Иккинчи ва учинчи тур элементларидан ташкил топган шарт гаплар
§ 127. Баъзан шарт ўтган замонга, натижа эса хозирги ёки келаси замонга тегишли, ёки аксинча бўлиши мумкин. Бундай холатда шарт гапларнинг “аралаш” тури юзага келади:
If you had worked harder last year, you would know English well now. Агар ўтган йили қаттиқроқ ишлаганингизда эди, хозир инглиз тилини яхши билар эдингиз.
Ушбу гапда шарт ўтган замонга тегишли, шу сабабли эргаш гапдаги феъл, учинчи турдаги шарт гаплардаги сингари, Past Perfect да қўлланилган (had worked). Лекин, бош гап хозирги замонга тегишли ва шунинг учун унинг феъли, иккинчи турдаги шарт гаплардаги сингари, would билан Indefinite Infinitive бирикмаси билан ифодаланган (would know).
If he knew English well, he would have translated the article without difficulty yesterday. Агар у инглиз тилини яхши билганида, у кеча мақолани қийинчиликсиз таржима қилган бўлар эди.
Бу ерда, эргаш гапда айтилган фараз хозирги замонда хам ўз кучини сақлаб қолган (у инглиз тилини у м у м а н, яъни хозир билганида назарда тутилмоқда). Шунинг учун эргаш гапдаги феъл, иккинчи турдаги шарт гаплардаги сингари, Past Indefinite да ишлатилган (knew). Лекин, бош гап ўтган замонга тегишли, шунинг учун унинг феъли, учинчи турдаги шарт гаплардаги сингари, would билан Perfect Infinitive бирикмаси орқали ифодаланган.
Шарт ёки натижа ифодаланмаган шарт гаплар
§ 128. Баъзан шарт гапда унинг қисмларидан бири (натижа ёки шарт) ифодаланмай, фақатгина назарда тутилади:
Why didn’t you tell me about it? I should have helped you. (Бу ерда if you had told me about it агар менга бу хақида айтганингизда эди шарти назарда тутилмоқда.) Нега менга бу хақида айтмадингиз? Мен сизга ёрдам берган бўлар эдим.
It is a pity you didn’t send us any instructions. We should have shipped the goods by the S.S. “Pskov” (Бу ерда if we had received your instructions агар кўрсатмангизни олганимиза эди шарти назарда тутилган.) Афсуски, сиз бизга хеч қандай кўрсатма юбормадингиз. Биз молларни “Псков” пароходида жўнатган бўлар эдик.
If I had known it before! (Бу ерда шароитга қараб I should not have done it Мен буни қилмаган бўлар эдим ёки I should have helped him Мен унга ёрдам берган бўлар эдим ва хоказо каби натижа назарда тутилган.) Буни илгари билганимда эди!
If they were here! (Бу ерда шароитга қараб I should be so glad Жуда хурсанд бўлар эдим ёки they would explain everything улар хамма нарсани тушунтирар эди ва хоказо сингари натижа назарда тутилмоқда.) Улар шу ерда бўлганида эди!
Do'stlaringiz bilan baham: |