолламаган бўлар эди.
If your instructions had been received ten days ago, the goods would have been shipped by the S.S. “Svir” yesterday. Агар кўрсатмангиз ўн кун олдин олинганида эди, моллар “Свир” пароходида жўнатиб юборилган бўлар эди.
Иккинчи ва учинчи турдаги шарт гапларнинг бош гапида could ва might нинг қўлланилиши
§ 126. Иккинчи турдаги шарт гапларнинг бош гапида could ёки might билан Indefinite Infinitive бирикмаси қўлланилиши мумкин. Шунга ўхшаш, учинчи турдаги шарт гапларда could ёки might билан Perfect Infinitive бирикмаси қўлланилиши мумкин:
He could do it if he tried. Агар харакат қилганида, у буни қила оларди.
He could have done it if he had tried.
You might find him there if you called at six o’clock.
You might have found him if you had called at six o’clock.
Агар соат олтида кирганингизда, сиз уни у ерда топишингиз мумкин эди.
Маъно жихатидан could билан Indefinite Infinitive бирикмаси should (would) be able билан Indefinite Infinitive бирикмасига тенг, could билан Perfect Infinitive бирикмаси эса should (would) have been able билан Perfect Infinitive бирикмасига тенг:
I could do it if I tried.
I should be able to do it
I could have done it
I should have been able to do it if I had tried.
Лекин, to be able билан инфинитив бирикмаси бесўнақайлиги сабабли кам қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |