КЕСИМ ЭРГАШ ГАП (PREDICATIVE CLAUSES)
§ 87. Кесим эргаш гап қўшма гапда қўшма кесимнинг от қисми вазифасини бажаради ва what is the subject? what is the subject like? сўроқларидан бирига жавоб бўлади. Кесим эргаш гаплар эга эргаш гап мавзусида келтирилган боғловчи ва боғловчи сўзлар билан бош гапга боғланади:
The trouble is that I have lost his address. Кўнгилсизлик шундаки, мен унинг манзилини йўқотиб қўйдим.
The question is whether they will be able to help us. Улар бизга ёрдам бера оладиларми – масала шунда.
The weather is not what it was yesterday. Об-хаво кечагидек эмас.
Кесим эргаш гаплар бош гапдан вергул билан ажратилмайди.
ТЎЛДИРУВЧИ ЭРГАШ ГАП (OBJECT CLAUSES)
§ 88. Тўлдирувчи эргаш гап қўшма гапда воситасиз ёки предлогли воситали тўлдирувчи вазифасини бажаради. Улар what? нимани? about what? нима хақида? for what? нима учун? ва хоказо сўроқларидан бирига жавоб бўлади. Тўлдирувчи эргаш гаплар эга эргаш гап мавзусида келтирилган боғловчи ва боғловчи сўзлар билан бош гапга боғланади:
He told us that he felt ill. У бизга касал бўлганлигини айтди.
He asked us what we thought of it. У биздан у хақида нима ўйлашимизни сўради.
They laughed at what he said. Улар унинг айтган гапи устидан кулишди.
I’ll ask him to find out where they live. Мен ундан уларнинг қаерда яшашларини аниқлашини сўрайман.
He has just gone away saying that he will return in an hour. У бир соатда қайтишини айтиб, хозиргина кетди.
That боғловчиси кўпинча ишлатилмайди:
I know (that) he has returned. Мен унинг қайтиб келганлигини биламан.
He said (that) he felt tired. У чарчаганлигини айтди.
Тўлдирувчи эргаш гаплар бош гапдан вергул билан ажратилмайди.
Эга, кесим ва тўлдирувчи эргаш гапларга изохлар
§ 89. 1. Ўрганувчилар whose, whom, which, what, when, where, how, why сўзлари билан бошланадиган эга, кесим ва тўлдирувчи эргаш гапларда сўроқ гаплардаги сўзлар тартибини хато қилиб қўллашади.
Шуни эсда тутиш керакки, сўроқ гаплардаги сўзлар тартиби фақат мустақил сўроқ гапларда қўлланилади; эргаш гапларда эса хар доим д а р а к гаплардаги сўзлар тартиби қўлланилади:
How did he do it? У буни қандай қилди? -мустақил сўроқ.
How he did it is difficult to say. Унинг буни қандай қилганлигини айтиш қийин –эга эргаш гап.
That is how he did it. У буни шундай қилди – кесим эргаш гап.
He told me how he did it. У менга уни қандай қилганлигини айтди – тўлдирувчи эргаш гап.
2. Ўрганувчилар баъзан when сўзи билан бошланган эга, кесим ва тўлдирувчи эргаш гапларда келаси замонни хозирги замон билан алмаштириб хатога йўл қўядилар. Шуни ёдда тутиш керакки, when дан кейин келаси замон фақат п а й т х о л и эргаш гапларда хозирги замон билан алмаштирилади:
When he will arrive is not yet known. Унинг қачон келиши хали маълум эмас.
The question is when he will arrive. Масала унинг қачон келишида.
He has told me when he will arrive. У менга қачон келишини айтди.
Лекин:
I shall ask him about it when he arrives. Мен ундан бу хақида у келганида сўрайман.
Амалда when дан кейин келаси замонни хозирги замон билан алмаштириш керакми эканлигини қуйидагича аниқлаш мумкин:
Агар when а й н а н қ а ч о н л и г и маъносига эга бўлса, яъни о й, к у н, с о а т ва хоказолар назарда тутилганида ва агар when га мантиқий урғу бериш мумкин бўлса, келаси замон ишлатилади. Акс холда, келаси замон хозирги замон билан алмаштирилади:
I don’t know when he will come. Мен унинг қачон (айнан қачон, қайси куни, қайси соатда) келишини билмайман.
I shall ask him about it when he comes. Мен ундан бу хақида у келганида сўрайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |