Тўлдирувиларнинг гапдаги жойлашуви
§ 51. Тўлдирувчилар гапда қуйидагича жойлашади:
Воситасиз тўлдирувчи бевосита феълдан кейин туради:
I bought a radio set. Мен радиоприёмник сотиб олдим.
Гапда предлогсиз воситали тўлдирувчи мавжуд бўлганида, воситасиз тўлдирувчи ундан кейин туради:
I sent my father a telegram. Мен дадамга телеграмма юбордим.
Изох: Қўшма феъллардан (to put on киймоқ, to take off ечмоқ, to pick up кўтармоқ, to let in киритмоқ ва бошқалар, Феъл сўз туркуми мавзуси, § 1 га қаранг) кейин к и ш и л и к о л м о ш л а р и билан ифодаланган воситасиз тўлдирувчи феъл ва равиш орасида туради:
Put it on. Буни кийинг.
Let him in. Уни киритиб юборинг.
Воситасиз тўлдирувчи о т билан ифодаланганида эса, у равишдан олдин ёки кейин туриши мумкин:
Put your coat on = Put on your coat. Пальтонгизни кийинг.
Let the boy in = Let in the boy. Болани киритиб юборинг.
П р е д л о г с и з в о с и т а л и тўлдирувчи доим феъл ва воситасиз тўлдирувчи орасида туради:
We sent the buyers the documents. Биз харидорларга хужжатларни юбордик.
П р е д л о г л и в о с и т а л и тўлдирувчи воситасиз тўлдирувчидан кейин туради:
The sellers received a telegram from the buyers. Сотувчилар харидорлардан телеграмма олди.
Предлогсиз воситали тўлдирувчи ва to предлогли воситали тўлдирувчи
§ 52. Баъзи холларда харакат йўналтирилган шахсни ифодаловчи предлогсиз воситали тўлдирувчининг ўрнига to предлогли тўлдирувчи ишлатилади; бунда ушбу тўлдирувчи, хар қандай предлогли тўлдирувчи сингари, воситасиз тўлдирувчидан сўнг туради. Предлогсиз воситали тўлдирувчининг ўрнига to предлогли тўлдирувчининг бундай ишлатилиши қуйидаги холларда қўлланилади:
Воситасиз тўлдирувчи олмош билан ифодаланганида:
Show it to your brother. Буни акангизга кўрсатинг.
Pass it to them. Буни уларга бериб юборинг.
He sent him to me. У уни менга юборди.
I’ll give them to the secretary. Мен уларни котибага бераман.
Харакат йўналтирилган шахсни ифодаловчи тўлдирувчи ўзига боғланган сўзлар билан бирга сўзларнинг узун гурухини ташкил қилгани холда, воситасиз тўлдирувчи бир сўз ёки сўзларнинг кичик гурухи билан ифодаланганида:
I gave the book to our common friend Comrade Petrov. Мен китобни дўстимиз ўртоқ Петровга бердим.
We have sent an enquiry to the firm engaged in the manufacture of such equipment. Биз бундай жихоз ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган фирмага сўров юбордик.
Харакат йўналтирилган шахсни ифодаловчи тўлдирувчига урғу берилганида:
I told the news to him (and not to her). Мен янгиликни унга айтдим.
He gave a book to my brother (and not to me). У (менга эмас,) акамга китоб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |